close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ва адолат ва омонат аҳлини яхши кўрамиз. Зулм ва хиёнат аҳлини ёмон кўрамиз

Ва адолат ва омонат аҳлини яхши кўрамиз. Зулм ва хиёнат аҳлини ёмон кўрамиз

Шарҳ: Бу иймоннинг камоли ва бандаликнинг поёнидир. Чунки ибодат муҳаббатнинг камоли ва чўққисини, хокисорликнинг камоли ва чўққисини ўз ичига олади. Бас, Аллоҳнинг расул ва набийларига ҳамда мўмин бандаларига бўлган муҳаббат Аллоҳга бўлган муҳаббатдандир. Муҳаббатга У Зотдан бошқаси лойиқ бўлмасада, Аллохдан бошқани Аллоҳ учун, У Зотнинг розилиги учун яхши кўриш ибодатдир. Агар бошқаси учун, У Зотнинг розилигидан бошқа нарса учун бўлса, маъсиятдир.
Адолатли ва омонатли кишиларга бўлган муҳаббат адолатлари ва омонатлари учунгина бўлади. Бу икки хислат Аллоҳ яхши кўрадиган хислатлардир. Шунингдек, Аллоҳ зулмни, хиёнатни ва уларнинг аҳлини ёмон кўради.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир одамни яхши кўрса, фақат Аллоҳ учунгина яхши кўрган одам (иймон ҳаловатини топади)», деганлар» (Бухорий ва Муслим Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).
Ушбу ҳадиснинг бошида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч нарса бор. Кимда ўша нарсалар бўлса, иймон ҳаловатини топади», дедилар ва ўша уч нарсанинг иккинчиси «Аллоҳ учунгина яхши кўриш», дедилар.
«Ва Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳ учун яхши кўрса, Аллоҳ учун ёмон кўрса, Аллоҳ учун берса, Аллоҳ учун ман қилса, батаҳқиқ, иймони комил бўлибди», деганлар» (Абу Довуд ва Термизий Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят ҳилганлар).

Ақидатут-Таҳовия шарҳининг талхийси,
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (роҳимаҳуллоҳ)

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase