Анаву даъватчининг обуначилари ва лайклари кам, эшакники кўп, демак эшакка эргашиш керак. "Редиска" мулланинг лайклари ҳам бисёр у ҳам ҳақ.... (кўрмурид фанатлар ҳаёлидаги гап)
Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин! Унга ҳамд айтамиз, Ундан ёрдам ва мағфират сўраймиз. Биз Аллоҳдан нафсларимиздаги ёмонликлар ва амалларимиздаги хатолардан қочиш учун паноҳ тилаймиз. Аллоҳ кимни тўғри йўлга бошласа, уни ҳеч ким йўлдан оздира олмайди. Кимни эса У йўлдан чиқарса, уни ҳеч ким ҳидоятга етказа олмайди. Биз Аллоҳдан ўзгадан ибодатга арзигулик илоҳ йўқлигини гувоҳлик берамиз ва Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Унинг қули ва элчиси эканини тасдиқлаймиз.
Имом Ибн ал-Жавзий айтганлар:
"Баъзи одамлар ўзларининг кўп сонли эргашувчиларидан хурсанд бўладилар. Иблис уларни шундай бир алдашга олиб киради-ки, гўё бу қувонч уларнинг билим изловчиларининг кўплиги сабабли деб ўйлашади. Аммо аслида бу уларнинг шахсий тарафдорлари кўплигига бўлган хурсандчилигидир." (Иқтибос: "Талбис Иблис", 117-бет).
Асосий фикрлар ва тушунчалар:
1. Шайтоннинг алдови ва мақсаднинг бузилиши
Ушбу иқтибосга кўра, шайтон одамни шундай алдовга олиб кирадики, унинг даъватдаги муваффақияти фақат эргашувчиларнинг кўплиги билан ўлчанади. Аммо ҳақиқатда эса асосий мақсад Аллоҳнинг розилигини топиш бўлиши керак. Кимдир шариатни тарқатишга ҳаракат қилса ҳам, унинг ниятларида ихлос бўлмаса, даъват шахсий обрў орттириш ёки танилганликка эришиш воситасига айланади. Ҳақиқий мақсад — Аллоҳнинг розилигини топиш, инсонларнинг сони орқали обрў орттириш эмас.
2. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) йўлининг ўрни
Даъватнинг асосий мазмуни Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) йўлига мувофиқ бўлиши керак. У киши даъватни фақат Аллоҳнинг розилиги учун амалга оширганлар, бу йўлда дунёвий манфаатлар ёки обрў йўқ эди. Бугунги кунда кўплаб одамлар ўз шахсий манфаатларини қондириш ёки дунёвий танилиш мақсадида даъват қилаётганликлари хавфли бир ҳолатдир.
3. Замонавий ижтимоий тармоқлар таъсири
Ҳозирги ижтимоий тармоқлар эргашувчиларни кўпайтириш, "лайк" ва кузатувчилар орқали ҳосил бўладиган танилганликни осонлаштиради. Бу кўпгина ёшлар учун ўз ишларининг ҳақиқий қадр-қимматини тушунишда қийинчилик туғдиради. Ҳақиқий мазмунни четга суриб, шахсий обрў ёки вирусли контент яратишга ҳаракат қилиш хаёлини бузади.
4. Олимлар ва ёшлар ўртасидаги фарқ
Ҳақиқий уламолар ўз ишига жиддий ёндашиб, билимларни чуқур тарқатишга эътибор қаратадилар. Ёшлар ва талабалар эса баъзида оммавий танилганлик ёки тезкор натижаларга эришишга кўпроқ интиладилар. Лекин шуни ҳам таъкидлаш керакки, ёшлар орасида ҳам ихлосли ва содиқ даъватчилар бор.
5. Ижобий фикр ва дуо этиш зарурати
Бошқа мусулмонлар, хусусан, даъватчилар ҳақида ижобий фикр қилиш, уларнинг яхши ниятларини тахмин қилиш муҳим. Шундай бўлса-да, уларнинг хатти-ҳаракатларини ва мақсадларини танқидий баҳолаш керак. Энг муҳими, ҳам ўзимиз, ҳам бошқалар учун Аллоҳдан ихлос ва динда собитлик сўрашдир.
Бу насихат бизга даъватдаги мақсадни аниқ белгилаш ва уни шахсий манфаатлар ёки обрў учун эмас, Аллоҳ таоло розилиги учун қилиш кераклигини эслатади. Бизни ихлосли ва Аллоҳ учун самимий бўлишга ундайди.
Аллоҳдан бизларни тўғри йўлга бошлаб, ихлосли ва собит қилишига, эшак ва унга эргашувчилардан қилмаслигини сўраб дуо қиламиз. Омин!
Абу Муслим