close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Глобалистлар интернетни умумий ўчиришга тайёрланяптими?

Домен номлар тизими (DNS) ишдан чиқиши шарқий вақт бўйича пайшанба куни 11:00 дан бошланди. DNS интернетда телефон справочниги каби ишлайди ва веб-сайтлар номини IP-манзилларга айлантиради. Агар DNS тизими ишдан чиқадиган бўлса, ҳеч ким веб-сайтга унинг номи бўйича киролмайди!

Муаммо Akamai Technologies контент етказиш компаниясидан келиб чиқиши мумкин. Компания баёнотида айтиладики:
Бизга Edge DNS хизмати билан юзага келган муаммо ҳақида маълум. Бу муаммони фаол ўрганяпмиз. Агар сизда савол туғилган ёки бу муаммо туфайли қийинчилик ҳис қилаётган бўлсангиз, Akamai техник ёрдам хизматига мурожаат килинг. Вақтни тежаш мақсадида сизга ўзгартириш, тузатиш киритиш ва янгилаш мумкин бўлган энг янги очиқ маълумотларни тақдим этамиз.
Downdector маълумотларига кўра, муаммога учраган асосий веб-сайтларнинг айримлари PlayStation Network, Fidelity, FedEx, Steam, UPS, Airbnb, Home Depot ва Amazon ни ўз ичига олади.
Бу муаммолар ўзаро боғлиқ эканлиги ҳақида маълумот йўқ, лекин шубҳасизки, нимадир яширин нарсалар рўй бераётгани қизиқиш уйғотади.
Юқорида санаб ўтилган сайтлар учун барча муаммолар афтидан, тахминан шарқ вақти бўйича 11:15–11:30 да бошланган.
Интернетнинг бу ёппасига ўчирилиши Cyber Polygon 2020 «киберпандемия» ҳақида моделлаштириш якунлангандан атиги икки ҳафтадан кейин рўй берди. Баъзида бу ўйлашга мажбур қилади.

Домен номлар тизими – бу интернетнинг асоси, ҳамма нарса унга асосланади. Расман DNS туб серверлари қаердадир ер остида, Колорадо тоғларида жойлашган, фитна назариясига ишонадиган бўлсак – умуман Ойда ёки ўзга сайёраликларнинг «ликопча»ларида. Лекин исталган вариантда ҳам улар жисмонан атом портлашидан ҳимояланган бўлади. Бундан ташқари, уларни ҳали ҳеч ким бузиб кира олмайди – бу технологияларни бузиб кира оладиган восита ҳали ишлаб чиқилмаган.
Бироқ, иерархия бўйича пастроқ серверлар билан ҳар нарса бўлиши мумкин, чунки улар фақат газ-баллонли қўриқчи ва тегишли ҳимоя воситалари билан ҳимоя қилинадиган одатий «data»-марказларда сақланади. Бошқача қилиб айтганда, жиддий одамлар бу серверларнинг ишини буза олади. Фақат машҳур компаниялар номи қулагани сабабли, гап нуфузли бўлса-да, оддий «data»-марказларда сақланадиган серверлар ҳақида боради. Яъни Ой ҳали қуламади ва Колорадони ҳеч ким бомбардимон қилмаяпти.
Лекин шунга қарамай, Хэл мутлақо ҳақ – вазият ғайриодатий.  Серверларни бузиш учун одатда жазолашади, лекин DNS бузилиши учун умуман «каллангизни олишлари» мумкин, шу сабабли бу ерда қандайдир хакерлар гуруҳи эмас, айнан қайсидир давлат тизими ҳаракат қилган, деб ишонч билан айтиш мумкин. Ёки, глобал тизим, умуман олганда, иккаласи ҳам бир маънони англатади. Шу сабабли тез орада бу воқеанинг давоми бўлиши мумкин.
Масалан, агар бу ҳужумлар ортида қайсидир давлат турган бўлса – тез орада биз бу давлатда электростанциялар, поездлар, банк тизими ва умуман ҳамма нарса тўхтаб қолиши, ишдан чиқишига гувоҳ бўламиз. Ёки, агар ҳужум глобалистлар билан боғлиқ бўлса – ҳамма нарсанинг тўхтаб қолиши глобал миқёсда такрорланиши мумкин, шундай экан, воқеаларнинг ривожини кузатиб қоламиз.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase