close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Аврат аъзолари

«Эркак кишининг аврати киндиги остидан тиззасигача бўлади». Бунга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Эркак кишининг аврати киндиги ва икки тиззаси ўртасидаги жой» мазмунидаги ҳадиси шарифлари далил бўлади. Бир ривоятда: «Киндик остидан то икки тиззадан ошгунча», дейилган. Бундан киндикнинг аврат эмаслиги аён бўлади. Бу Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳнинг кавлига хилофдир.

«Эркак кишининг аврати киндиги остидан тиззасигача бўлади». Бунга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Эркак кишининг аврати киндиги ва икки тиззаси ўртасидаги жой» мазмунидаги ҳадиси шарифлари далил бўлади. Бир ривоятда: «Киндик остидан то икки тиззадан ошгунча», дейилган. Бундан киндикнинг аврат эмаслиги аён бўлади. Бу Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳнинг кавлига хилофдир.
«Тизза аврат хисобланади». Бу ҳам Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳнинг қавлига хилофдир. Бу ўринда биз ҳадисдаги «ила» калимасини «маъа» маъносига йўямиз. Бу ҳолат «ҳатта» калимасига ёки Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Тизза авратдандир» деган ҳадисларига амал қилингани учундир.
Шарҳ: Ушбу иборада эркак кишининг аврат аъзолари чегараси баён қилинмоқда. Ҳанафий уч имом наздида эркак кишининг аврати киндик остидан тиззаларгача бўлади. Яъни киндик аврат эмас, лекин тизза аврат ҳисобланади.
Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ наздида киндик аврат, лекин тизза аврат эмас.
Бу масалада бизнинг далилимиз шуки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эркак кишининг аврати киндиги ва икки тиззаси ўртасидаги жой», дея марҳамат қилганлар.
Яна бир ривоятда:
«Киндик остидан то икки тиззадан ошгунча», дейилган.
Бу икки ҳадисдан маълум бўладики, киндик аврат ҳисобланмайди. Лекин тизза аврат аъзолардан бўлади.
Савол: Ҳадисда калимаси ишлатилди. У ғоянинг муғаёга кирмаслигини ифода этади. Шу эътибордан тизза аврат кисмга кирмаслиги керак эмасми?
Жавоб: Бу ўринда калимаси маъносида бўлади. Бунга қуйидаги ояти карима ҳам далил бўлади:
«Уларнинг молларини ўзингизнинг молларингизга кўшиб еманг» (Нисо сураси, 2-оят).
Бу оятда Лафзи маъносида бўлади. Қолаверса, бу маънога йўйиш учун қарина ҳам мавжуд. Яъни бошқа бир ривоятда лафзи келган.
Шунингдек, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Тизза авратдандир», дея марҳамат қилганлар.
Мазкур қариналарнинг мажмуасига асосланиб, ҳадисдаги
Лафзи маъноси келган, деб айтамиз.
«Ҳур аёлнинг юзи ва икки кафтидан бошқа тўлиқ бадани аврат саналади». Бунга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Аёл киши сатр килинган авратдир» деган ҳадиси шарифлари далил бўлади. Бу икки аъзонинг истисно қилиниши эса улар-нинг очилиб қолишга мубтало бўлганлиги сабабидандир.
Мусанниф раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ушбу матн оёқнинг тўпиғидан пасти аврат эканига далилдир». Бир ривоятда оёқнинг тўпиғидан пасти аврат эмаслиги айтилган. Мана шу қавл саҳиҳдир.
Шарҳ: Ҳур аёлнинг юзи ва икки кафтидан бошқа барча аъзолари аврат саналади. Бунга Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган қуйидаги ҳадис далил бўлади. Унда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аёл киши авратдир. Қачонки у (ўз сатридан) ташқарига чиқадиган бўлса, шайтон унга назар сола бошлайди», дея марҳамат қилганлар.
«Ҳидоя» соҳиби мазкур ҳадисни қуйидаги лафзлар билан зикр қилган:
«Аёл киши сатр қилинган авратдир».
Лекин мавлоно Абдулҳай Лакнавий раҳимаҳуллоҳ бу иборадаги «сатр қилинган» лафзи бирор ривоятда мавжуд эмаслигини айтган.
Баъзи уламолар айтадилар: «Бу ривоятнинг маъноси шуки, ўзини беркитиш аёл кишининг ҳаққи ҳисобланади. Лекин аёл кишидан юз ва икки кафтининг истисно қилиниши умумий зарурат эътиборидан бўлади».
Бу борада «Сунани Абу Довуд»да қуйидаги мурсал ривоят келтирилган:
«Аёл киши ҳайз кўрганидан сўнг ундан юзи ва қўлларининг бўғимигача бўлган ўриндан ташқари бирор аъзоси кўриниши дуруст бўлмайди».
«Ҳидоя» соҳиби: «Аёл киши сатр қилинган авратдир» мазмунидаги ҳадис аёл оёғининг тўпиғидан пасти ҳам аврат эканига очиқ-ойдин далолат қилади», дейди. Чунки аёл кишининг бутун баданидан юз ва кафтлари истисно қилинган, холос. Оёқнинг тўпиғидан пасти истисно қилинмаган.
Имом Ҳасан ибн Зиёд раҳимаҳуллоҳ Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳдан нақл қилган ривоятида аёл киши оёғининг тўпиғидан пасти аврат эмаслиги айтилган. Мана шу саҳиҳ кавлдир. Имом Кархий раҳимаҳуллоҳ ҳам шу қавлни ихтиёр қилган. Бу қавлнинг далили шуки, одатда аёл киши оёғининг тўпиғидан пастига қараш билан кишида шаҳвоний хоҳиш пайдо бўлмайди. Лекин юз ва кафтларда бундай ҳолат ҳосил бўлади. Шунга қарамай, бу икки аъзо аврат аъзолардан истисно қилинган. Қадам эса батариқа авло аврат ҳисобланмайди.
Фойда: Аёл кишининг юзи аврат эмас, дейиш билан унга қараш мумкин, деган хулоса келиб чиқмайди. Чунки шаҳватнинг хавфи бўлмаган ўриндагина юзга назар солиш ҳалол бўлади.
«Аёл намоз ўқиётганда болдирининг тўртдан бир ёки учдан бир қисми очилиб колса, Имом Абу Ҳанифа ва Имом Муҳаммад раҳимаҳумуллоҳ наздида намозни қайта ўқийди. Лекин тўртдан бир қисмидан камроғи очилиб қолса, намозни қайтармайди. Имом Абу Юсуф рахимаҳуллоҳ: «Ярмидан камроқ қисми очилган бўлса, намозни қайтармайди», дейди». Чунки бирор нарса кўплик билан сифатланиши учун унинг муқобилидаги нарса ундан камроқ бўлиши керак. Зеро, кам ва кўплик бир-бирига зид бўлган исмлардан хисобланади.
«Ярми очилиб колган суратда Имом Абу Юсуф раҳимаҳуллохдан икки хил ривоят мавжуд». У киши (бу борада) озлик чегарасидан чиқиш ёки унинг зиддига кирмасликни эътиборга олади.
Тарафайнларнинг далили шуки, тўртдан бир қисм тўлиқлик (комиллик) ҳақида хабар беради. Бу худди бошга масҳ тортиш ҳамда эҳромда соч олдиришга ўхшайди. Шунингдек, бир киши бошқа одамнинг юзини ёки (бутун танасининг) тўртдан бир қисмини кўрган бўлса ҳам, у одамни (тўлиқ) кўрганлиги ҳақида хабар беради.
Шарҳ: Матн иборасида тўртдан бир қисм зикр қилиниб, ортидан учдан бир миқдор ҳам айтиб ўтилди. Ҳолбуки, уни зикр килиш бефойдадир. Чунки тўртдан бир қисм зикр қилингандан сўнг учдан бир қисмни зикр қилиб ўтиришга зарурат қолмайди. Шундай экан, буни қандай тушуниш мумкин?
1-    жавоб: Учдан бир миқдорнинг зикри Имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳнинг китобига котибнинг хатоси билан кириб қолган. Шу эътибордан аллома Фахрулислом ва бошқа машойихлар уни нақл қилмаганлар.
2-    жавоб: Имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳнинг шогирдлари бўл-миш ровийлар ўртасида бу микдорда шак юзага келган. Шунинг учун иккала микдор ҳам зикр қилинган.
Масаланинг хулосаси шуки, агар ҳур аёл намоз ўқиётган чоғида болдирининг тўртдан бир қисми очилиб қоладиган бўлса, намозини қайта ўқиши лозим бўлади. Тўртдан бир қисмдан камроғи очилса, намозни қайтариши вожиб бўлмайди. Бу тарафайннинг наздидаги ҳукмдир.
Имом Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳ наздида болдирнинг ярмидан кам қисми очилган бўлса, намозни қайтариш вожиб бўлмайди.
Болдирнинг ярми очилиб қолган суратда Имом Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳдан икки хил ривоят бор. Бирида намозни кайтариш вожиб, иккинчисида қайтариш вожиб эмас.
Бизнинг уламоларимизнинг наздида аъзонинг оз қисми очилиши билиттифоқ афв ҳисобланади. Лекин ана шу оз қисмнинг микдори қанча экани борасида ихтилоф мавжуд.
Тарафайн наздида оз ва кўп микдорнинг ўртасини ажратувчи миқдор тўртдан бир қисм билан белгиланган.
Имом Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳ наздида бу меъёр ярим билан белгиланган. Яъни яримдан кам миқдор оз ҳисобланади. Бу борада Имом Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг далили шуки, бирор нарса кўплик билан сифатланиши учун у муқобилидаги нарсадан кам бўлиши керак.
Шунга биноан, Имом Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳ наздида яримдан оз миқдор очилган ҳолатда намозни қайтариш вожиб бўлмайди.
Болдирнинг ярми очилиб қолган суратда нима қилиш кераклиги ҳақида эса Имом Абу Юсуф раҳимаҳуллохдан икки хил ривоят нақл қилинган:
Биринчиси - намозни қайтариб ўқиш вожиб бўлади. Чунки ярим очилиши билан у озлик чегарасидан чиқиб, кўплик чегарасига ўтади.
Иккинчиси - бу суратда ярим очилган аъзо кўплик чегарасига кирмайди. Балки озлик чегарасида қолади. Шу эътибордан ярим миқдор очилганда намозни қайтариш вожиб бўлмайди.
Тарафайннинг далили шуки, кўплаб ўринларда тўртдан бир миқдор тўлиқ ва комил миқдор ўрнига қоим қилиб келтирилган. Масалан, бошнинг тўртдан бир қисмига масҳ тортиш тўлиқ бошга масҳ тортиш каби бўлади. Шунингдек, бир киши бошқа бир кишининг гавдасининг тўртдан бирини кўрган бўлса ҳам уни тўлиқ кўрганлиги ҳақида хабар беради. Шунга биноан, аёл болдирининг тўртдан бир қисми очилиб қолса, худди тўлиқ аъзо очилгани каби, намозини қайта ўқийди.
«Соч, қорин ва сон ҳам шу ҳукмда бўлади». Яъни улар борасида ҳам ихтилоф мавжуд. Чунки уларнинг ҳар бири алоҳида аъзодир. Соч деганда, бошдан осилиб тушган қисм ирода қилинади. Мана шу қавл саҳихдир. Жунублик ҳолатида сочнинг бошдан осилган қисмини ювиш машаққат сабабидан соқит қилинган. Ғализа авратлар ҳам мана шу ихтилофга кўрадир. Масалан, закар алоҳида, икки унсаяйн алоҳида аъзо ҳисобланади. Мана шу саҳиҳ қавлдир. Улар иккиси бир аъзо ҳисобланмайди.
Шарҳ: Соч, қорин ва сон ҳам имомлар ўртасидаги юқорида келтирилган ихтилофга кўра бўлади. Яъни Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ наздида мазкур аъзоларнинг тўртдан бир қисми очилса, намоз жоиз бўлмайди. Имом Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳ наздида бир ривоятга кўра ярми очилса, бошка ривоятга кўра ярмидан кўпроғи очилса, намозни қайтариш вожиб бўлади. Бунга далил шуки, бу аъзоларнинг ҳар бири алоҳида аъзодир.
Бу ўринда соч деганда, унинг бошдан осилиб турган қисми тушунилади. Мана шу саҳиҳ қавлдир. Яъни соч ўсган жойлар билан қўшиб, тўртдан бир ёки ярим микдор очилиб қолиши билан бирга ҳисобланмайди. Балки осилган қисмнинг тўртдан бир ёки ярми очи-лиши эътиборга олинади.
Савол: Сочнинг бошдан осилган кисмини жунублик ҳолатида ювиш вожиб бўлмайди. Шунга кўра, осилган соч бадан аъзоларидан эмаслиги юзага келмайдими?
Жавоб: Жунублик ҳолатида аёлларга осилган сочларини ювмасликка рухсат берилиши ҳараж, яъни машаққат туфайли соқит қилинган.
Ғализа авратлар ҳам мана шу ихтилоф остига киради. «Ҳидоя» соҳиби эркак кишининг закари алоҳида бир аъзо, мояги ҳам алоҳида бир аъзо эканини зикр килди. Улардан ҳар бирининг тўртдан бир қисми очилиб қолса, тарафайнлар наздида намозни қайта ўқиш вожиб бўлади. Негаки уларнинг иккиси битта аъзо эмас. Мана шу саҳиҳ қавлдир.
Баъзи уламолар наздида у иккиси битта аъзо ҳисобланади. Чунки икки мояк закарга тобе саналади. Шу эътибордан улар бириккан ҳолатда тўртдан бир қисми очилиб қолса, намоз жоиз бўлмайди.
Юқорида санаб ўтилган ҳукмлар ҳанафийлар наздидадир. Шофеъийлар наздида эса аврат аъзолари очилишида оз-кўпи баробардир. Яъни уларнинг наздида оз миқдорда аврат аъзо очилиб қолса ҳам, намоз жоиз бўлмайди.

Ҳикматуллоҳ Абиевнинг
"Ҳидоя шарҳи" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase