Шу йил 2 мартида "Инъикос ТВ"да хорижий телесериал дубляжида қатнашаётган уч қизни қуроллилар нишонга олдилар.
Маҳаллий вақт билан соат 16 ларда телестанциядан уйларига бирга қайтаётган Садия Садат ва Шаҳноз Роафийни кўчада қуролли шахс бошларига ўқ отиб ўлдиради.
Айни ўша дақиқаларда Жалолобод шаҳрининг бошқа қисмида Мурсал Воҳидий бошқа бир қуролли шахс отиб ўлдирди.
Ушбу даҳшатли қотилликлар Афғонистон ҳукумати, жамоатчилиги, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар томонидан қаттиқ қораланди.
Афғонистонда охирги олти ой ичида 15 журналист ва матбуот ходимлари қасддан қотиллик қурбонлари бўлдилар.
Ҳужумларда Толибон ва ўзини "Исломий Давлат" деб атайдиган ташкилот жангарилари айбланадилар.
Жалолободда "Инъикос ТВ" ходимлари, қасддан қотиллик қурбонлари бўлган қизларнинг яқинлари билан суҳбатлашган Би-би-си мухбири Секундер Керманий айтишича, охирги ойларда Афғонистонда ўлдирилган журналистлар, ҳакамлар ва инсон ҳуқуқлари фаолларининг кўпчилиги хотин-қизлар бўлдилар ва ушбу қотилликлар билан жамиятда қўрқув муҳитини кучайтириш мақсад қилинган.
АҚШ раҳбарияти 2021 йил 1 майигача Афғонистондаги қўшинларини олиб чиқиб кетишни мақсад қилган.
Айни вақтда Афғонистон ҳукумати билан Толибон жангарилари ўртасида сулҳ битимини имзолаш борасида мураккаб музокара жараёнлари кетмоқда.
Толибон ҳаракати аёлларнинг ҳуқуқларини чеклаш сиёсати билан дунёга танилган, агар улар Афғонистон ҳукумати билан тинчлик битимини имзолаб ҳукумат бошқаруви иштирокида қатнашадиган бўлсалар, мамлакатдаги хотин-қизларнинг эркинлиги вазияти янада хароблашмайдими, деган хавотирлар ўртага чиққан.
Телевидениеда ишлаган қизлар ўлдирилмоқда
Афғонистон жануби Жалолобод шаҳридаги "Инъикос ТВ"нинг тўрт аёл ходимаси сўнгги бир неча ойда қотиллик қурбони бўлдилар. 2020 йил 10 декабрида телерадио компаниянинг телебошловчиси Малала Майванд автомобилда ишга кетаётган вақтида отиб ўлдирилди. Ҳужумда автомобиль ҳайдовчиси ҳам ўлдирилган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Жамият
|
Калит сўзлар
BBC
Сайт: www.bbc.com/uzbekБошқа мақолалар: BBC
- Саудия шаҳзодаси: Исроил Ғазода геноцид содир қилмоқда – Мирзиёевдан ғазоликларга таклиф
- Антисемитизм ва антисионизм ўртасида қандай фарқ бор?
- Ҳижобни танлаган муслималарни ҳурмат қилинг – Европада бошланган кампания чиппакка чиқдими?
- Россияда биринчи бор бир суткада 40 мингдан ортиқ COVID-19 га чалинганлар қайд этилди
- Толибоннинг Амир ал-Мўминини дунёнинг энг қудратли 50 та мусулмонидан биттаси деб топилди