close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Давлат Думаси СССРни нацистлар Германияси билан тенглаштиришни тақиқламоқчи

Давлат Думасига СССР нинг мақсадлари, ҳаракатлари ва қарорларини - шу жумладан, интернетда, - нацистлар Германиясининг мақсадлари, ҳаракатлари ва қарорлари билан айнан бир хил, деб қарашни оммавий раившда тақиқлайдиган қонун лойиҳаси тақдим этилди.

Қонун лойиҳаси СССР раҳбариятининг, шунингдек мамлакат қўмондонлиги ва ҳарбий хизматчиларининг мақсадлари, қарорлари ва ҳаракатларини нацистлар Германияси ва гитлерчилар коалицияси ("ўқ" мамлакатлари) мақсадлари, қарорлари ва ҳаракатлари билан тенглаштиришни тақиқлайди. Бундан ташқари, "Совет халқининг фашистлар Германиясини мағлуб этишдаги ҳал қилувчи ролини ва СССРнинг Европа мамлакатларини озод қилишдаги гуманитар миссиясини инкор этиш" га тақиқ қўйилади.
Тақиқ интернетдаги оммавий чиқишлар, оммавий равишда намойиш этиладиган асарлар, оммавий ахборот воситалари ва интетнетдаги нашрларга татбиқ этилади. Уни бузганлик учун санкциялар ҳали белгиланмаган.
"Бизнинг принципиал позициямиз - бу тарихий тадқиқотлар, илмий мунозаралар, жумладан, муайян шахсларнинг муайян ҳатти-ҳаракатларини муҳокама қилиш учун жой сақлаб қолиб, ота-боболаримизга ва буюк боболаримизга очиқ-ойдин ҳақоратларга, бизнинг ғалабамиздан жирканч йўлла бин ўз мақсадларида фойдаланишга, аждодларимизнин ёмонлаган ҳолда сиёсий капитал ишлаб топишга йўл қўймасликдир".
1995 йилда қабул қилинган "1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушида Совет халқининг ғалабасини абадийлаштириш тўғрисида" ги Федерал қонунига тегишли ўзгартиришлар киритилиши тахмин қилинмоқда.
Владимир Путин тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқишни январь ойида топширганди.
«Россияда тарихий ва ахлоқий аксиомалар бор. Биз ўз еримизни тажовузкорлардан, босқинчилардан, ёмон одамлардан ҳимоя қилдик. Совет армияси  - Европанинг халоскори, озод қилувчиси, демак, унинг валинеъматидир. Ҳар қандай аниқ вазиятларни, далилларни, ҳужжатларни муҳокама қилиш мумкин ва зарур», - деб ёзади қонун лойиҳаси муаллифларидан бири, Давлат Думаси Маданият бўйича қўмита раҳбари Елена Ямполская ўзининг Facebook саҳифасида.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase