Икки кўрсаткич бўйича рекорд
Охирги сутка давомида Россияда 40 096 та тасдиқланган коронавирус инфекцияси ҳолати аниқланди, дея хабар қилади коронавирусга қарши кураш бўйича тезкор штаб вакиллари. Штаб маълумотларига кўра, COVID-19 га чалинган 1 159 бемор вафот этган. Иккала кўрсаткич ҳам пандемия учун навбатдаги рекорд ҳисобланади.
Суткалик ўлим кўрсаткичлари уч кундан бери максимал даражани янгилаб кеяпти. Бир кун олдин 1123 та ўлим ҳолати қайд этилган бўлса, сешанда куни 1106 та ўлим ҳолати ҳақида хабар берилган, бунгача эса унгача эса мксимал кўрсаткич сешанба куни қайд этилганди - 1075 киши вафот этган. Мана ўн кундир-ки, Россияда ҳар куни минг кишидан ортиқ ўлим ҳолатлари қайд этилмоқда.
Энг кўп вафот этганлар Москва шаҳрига тўғри келади - 95 киши (бу 27 июлдан бери максимал кўрсатки), Петербургда 70 киши вафот этган (чоршанба куни – 74 киши). Тезкор штаб бутун пандемия даври давомида коронавирусга чалинган ва вафот этган беморлар сони 235057 кишига тенг деб баҳоламоқда. Кўпроқ ўлим ҳолатларини ҳисобга олган "Росстат" аввалроқ эълон қилинган маълумотларга кўра, пандемия пайтида мамлакатда COVID-19 билан касалланган 400 мингдан ортиқ киши вафот этган.
Суткалик ўсиш пайшанба кунга келиб кескин кучайди – бир кун олдин 36582 та ҳолат, сешанба куни эса 36446 та ҳолат қайд этилган.
Касалланиш даражасининг ошиши сентябрь ойидан бошланиб, кейинги ой янада тезлашди. 14 октябрь куни тезкор штаб маълумотларига кўра, кунига 30 минг касалланиш биринчи марта қайд этилди. Бунгача, COVID-19 билан касалланиш максимал кундалик ўсиши 24 декабрда қайд этилган – 29935 киши.
Коронавирусга чалиниш ҳолатларининг кескин ўсиши, бошқа кунларда бўлгани каби, асосан Москва ҳисобига рўй берган, штаб маълумотларига кўра, бу ерда бир кунда 8440 та янги ҳолат қайд этилган. Бунгача пойтахтда касалланиш даражаси икки кун давомида пасайганди. Чоршанба куни 5789 та, сешанба куни 6074 та ва душанба куни 7778 та ҳолат қайд этилган.
Москвада ёз мавсуми бошида 8 мингдан ортиқ янги ҳолат қайд этилган бўлиб, пандемия давридаги рекорд даража (9120 та ҳолат) 19 июнда қайд этилган, шундан кейин касалланиш даражаси пасайишни бошлади ва 1 сентябрга келиб, Москвада штаб маълумотларига кўра, бир кунда атиги 1229 та ҳолат қад этилган. Кескин сакрашларга қарамай, шифохонага ётқизилганлар сони (1679 киши) ва ИВЛ га уланган беморлар сони (733 киши) пойтахтда нисбатан барқарор қолмоқда.
Аниқланган касаллар сони бўйича Москва шаҳридан кейинги ўринларни Санкт-Петербург (3186) ва Москва вилояти (2639) эгалаган. Нижний Новгород ва Свердловск вилоятларида ҳам коронавирусдан юқори суткалик ўсиш ва ўлим қайд этилган.
Касаланиш ва ўлим ҳолатлари кўплигини расмийлар аҳолининг эмланишни истамалиги илан изоҳламоқда. Пайшанба куни "Коммерсант" газетасининг хабар беришича, Кремль коронавирусга қарши эмлашни тарғиб қилиш кампаниясини қайта бошлашга қарор қилган.
Нашр маълумотларига кўра, президент маъмуриятининг ички сиёсий бўлинмаси янги ахборот кампаниясини ташкил этишни бошлаган, чунки аввалги кампания самарасиз деб топилган – жумладан, минтақаларга етарли эътибор берилмаганлиги ва жуда агрессив кампания туфайли. Кўнгиллилар ва экспертлар тушунтириш ишларига жалб қилинади, деб ёзади "Коммерсант".
Кремль вакили Дмитрий Песков журналистларга айтишича, бу маълумотлар ҳақиқатга мос келмайди. "Ҳеч қандай қайтадан ёқиш йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас", - деди у.
"Эмлаш суръати кўтарилиб кетди, Худога шукур. Умид қиламанки, бу тенденция иш кунларининг охирида сусаймайди", - дея қўшимча қилди Песков. Унинг сўзларига кўра, COVID-19га қарши мажбурий эмлаш бўйича қарорлар ҳали қабул қилинмаган: "келинг, вазият қандай ривожланишини кўрайлик".
Россияда тўлиқ эмланган аҳоли улуши жуда кичик бўлиб турибди – Our World in Data маълумотларига кўра 23 октябрь ҳолатига бу кўрсаткич 32,8%ни ташкил қилади.
Ишланмайдиган кунлар
28 октябрь, пайшана куни Москва шаҳри ва вилояти, шунингдек, яна тўрт минтақада ишланмайдиган кунлар даври бошланади. Президент Владимир Путин губернаторларга расман бутун мамлакат бўйлаб ишлнмайдиган ҳафта бошланадиган 30 октябрни кутиб ўтирмасдан жорий қилишга рухсат берди (айрим минтақалар буни 25 октябрдаёқ бошлаб юборди).
Москвада барча компания ва ташкилотларнинг иши тўхтатилиши керак, инфратузилма ва узлуксиз цикл корхоналари ишлашини таъминлайдиганлар бундан мустасно. Фақат озиқ-овқат дўконлари ва дорихоналар, шунингдек театр ва музейлар ишлаши мумкин (фақат QR-кодлари билан).
Гўзаллик салонлари, косметика, спа ва массаж заллари, солярий, ҳаммом ва сауналар, спорт мажмуалари, фитнес клублари ва сузиш ҳавзалари, кимёвий тозалаш корхоналари, кирхоналар, маиший хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, шина таъмирлаш устахоналари ва автосервислар ишини тўхтатади.
Мактаб ўқувчилари 7 ноябрга қадар таътилга жўнатилди ва болалар боғчаларида навбатчи гуруҳлар ташкил этилади (фарзандларини қолдириш учун ҳеч кими бўлмаганлар учун). Касалхона ва поликлиникалар режалаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни давом эттирмоқда, аммо тиш шифокорига фақат шошилинч ёрдам учун бориш мумкин.
Пайшанба куни Хакасияда Россия минтақалари орасида энг қаттиқ «локдаун» бошланди - жамоат транспорти шаҳарларда ишламайди, соат 22:00 дан бошлаб комендант соати эълон қилинди.