close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Кофирларнинг дуолари ҳақида

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Кофирларнинг дуолари мутлақо зоедир” (Раъд сураси, 14-оят).

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Кофирларнинг дуолари мутлақо зоедир” (Раъд сураси, 14-оят).
Яъни, уларнинг дуоси беҳуда, фойдаси йўқдир. Бу охиратга тааллуқлидир. Аммо кофирнинг дуоси дунёда қабул бўлади. Чунки Иблиснинг дуоси дунёда қабул қилинган. Ҳадиси шарифда бундай дейилган:
“Кофир бўлса ҳам, мазлумнинг дуоси қабул бўлади” (Аҳмад б.Ҳанбал, ж.и, с. 367).
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
“Качон (кофирларни) тоғлардек тўлқин(лар) ўраб олса, улар чин ихлос билан Аллоҳ таолога дуо-илтижо қилурлар. Энди қачонки, (Аллоҳ) уларга нажот бериб, қуруқликка (чиқарса), у ҳолда улардан (айримларигина) тўғри юргувчидир” (Луцмон сураси, 32-оят).
“Қачон улар кемага минсалар (ғарқ бўлишдан қўрқиб) Аллоҳ таолога чин ихлос билан дуо-илтижо қилурлар. Энди қачонки, (Аллоҳ) уларга нажот бериб, қуруқликка (чиқаргач) баногоҳ улар (Аллоҳтаолога) ширк келтирурлар!” (Анкабут сураси, 65-оят).

Имом Абу Ҳанифанинг
"Ал-Фиқҳ ул-акбар ва унинг шарҳи" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase