Иккала чора ҳам норозилик ва сиёсий кескинликка олиб келди. Президент Эммануэл Макрон ва унинг ҳукумати бу чоралар янги чекловлар жорий қилинишининг олдини олиш ва инфекция тарқалиши билан касалхоналар ва аҳолининг заиф қатламларини ҳимоя қилиш учун зарурлигини айтмоқда. Қонунга кўра, соғлиқни сақлаш тизимининг барча ходимлари 15 сентябргача эмланиши талаб қилинади, акс ҳолда улар ишдан четлитилиши мумкин. Шунингдек, барча ресторанлар, поездлар, самолетлар ва бошқа жамоат жойларига кириш учун «соғлиқ пропуски» талаб қилинади. Дастлаб бу ҳамма катта ёшдагиларга нисбатан қўлланиши кўзда тутилган эди, энди эса 30 сентябрдан кейин 12 ёшдан катта бўганларнинг ҳаммаси эмланиши шарт.
Пропуск олиш учун одамлар тўлиқ эмлангани, яқинда салбий натижа бергани ёки яқинда вирусдан тузалганининг исботига эга бўлиши керак. Қоғоз шаклидаги ёки рақамли ҳужжатлар кабул қилинади. Қонунда айтилишича, ҳукумат қарорида бошқа мамлакатлардан эмлаш ҳақидаги ҳужжатлар билан қандай ишланиши тушунтириб берилади.
Қонун лойиҳаси атиги олти кун олдин эълон қилинган. Қонун чиқарувчилар бутун кеча ва ҳафта давомида якшанба куни кечқурун Сенат ва ярим кечадан кейин Миллий Ассамблея томонидан тасдиқланган келишув вариантига эга бўлишди. Қоидалар вирус ҳолатига қараб 15 ноябргача қўлланилиши мумкин.
Шундай қилиб, ҳатто Библияда огоҳлантирилган апартеид тизими бугундан илк бора қонунга айланди. Ҳозирча Франция учун, лекин Макроннинг шуҳрати бошқа кўпларга тинчлик бермаяпти. Хусусан, Латвия Парламенти аъзоси Мартинш Бондарс ўзининг Твиттердаги аккаунтида, бизнинг ўқувчимиз Riadmar диққат билан ўрганиб чиққанидек, «Латвияликлар етарли миқдорда эмланмаган бўлса, биз қонуний эвтаназияни жорий қилишимизга тўғри келади» деб ёзган.
Бугун эса Австралия бош вазири агар вакцинадан ўлсангиз - бутунлай сизнинг айбингиз бўлади, деди.
Ҳар бир ҳукумат ва ҳар бир парламентда бундай экстремал арбоблар кўп. Уларнинг вазифаси муайян ёввойи ғояларни овозга қўйиш, мамлакатлар ва халқларни тинглашга ўргатишдан ибрат, шундан сўнг ғоя овозга қўйилади ва у қонунга айланади. Аммо вазият янада қандай ривожланади? Мамлакатлар ва халқлар бу ўрмалаб бораётган конституциявий тўнтаришнинг олдини олиш имконига эгами?
Французларнинг ёзишича, улар афтидан, фаол ҳаракатларга ўтишга тайёр. Хусусан, бир неча кун олдин Республикачилар гвардияси деярли тўлиқ таркиб билан истеъфога чиқди. Бу Франциянинг асосий бошлиқларини ҳимоя қилишдан иборат бўлган 3000 кишилик полиция бўлинмасидир. Яъни, аслида, ҳеч нарса содир бўлмади. Бироқ, кеча мухолифат полиция ва ҳарбийлар билан жаноб Макронни ишдан бўшатиш учун музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди, НАТО да эса, қўшин бош кўтарадиган бўлса, Францияга қуролли кучларни киритиш бўйича музокаралар ўтказмоқда.
Биз бу яхши истаклар қанчалик воқеликка яқин эканини билмаймиз, лекин ҳарбийлар оддий халқнинг ёнини оладиган бўлса, жаноб Макрон аёллар либосини кийиши ва Керенский каби, Ла-Маншнни кесиб ўтиши ёки дарҳол Финляндия кўрфазига қочишига тўғри келади. Аммо француз ҳарбийлари берилаётган паёк ва имтиёзларни йўқотишдан қўрқса, инқилобчиларнинг тақдири ҳал бўлади. Бошқа мамлакатлар ва халқлар орасида инқилобчилар учун ҳам худди шундай қисмат битади, шунинг учун биз воқеалар ривожини кузатиб борамиз.
Бугунги кунда Францияда апартеид расмий қонунга айланди
Душанба куни эрталаб Франция парламенти барча ресторанлар ва ички сафарлар учун махсус пропусклар, шунингдек, барча тиббиёт ходимларининг мажбурий эмланишини талаб қиладиган қонунни қабул қилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Жамият
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси