close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Андрей Чикатило – совет давридаги худосиз маньяк, қотил

Жинсий қониқиш ҳиссига эга бўлиш мақсадида у жуда қаттиқ шафқатсизлик билан камида 43 кишини ўлдирган.

икатило, ўқитувчи бўлиб ишларкан, вояга етмаган ўқувчиларига нисбатан турли ахлоқсиз ҳаракатларни амалга оширган
Кейинчалик, 1982 йилдан 1990 йилгача бўлган даврда у аёллар ва болаларни ўлдирган.
Айрим қурбонларини зўрлаган ва гўштини еган.
Ақли расо, ўз қилмишига ўзи жавоб бера оладиган деб тан олинган ва Новочеркасск қамоғида отиб ўлдирилган.
Бу ярамас ҳақида гапиришнинг нима кераги бор, дейсизми?
Келинг, бу ваҳшийнинг қурбонлари орасида яҳудийлар бўлган деб тасаввур қилайлик, аслида ҳам шундай бўлиши керак. Аёллар ҳам, болалар ҳам бўлган.
Шундан кейин ҳам уни «красавчик» деб атайсиз ва унинг ҳаракатларини оқлайсизми?
Гитлерни ҳам «красавчик» деб атаганларни кўрдим. Балки нацистларнинг жиноятларини ҳам эслатиб қўйиш керакдир? Жиддий айтяман.
Мен ҳамма нарсани тушунаман, нафратни тушунаман, ғазабни тушунаман, кучсизликни тушунаман.
Лекин бегуноҳ одамларга нисбатан ваҳшийликлар ва уларнинг оммавий ўлдирилишини оқлашга ҳаракат қилишни тушуниш қийин, улар орасида нафақат яҳудлар, балки бошқа миллат вакиллари ҳам, болалар, аёллар, кексалар ва эркаклар ҳам бор эди. Ҳақиқий арийларнинг таърифига мос келмайдиган ҳамма ўлдирилди.
Баъзи тарихий фурсатларни келтириб, у ёки бу ҳаракатлар қонунийлигини қайсидир нуқтаи назардан - Ислом призмаси орқали муҳокама қилиш бир гап. Биз мусулмон эканлигимизни унутиб, ҳамма нарсани умумлаштиришда кофирларига ўхшаб қолишимиз – бошқа гап.
Биз ноҳақ ўлдиришни оқлай олмаймиз ва оқламаслигимиз керак, айниқса, Аллоҳ нафратланадиган нарсани истамаслигимиз керак.
Аллоҳ таоло Қуръонтт каримда айтадики:
" Эй иймон келтирганлар! Аллоҳ учун (ҳақда) туринг, адолатли гувоҳ бўлинг. Бир қавмни қаттиқ ёмон кўришингиз сизни уларга нисбатан адолат қилмасликка олиб бормасин. Адолат қилингки, у тақвога яқинроқдир. Аллоҳга тақво қилинг. Албатта, Аллоҳ қилаётган амалингиздан ўта хабардордир" (Моида  сураси, 8).
"Аллоҳ сизлар билан дин борасида уруш қилмаган ва сизларни диёрларингиздан қувиб чиқармаганларга яхшилик ва адолат қилишдан сизларни қайтармас. Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни севадир" (Мумтаҳана сураси, 8)
Бу оятларда қанчалик ҳикмат, огоҳлик, ғамхўрлик ва энг муҳими - адолат бор!
Аллоҳ адолатли, шуни ёдди тутинг-ки - бу ғалабамизнинг калитидир. Ҳар доимга.

Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase