close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Францияда давлат имомларни Қуръондан иқтибос келтиргани учун ишдан бўшатяпти

Луар минтақасидаги масжид имоми Ийд ал-Адҳа байрам хутбасида ўқиган оятлар ва ҳадислар ички ишлар вазири Жерар Дарманин томонидан «республика қадриятларига зид» деб ҳисобланганидан кейин ишдан бўшатилди.

Комор оролларида туғилган, Сен-Шамон Буюк масжиди имоми Ммади Ахамада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларига бағишланган «Азҳаб» сурасидан оятлар ва ҳадисларни ўқиган.
Республикачилар партияси муниципал кенгаш аъзоси Изабель Сюрпли интернетда ушбу видеолавҳани жойлаштирганидан кейин Дарманин «бу баёнотларни йўл қўйиб бўлмайдиган» ва «гендер тенглиги тамойилларига зид» деб ҳисоблаши сабабли Луар губернатори маъмуриятидан имомни ишдан бўшатишни ва унинг вақтинчалик яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжати узайтирилмаслигини талаб қилди.
Le Progres сайтида чиққан Ахамада бу ҳадислар ва оятлар ҳеч қандай контекстсиз олинганини айтди.
«Қизларимиз уйда ўтириши шарт эмас, улар шифокор, муҳандис ёки учувчи ҳам бўлишяпти», - қўшимча қилди у.
Масжид маъмуриятининг ижтимоий тармоқлардаги хабарида имомнинг ишдан бўшатилгани хабар қилинди.
Луар губернаторлигида имомнинг вақтинчалик яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатини узайтирмаслик устида иш олиб борилаётганини маълум қилди.
Яна бир имом Юқори де-Сенда ишдан бўшатилди. Бу имом Махди бўлиб, 4 июнь куни О-де-Сен провинцияси Женневилье масжидида қилган хутбасида айрим мусулмон аёлларнинг либосларини танқид қилганди.
Ички ишлар вазири, шунингдек, «республика тамойилларига ҳурматни мустаҳкамлаш мақсадида», исломий «сепаратизм» тўғрисидаги қонунда йўл қўйилган янги воситалардан фойдаланиб, бундай хутба такрорланса, губернатордан масжид фаолиятига аралашишни ва уни тўхтатишни сўради.
Ўтган ҳафта О-де-Сен провинциясидаги учрашувдан сўнг имом ишдан бўшатилди.
Дармонин жума куни имомларнинг иши тўхтатилганини эълон қилди.
 «Менинг илтимосим билан О-де-Сен ва Луарда мақбул келмайдиган хутбалар ўқиган икки имом ишдан бўшатилди. Биз республика қоидалари ва қадриятларига қарши чиқадиганларга қаши тўхтовсиз курашамиз», - деди у Твиттерда.
Le Figaro газетаси маълумотларига кўра, ИИВ COVID-19 пандемияси бошланганидан бери аёлларни киритмай қўйган Рубе масжидини кўзлаб турибди.
Газетанинг хабар қилишича, шимолий провинция ҳукумати масжид раҳбариятидан бу борада изоҳ сўраган.
Жума куни кеч оқшомда адвокат Сефен Гез, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, Франция ички ишлар вазирини имомларни таъкиб қилишда ва губернатордан имомни ишдан бўшатишни талаб килишда танқид қилди.
«Сен-Шамон масжиди ҳамма билган нарсани тасдиқлади: Францияда имомлар губернаторлар томонидан тайинланади», - сказал он в Twitter.
ОАВ бўйича мутахассис Сильвен Тирро эса, Дарманинни исломга нисбатан нафратда айблади ва ички ишлар вазири мусулмонларга нисбатан қувғинни тўхтатмаганлигини айтди.
Шу билан бир пайтда Францияда Ммади Ахамадани қўллаб-қувватлаш учун петиция кампанияс бошланди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase