close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Исломга даъват

Умматнинг ҳозирги ҳолати асосида қуйида келтирилган атоқли олим Биннорининг сўзлари аслида зарурдир. Келинг, уларни диққат билан ўқиб чиқайлик ва бу даъватни иложи борича энг яхши тарзда амалга оширишга ҳаракат қилиб кўрайлик.

«Хаёлимга келган бошқа бир усул қуйидагидан иборат. Барча мусулмонлар, араблар ва араб бўлмаганлар ўзларини ислом даъватига бағишлашлари керак. Бу улар бошқа барча ишларни тарк қилиб ва бутунлай ўзларини бу ишга бағишлаши керак, дегани эмас.
Аксинча, мақсад - ҳар бир мамлакатда ва мусулмон бўлмаган мамлакатлардаги ҳар бир миллатдан ислом тамойилларига мувофиқ исломни ёйиш учун иш бошлаш учун етарли миқдордаги одамлар демакдир. Кўп гуруҳлар шу сабабдан барча йўналишларда тарқалиши керак. Исломнинг қатъий душмани бўлмаган, мағрур ва такаббур бўлмаган мамлакатларга кўпроқ эътибор беришимиз керак.
Ҳаёти зерикарли бўлиб қолган, тинчини йўқотганларга асосий эътибор қаратинг. Улар саросимага тушиб қолган бўлади. Уларни мусулмон қилиш учун имкон қадар ҳаракат қилиш керак. Африка мамлакатлари билан бир қаторда, Хитой ва Япония каби мамлакатлар билан ҳам саъй-ҳаракатлар кўламингизни кенгайтириш керак. Эҳтимол, қайсидир нуқтада бу қудратли халқлар исломни қабул қилади ва мусулмон дунёсининг харитаси ўзгаради.
Қуйидаги оятнинг моҳияти ҳақиқатга айланиши мумкин: «Ва агар юз ўгириб кетсангиз, ўрнингизга сиздан бошқа қавмни келтирур, улар эса сизларга ўхшаган бўлмаслар». (Муҳаммад, 38)
Ахир, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳим! Исломни Умар ибн Хаттоб ёки Амр ибн Ҳишом билан азиз қилгин», деб дуо қилган.        
Бугун эса ушбу суннатдан келиб чиқиб, Африка, Хитой ва Японияни (бошқа халқлар қаторида) тўғри йўлга бошлаш учун дуо қилишимиз мумкин. Даъватнинг бу усулига эътиборсиз бўлмаслик керак».

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase