close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ўғрилар дунёси (қонунлари)

Ўғрилар қонуни (ўғрилар эътиқоди, ўғрилар кодекси, ўғрилар тушунчалари, «блатной» тушунчалар) — Совет Иттифоқи даврида ва собиқ советлар ҳудудида ўғрилар жамоатида ёзилмаган хатти-ҳаракатлар нормалари ва қоидалар. У давлатга қаршилик кўрсатиш шароитида жиноятчилар ижтимоий гуруҳининг яккаланиши муносабати билан ишлаб чиқилган.

Ўғрилар қонуни (ўғрилар эътиқоди, ўғрилар кодекси, ўғрилар тушунчалари, «блатной» тушунчалар) — Совет Иттифоқи даврида ва собиқ советлар ҳудудида ўғрилар жамоатида ёзилмаган хатти-ҳаракатлар нормалари ва қоидалар. У давлатга қаршилик кўрсатиш шароитида жиноятчилар ижтимоий гуруҳининг яккаланиши муносабати билан ишлаб чиқилган.

Ўғрилар қонунининг келиб чиқиши
Ўтган асрнинг 30-йиллари бошларида СССРда коллективлаштириш ва очарчиликнинг кучайиши оқибатида шу ўн йилликда жиноий элементлар ва жиноий ҳамжамиятга қарши курашнинг кучайиши туфайли жиноий жамоалар янада уюшган гуруҳларга тўплана бошладилар. Жиноят дунёсининг асосий йиғувчи кучи сиёсий бўлмаган қаршилик ва ҳокимиятга бўйсунмаслик тенденцияси эди, унинг элитаси эса ўзларини инқилобдан олдинги Россиянинг жиноий анъаналари қўриқчилари деб атаган «қонундаги ўғрилар (воры в законе)»га айланди.
Шу муносабат билан, қонундаги ўғрилар махсус хулқ-атвор кодексини, ўзларининг урф-одатлари ва анъаналарини ишлаб чиқдилар, бу қаторга ижтимоий нормалар ва қоидаларни, шу жумладан оила билан боғлиқ қоидаларни (қонун ўғри ҳеч қачон аёллар билан доимий алоқада бўлмаслиги керак эди) тўлиқ рад этиш ва давлат билан ҳамкорликнинг ҳар қандай турларини: улар томонидан ўтказиладиган оммавий тадбирларда иштирок этиш шаклида ҳам, жиноятларни тергов қилишда суд тергов органларига ёрдам бериш шаклида ҳам ёрдам беришни тўлиқ тақиқлаш кирарди.
1940-йилларда бу анъаналар охир-оқибат ушбу жиноий жамоанинг тарихий шаклда деярли бутунлай йўқ қилинишига олиб келди: Иккинчи жаҳон уруши даврида «қонундаги ўғрилар»нинг кўпчилиги («қанжиқлар») ҳукуматнинг Ватанни душмандан ҳимоя қилиш учун Қизил Армияга қўшилиш таклифига рози бўлишди. Германия устидан ғалаба қозонгандан сўнг, улар лагерларга қайтиб келишди, бу ерда улар билан жиноий муҳит анъаналаридан четга чиқмаган «қонунчилар» ўртасида «қанжиқлар уруши» бошланди, натижада иккала томон ҳам сезиларли йўқотишларга дуч келди.

Ўғрилар қонунининг қоидалари

Ўғрилар қонунида ушбу жамоанинг бир қисми бўлган «тўғри» одамлар учун мажбурий бўлган бир нечта асосий ва улардан келиб чиқадиган юошқа қоидалар мавжуд. Жами 6 та асосий қоида мавжуд

1.  «Ўғрилар ғояси»га риоя қилиш ва уни қўллаб-қувватлаш;
2.  Бир-бирига нисбатан ҳалол бўлиш;
3.  Ўз сафларига янги одамларни, асосан ёшларни жалб қилиш;
4.  Махсус хизматлар ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига хизмат қилмаслик;
5.  Сиёсий фаолият билан шуғулланишнинг тақиқланиши;
6.  Тергов изолятори ва қамоқхоналарда «қонундаги ўғрилар» ҳокмиятини ўрнатиш.

Юқорида санаб ўтилган қонунлардаги эса қўшимча қонунлар, ёки бошқача қилиб айтганда, тушунчалар келиб чиқади:

1.  Ҳар қандай ҳукумат структураларига югурдаклик қилишни рад этиш;
2.  Ҳеч қачон гувоҳлик қилмаслик;
3.  Ҳеч қачон айбини тан олмаслик;
4.  Зонада тартибни «ушлаш», яъни, низоларни ҳал қилиш, жанжал ва фитналарнинг, пичоқбозлик ва ҳоказоларнинг олдини олиш;
5.  ШИЗО (жарима изолятори) — ПКТ (камера туридаги хона) таъминотини йўлга қўйиш;
6.  Ўғриларнинг бойликларини тўлдириш, яъни барча маҳкумлар, маҳбуслар ва бошқа шахслардан олинадиган ўлпон;
7.  Ота-онани (айниқса, онани) қаттиқ ҳурмат қилиш;
8.  Ёшларни «тўғри» ҳаётга ўргатиш, «тўғри тушунчалар» нима эканлигини тушунтириш;
9.  Ҳеч қачон яшаш манзили бўйича «прописка» қилинмаслик;
10.  Ўғрилар ўртасидаги карта ўйини «ҳалол» бўлиши керак;
11.  Писмиқлик билан қасос олишнинг тақиқланиши;
12.  Ўзиникилардан ўғирламаслик («мужик»ларга нисбатан каламушлик қилмаслик).
13.  Аёлларни хўрламаслик.

Ушбу қоидаларнинг барчасидан қамоқхона қонуни, яъни қамоқхонада ўғрилар қонуни қоидаларини қўллаш келиб чиқади:

1.  «Общак»га улуш ажратиш;
2.  Агар ўғри қора бўлса, унга қўл кўтариш мумкин эмас, ўғри қизил эканлиги исбот қилинган бўлса, уни йўқ қилиш ҳақида қарор қабул қилиниши мумкин;
3.  Катталарни ҳурмат қилиш;
4.  Ота-онани ҳурмат қилиш;
5.  Чақимчиликка муросасиз муносабат;
6.  Ҳеч қандай асоссиз ҳеч кимнинг ҳеч нарсасини (айниқса ҳаётини) тортиб олмаслик;
7.  Далилсиз ҳеч кимни айбламаслик;
8.  Одамларни ҳеч қандай тарзда ҳақорат қилмаслик;
9.  Оилали одамларни қўллаб-қувватлаш;
10.  Секцияларга қўшилмаслик, яъни қизил бўлмаслик;
11.  Ўзиникидан ўғирламаслик.

Замонавий жиноий муҳитда, яъни 1990-йилларда узоқ давом этган кескин ва амалда назоратсиз жиноий вазиятдан сўнг, кўплаб жиноятларнинг бизнес ва сиёсат билан бирлашиши, кўплаб қамоқхоналарнинг «қизил»га айланишидан сўнг, жиноий муҳитда, қамоқхоналарда бўлгани каби, юқоридаги қоидаларнинг фақат баъзилари ҳақиқатан ҳам мақбул бўлиб қолди, хусусан:

1.  Ўзиникидан ўғирламаслик («каламушлик» қилмаслик);
2.  «Общак»га улуш ажратиш;
3.  Чақимчиликка муросасиз муносабат.

Жазолар
Ўғрилар қонуни ва ўғриларнинг эътиқодини бузганлик, бажармаслик ёки ундан чекиниш учун ўлим жазосигача бўлган турли жазолар қўлланилади. Ўғрилар қонунидан чекиниш жуда шафқатсиз ва муқаррар равишда жазоланади, бу яхши ташкилот ва жамоавий бирдамликнинг асосидир. Қонундаги ўғрилар мажлисида қабул қилинган жазо тўғрисидаги қарорни бекор қилиш мумкин эмас ва ҳукмни амалга ошириш учун барча ҳаракатлар амалга оширилади, бундан ташқари, қабул қилинган жазо ҳақида биладиган ҳар бир «тўғри» маҳбус (яъни қонунга риоя қилган ҳолда), ундан қочмоқчи бўлган шахс билан учрашганда жазони амалга ошириши мажбурийдир. Ўғрилар учун қонун учта турдаги жазони назарда тутади, бу жазолар фақат "правилка" деб номланган қора ўғрилар мажлисининг қарори асосида қўлланилиши мумкин, бу қонун бўйича ўғриларнинг мажлиси ўғриларнинг қонунлари бузилганлигини ва агар қонун бузилган бўлса, қандай жазо қўлланишини белгилайди:
1.  Кичкина қоидабузарликлар ва қонундан четлашиш учун омма олдида тарсаки берилиши мумкин, фақат тенг ҳуқуқли одам, яъни қонундаги ўғри тарсаки бериши мумкин;
2.  Йирик қоидабузарликлар учун (асосан "общак" маблағларини мақсадли йўлдан ташқарида сарфлаш, ишониб топширилган ҳудудда «беспредел»ни тахмин қилиш ва ҳоказо) ўғри «тождан маҳрум қилиниши», яъни қонундаги ўғри мақомидан маҳрум қилини ва "мужиклар"нинг энг паст даражасига ўтказилиши мумкин;
3.  Айрим қоидабузарликлар учун қонундаги ўғри ҳатто ўлдирилиши мумкин.
Агар маҳбус энг юқори кастага тегишли бўлмаса, унда жазо вариантлари анча хилма-хилдир (жазонинг кучайиб бориш тартибида): оддий калтаклаш; «қулоғига уриш», яъни жгаллаб турган мавқеидан маҳрум қилиш ва «блатной»ликдан «мужик»ликка ўтказиш; маҳбус гуруҳдан ҳайдалиши ва унинг ёрдамидан фойдалана олмаслиги; қарзини (жумладан, картада ютқазганлик учун қарз) тўлай олмаган ёки бировни қонунга хилоф равишда калтаклаган маҳбуснинг оёқ-қўли синдирилиши; «парафин» - айбдорнинг лабига жинсий аъзони теккизиш йўли билан рамзий бесоқолбозлик ҳаракати; маҳбусни энг ҳазар қилинадиган «хўрозлар», «хафа қилинганлар» ёки «опущенный»лар гуруҳига ўтказадиган жинсий зўрлаш; ўлим жазоси – камдан-кам ҳолларда, ўғрилар қонунини қўпол равишда бузганлик учун қўлланади, маҳаллий қора «смотрящий» ёки қонундаги ўғри ёки маҳаллий авторитетлар қарори билан рухсат этилиши керак.

Постсовет Россиясидаги уюшган жиноий гуруҳларнинг "тушунчалари"

Ўғрилар ахлоқи қамоқхона ҳаётининг қадриятлари ва қоидаларини «ташқаридаги» ҳаётга ўтказишни англатади. Ўғрилар авторитетининг манбаи қамоқ муддати еди. Постсовет Россиясидаги уюшган жиноий гуруҳларнинг "тушунчалари" ёввойи табиатда шаклланган, шунинг учун улар жуда кўп тақиқларсиз анча амалий ва оқилона саналади.
Социологлар Светлана Стивенсон, Александр Салагаев, Александр Шашкин, Рустем Сафин 2005 йилда Қозон шаҳридаги 17 ёшдан 35 ёшгача бўлган турли уюшган жиноий гуруҳларнинг 32 аъзоси билан суҳбат ўтказишди. Ушбу гуруҳлар ўйин салонлари, нақд пул чиқарадиган фирмалар, такси ҳайдовчилари ва кичик юк ташиш компанияларига «крыша» бўлган, шунингдек, мобил телефонларни қайта сотиш, фоҳишаларни назорат қилиш, ноқонуний автомобиль туриш жойларини ташкил қилиш ва гиёҳванд моддаларни сотиш билан шуғулланган. Бандитлар гуруҳлари автомобилларни таъмирлаш станциялари, кафе ва дўконларга эгалик қилган. Гуруҳнинг ёш аъзолари тенгдошларидан пул ундиришган ва квартираларда ўғирлик билан шуғулланишган.
Гуруҳ аъзолари ўзларини «братва», ҳақиқий эркак биродарлиги деб эътироф этиб, уларни «ҳаёт мактаби» деб аташди ва ўз гуруҳларини ахлоқий жиҳатдан одамлар фақат ўз ғаразли манфаатлари ҳақида ўйлаб, қоидаларсиз ("тушунчалар"сиз) яшайдиган замонавий шаҳар жамиятидан устун турадиган жамоалар деб ҳисоблашди.
Гуруҳ аъзолари («пацанлар (ўғил болалар)») яшайдиган «тушунчалар» орасида «ўғил бола»нинг жисмонан бақувват бўлиш, спиртли ичимликлар ва гиёҳванд моддаларни истеъмол қилмаслик, агар уни «барыга» деб аташса, уришиш мажбурияти каби кўрсатмалар мавжуд. «Ўғил бола» унга ҳужум қилганлардан қочишга ҳақли эмас, «ўғил болалар» бир гуруҳ «ўғил боламас»лар билан уриша олмайди, ҳатто ўзи ноҳақ бўлса ҳам, улардан кечирим сўрамайди, чунки «ўғил бола» ҳар доим ҳақ бўлади. У «тўғри гапириши» ва ўз сўзларини «тушунчалар»га ҳавола билан асослаши керак. «Ўғил бола» сўзлари учун жавоб бериши (гапираётган гапларига эътиборли бўлиши) керак, унинг барча ниятлари, баёнотлари, таҳдидлари ва ваъдалари дарҳол амалга оширилиши керак. Масалан, қуролни чиқардими, «ўғил бола» уни ишлатишга тайёр бўлиши керак. Агар «ўғил бола»га савол берилса, у иккиланмасдан, қочишга уринмасдан жавоб бериши ва саволга савол билан жавоб бермаслиги керак. «Ўғил бола» ўз даромадини муҳтож ўртоқлари билан, ҳатто гуруҳнинг кундалик ҳаётидан узоқлашганлар билан ҳам бўлишиши керак.
Кучлилар ҳуқуқи асосида гуруҳ аъзолари «барыга»лар ва «лох»лардан худди бўйсунувчи аҳолидан олинган каби «ўлпон» йиғадилар. Бу «тушунчалар бўйича юклаш пулга ухлатиш» деб аталади. Назарий жиҳатдан «ўғил болалар» томонидан «беспредел» қораланади, аммо бу жамоанинг ахлоқий тасаввурлари, ҳар ҳолда «ўғил боламаслар» га нисбатан жуда ўзгарувчан. «Ўғил болалар» алдашлари, талончилик қилишлари ва агар керак бўлса, жуда кам чекловлар билан ўлдиришлари мумкин.
Совет давридаги ўғрилар ҳамжамияти ўзини давлатга муросасиз қаршилик кўрсатиш орқали намойиш этган. Бундан фарқли ўлароқ, постсовет Россиясидаги жиноий гуруҳлар аъзолари расмий ҳокимиятга эга бўлган одамлар билан кенг алоқаларни сақлашга қаратилган. Хусусан, социологлар томонидан сўов ўтказилган Қозон шаҳри гуруҳлари аъзолари полиция ва маҳаллий ҳокимият вакиллари билан оилавий ва қўшничилик алоқалари билан фахрланишди (албатта, гуруҳ аъзолари ҳақида ҳокимиятни хабардор қилиш қатъиян ман этилганига қарамай). Бундай алоқалар уларга бизнесда ёрдам бериши, жиноий жавобгарликдан қочиши ва турли зиддиятли вазиятларда уларни ҳимоя қилиши мумкин эди. Полицияда қариндошининг бўлиши, ҳатто бундай ҳолатларда одатий бўлганидек, «ўғил бола»нинг калтакланмасдан гуруҳдан чиқиб кетишига ёрдам бериши мумкин эди.
«Беспредел» ҳақидаги тасаввурлар билан чекланган заиф ва уюшмаган қурбонларга нисбатан минимал чекланган зўравонликни амалга оширувчи «ўғил болалар» таъсир кучига ва ҳокимиятга эга бўлганларни ҳурмат қилишади.
Америкалик социолог Рэндалл Коллинз кўча жиноятчи гуруҳдарини таърифлаш учун патримониал иттифоқлар тушунчасидан фойдаланишни таклиф қилди. Бундай ижтимоий тузилмаларга мисол қилиб шаҳарларга ҳужум қилиш учун бирлашган қадимги юнон жангчилари гуруҳлари, викинглар гуруҳлари келтирилади. Замонавий давлатларда бундай иттифоқлар давлат  институтлари амал қилмаётган ёки самарасиз фаолият юритадиган жойларда ҳамон мавжуддир.

Абу Муслим тайёрлади

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase