Принтер учун

Толибон Афғонистондаги аёлларга бошқа аёллар билан гаплашишни тақиқлади

Афғонистоннинг Исломий фазилатларни тарғиб қилиш ва иллатлар олдини олиш вазири Холид Ҳанафийнинг айтишича, мамлакатда аёлларга бошқа аёллар билан очиқ гаплашиш тақиқланган.

Афғонистоннинг Исломий фазилатларни тарғиб қилиш ва иллатлар олдини олиш вазири Холид Ҳанафийнинг айтишича, мамлакатда аёлларга бошқа аёллар билан очиқ гаплашиш тақиқланган. Шунингдек, бошқа аёлларнинг ҳузурида Қуръонни баланд овозда ўқишдан ҳам тийилишлари керак. Тақиқ Толибоннинг ёмонлик ва фазилатларга оид қонунлар ҳақидаги биринчи расмий декларациясига киритилган.
Афғонистонда Исломий фазилатларни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олиш  вазири Холид Ҳанафийнинг сўзларига кўра, мамлакатда аёлларга нафақат эркаклар билан, балки аёллар билан ҳам очиқ мулоқот қилиш тақиқланган. Бу ҳақда 2023-йилда мустақил журналистлар томонидан Афғонистондаги воқеаларни ёритиш учун яратилган Amu TV телеканали хабар бермоқда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz

Бошқа мақолалар: Абу Муслим

Ўхшаш мақолалар (калит сўз бўйича)