Толибоннинг Олий раҳбари рўйхатда юқори элликталикка ҳам киришга муваффақ бўлди.
Унинг сиёсий масалалар бўйича муовини, Қатардаги сиёсий идорасининг раҳбари бўлган Мулла Абдулғани Бародар Ахунд ҳозир Толибон муваққат ҳукумати Бош вазирининг биринчи ўринбосари бўлади.
Мулла Абдулғани Бародар Ахунд амалий ташриф билан 2019 йилда Ўзбекистонда ҳам бўлган, пойтахт Тошкентда музокаралар олиб борган.
Янги рўйхат муаллифлари унинг Толибон бош музокарачиси сифатидаги ролини қайд этишган, АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп билан бевосита суҳбатлашишга муваффақ бўлган ягона Толибон лидери эканини ҳам эслатишган.
Янги рўйхат Толибон ҳаракати яна қудратга қайтган, ўзининг муваққат ҳукуматини тузган ва Афғонистонни қайта Исломий Амирлик, деб эълон қилганига ҳали унча кўп бўлмаган бир пайтга тўғри келган.
Толибларнинг шу йил августида Афғонистонни "яшин тезлигида" эгаллаши кўпчиликни, ҳатто, Нато ва АҚШнинг ўзини ҳам шошириб қўйган.
Ҳаракат ҳали хорижий иттифоқ қўшинлари ҳозир экан, Афғонистонни яна қуролли йўл билан босиб олишга муваффақ бўлган.
Аммо толибларнинг муваққат ҳукуматини ҳалича дунёнинг бирор бир ҳукумати қонуний, деб тан олмаган, унинг "инклюзив эмаслиги" мавқеида қатъий қолган.
Ҳар икки лидерларининг бу каби бир "ютуғи"га ҳаракат ҳозирча бирор бир муносабат билдирмаган.
Янги рўйхатда Танзаниянинг амалдаги президенти "Йилнинг аёли", деб тан олинган.
Самия Сулуҳу Ҳассан шу йил март ойида қудратга келган, Африка қитъасидаги ягона аёл президентга айланганди.
"Йилнинг эркаги" сифатида дунёдаги ковидга қарши илк ва энг кучли вакциналардан бирини яратишга муваффақ бўлган BioNTech немис ширкати Бош ижрочи директори (асли туркиялик) Угур Саҳин эътироф этилган.
Қатар амири эса, дунёнинг энг қудратли мусулмони бўлиб чиққан.
Юқори учликни бу гал Саудия Арабистони подшоҳи ва Эрон Олий руҳоний раҳбари тўлдиришган.
Марказий Осиё лидерлари орасидан янги рўйхатга ҳам яна Тожикистон ва Туркманистон президентлари киришган.
Бу - президент Эмомали Раҳмоннинг еттинчи бор дунёнинг 500 та қудратли мусулмонидан бири сифатида эътироф этилиши бўлган.
Хабар айрим минтақавий етакчи нашрларнинг ҳам диққат-эътиборини ўзига тортмай қолмаган.
Ўзбекистондан эса, бу гал ҳам рўйхатга яна (собиқ) муфтийси (ҳозирда марҳум - таҳр.) Усмонхон Алимов тушган.
У шу йил август ойида 71 ёшида ҳаётдан кўз юмганди.
Янги рўйхат эълон қилинган 19 октябрь куни эса, Тошкент шаҳри Бош имом-хатиби Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ва муфтий этиб тайинлангани расман хабар берилган.
Бир Ўзбекистон президенти ушбу рўйхатга 2013 йилда киришга муваффақ бўлган.
Ўшанда Ислом Каримовнинг исм-шарифи остида берилган изоҳда "...Ўзбекистоннинг қарийб 30 миллион аҳолиси бўлса, шундан 95 фоиздан ортиқроғи мусулмон. Кўплар, одатда, ҳар қандай эътиқодли мусулмоннинг, хоҳ у ваҳҳобий бўлсин ё хоҳ суфий, "исломий экстремизм" тамғаси билан қатағон ёки таъқибларга учрашини сезишган", - деб ёзилганди.
Ўзбекистон минтақанинг энг йирик мусулмон давлати бўлади.
Собиқ постсовет ҳудудидан яна Озарбайжон ва Чеченистон президентлари ҳам дунёнинг бу йилги 500 та энг қудратли мусулмонлари сафидан жой олишган.
Ушбу рўйхат 2009 йилдан бери Американинг George Town университети қошидаги Шаҳзода Ал-Валид бин Талал маркази билан ҳамкорликда мунтазам равишда чоп этиб келинади.
Бу галгиси ҳисоб бўйича 12-чиси бўлган.
Рўйхатда мусулмон лидерлари ёки уламоларининг сиёсатдан тортиб дин, матбуотдан тортиб, санъат, илм-фан ва тараққиётга қўшган ҳиссалари инобатга олинади.
"Дунёнинг энг қудратли 500 мусулмони" рўйхати муаллифлари билдиришича, бу каби тадқиқотлар Ислом оламининг дунёга ижобий таъсирига хизмат қилади, одамларнинг Ислом динини яқиндан англашларига кўмаклашади ва Исломнинг мақсади тинчлик ва тарaққиёт эканини таъкидлайди.
Ҳозир дунёдаги мусулмонларнинг сони қарийб 2 миллиардга яқинлашган.
Улар жаҳон аҳолисининг чорак фоиздан ортиқроғини ташкил этишади.
Толибоннинг Амир ал-Мўминини дунёнинг энг қудратли 50 та мусулмонидан биттаси деб топилди
Мавлавий Ҳибатулла Ахундзода Саудия Арабистони подшоҳи, Туркия президенти ва Ливерпуль футбол жамоаси юлдузи Муҳаммад Салоҳлар қаторидан жой олди. Дунёнинг энг қудратли 500 мусулмони рўйхатига яна унинг муовини Мулла Бародар ҳам тушди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Жамият
|
Калит сўзлар
BBC
Сайт: www.bbc.com/uzbekБошқа мақолалар: BBC
- Саудия шаҳзодаси: Исроил Ғазода геноцид содир қилмоқда – Мирзиёевдан ғазоликларга таклиф
- Антисемитизм ва антисионизм ўртасида қандай фарқ бор?
- Ҳижобни танлаган муслималарни ҳурмат қилинг – Европада бошланган кампания чиппакка чиқдими?
- Россияда биринчи бор бир суткада 40 мингдан ортиқ COVID-19 га чалинганлар қайд этилди
- Телевидениеда ишлаган қизлар ўлдирилмоқда