close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ория ҳақида

“Ория” луғатда кетиб келди” деган маънони англатади. Яна “ор”дан келиб чиққан ҳам дейилади. Чунки уни талаб қилиш ор ва айбдир. “Ория” дейилганида манфаатли нарсани эвазсиз мулк қилиб бериш тушунилади. Соддароқ қилиб айтганда, бирор нарсани ҳақ олмасдан фойдаланишга бериб туришга ория дейилади. Бунинг учун эса икки томоннинг ҳам розиликлари шарт бўлади.

“Ория” луғатда кетиб келди” деган маънони англатади. Яна “ор”дан келиб чиққан ҳам дейилади. Чунки уни талаб қилиш ор ва айбдир. “Ория” дейилганида манфаатли нарсани эвазсиз мулк қилиб бериш тушунилади. Соддароқ қилиб айтганда, бирор нарсани ҳақ олмасдан фойдаланишга бериб туришга ория дейилади. Бунинг учун эса икки томоннинг ҳам розиликлари шарт бўлади.
Ория «сенга бериб турдим», «сенга топширдим» ва «ишлатиб туравер» каби иборалар билан амалга ошади.
Орияга берувчи нарсасини истаган вақтда қайтариб олади. Чунки нарсани бериб туриш мажбурий эмас, ихтиёрий ишдир, ихтиёр билан берилган нарса ўзининг ихтиёри билан хоҳлаган вақтда қайтариб олинади.
Орияга олувчи қўлидаги нарса унинг тажовузкорлигисиз, яъни нотўғри ишлатиши, қасддан зарар етказиши каби ишларсиз нобуд бўлса, тўлаб бермайди, гарчи тўлаб бериш шарт қилинган бўлса ҳам.
Орияга олинган нарса ижарага берилмайди. Агар берса ва нарса нобуд бўлса, ижарага берувчи тўлайди. Агар нарсанинг эгаси нобуд бўлган молнинг товонини ижарага олувчидан ундирса, ваҳоланки ижарага олувчи ижарага олган нарсасининг аслида ория эканини билмаса, тўлаган ҳақини ижарага берувчидан ундириб олади.
Орияга олинган нарсани хоҳу нарса ҳамма томонидан бир хил ишлатиладиган қозон, шоти каби нарса бўлсин, хоҳ ҳамма ҳар хил ишлатадиган кийим кийиш, от миниш каби нарсалар бўлсин, бу нарсаларни яна бошқа бировга орияга бериш мумкин. Лекин орияга берувчи «фақат ўзинг ишлат» демаган бўлиши шарт. Агар ориядаги нарсани ҳамма бир хил ишлатадиган бўлса, орияга берувчи «фақат ўзинг ишлат» деган тақдирда ҳам бошқага орияга берса бўлади. Ушбу айтилган ҳукмлар ижарага олинган нарсаларга ҳам тегишлидир.
От, туя, эшак каби орияга ёки ижарага олинадиган уловлардан қай тарзда фойдаланиш айтилмаган бўлса, олган шахс унга юк юклаши ёки юк юклаш учун орияга ёки ижарага бериши, шунингдек, миниши ёки миниш учун орияга ёки ижарага бериши мумкин. Шу айтилган тўрт ишдан қайси бирини қилса, отни шу иш учун олган ҳисобланади ва бошқасини қилиши мумкин эмас. Агар ундан бошқасини қилиш туфайли отга зарар етса, тўлаб беради.
Орияга берувчи фойдаланиш вақтини масалан, 5 соатга ва турини масалан, 10 кг юк юклашга чегараламаган бўлса, орияга олувчи ориядаги нарсадан истаганича фойдаланиши мумкин. Агар чегаралаб берса, орияга олувчи унга тескари иш қила олмайди. Акс ҳолда, етказилган зарарни тўлаб беради. Бироқ беш соатга олиб, тўрт соат ишлатса, 10 кг ўрнига 9 кг юк юкласа ёки ёғоч ўрнига пичан юкласа, тескари иш қилган деб ҳисобланмайди. Шунга биноан, етказилган зарар тўлаб берилмайди. Ушбу айтилган ҳукмлар ижарага олинган нарсаларга ҳам тегишлидир.
Орияга олувчининг ўзи ёки хизматкори орияга олинган отни эгасининг отхонасига қайтариб киргизиб юбориши ёки мол эгасининг хизматкорига топшириши, қайтариб бериш ҳисобланади. Чунки отнинг эгаси ҳам барибир отни отхонага олиб киради, қолаверса, урф-одатда орияга олувчининг бу иши қайтариш саналади. Шундан кейин орияга олинган нарса нобуд бўлса, орияга олувчи тўламайди.
Нафис бўлган зирак, узук, маржон каби нарсалар ёки эгаси омонат қўйган нарсаларни ва эгасидан зўрлик билан тортиб олинган нарсаларни эгасининг ўзига топшириш керак. Нафис бўлмаган болта, теша, курак каби иш қуролларни эгасининг қўлига топшириш шарт эмас. Балки эгасининг ҳовлисига ташлаб келишнинг ўзи кифоя қилади.
Бировга бериб турилган пуллар тилла, кумуш ёки идишлаб бериладиган буғдой, арпа ёки килолаб бериладиган шакар, чой ёки санаб бериладиган тухум, қовун каби нарсалар “қарз бериш (ория қарзи)” ҳисобланади. Яъни, олган одам ҳар қандай вазиятда ҳам тўлаб беради.
Ерни бино қуриш ва дарахт экишга орияга берса бўлади. Ер эгаси қайтариб олиш муддати белгиланмаган ҳолатда истаган вақтда қайтариб олишга ҳақли. Агар муддат белгиланган бўлса, муддатидан олдин қайтариб олиш макруҳдир. Чунки ваъдага вафо қилиш ўта фазилатли ишдир.
Муддат белгиланмаган ҳолатда ер эгаси ерни қайтариб олмоқчи бўлса, орияга олувчидан қурган биноси ёки дарахтини кўчириб олиб, ерни бўшатиб қўйишни талаб қилади.
Агар белгиланган муддатдан олдин ерни қайтариб олаётган бўлса, бино ёки дарахтнинг нархига ердан кўчирганда етадиган зарарни тўлайди. Яъни, уларнинг муддат тугаганда кўчирилгандаги нархи билан ҳозир муддат тугамасидан аввал кўчирилгандаги нархлари орасидаги фарқини тўлайди.
Агар ерни экин экиш учун орияга берган бўлса, хоҳ муддат тайинланган ёки тайинланмаган бўлсин, экин ўриб олингунча ерни қайтариб ололмайди. Орияга олинган нарсани эгасига қайтариш харажати орияга олувчи зиммасидадир.
Зўрлик билан тортиб олинган нарсани ўз эгасига қайтариш харажати тортиб олган киши зиммасидадир.
Ижарага олинган нарсани қайтариб олиш харажати эса ижарага берувчи шахс зиммасидадир. Чунки ижарага олувчига ижарага олинган нарсани қайтариб топшириш эмас, балки уни бўшатиб бериш вожибдир.

Музаффар Комилов ва Акмал Миравазларнинг
"Ҳанафий фиқҳидан зарур масалалар" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase