close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Зайтун тоғи: Аллоҳ таоло айтади: «Анжир ва зайтунга қасам».

Аҳмад ибн Абдулҳалим раҳимаҳуллоҳ айтади: «Самовий китобларда ислом динининг башорати ҳақида келган асарлардан биринчисида: Тавротда шундай зикр қилинган: «Аллоҳ «Туру Сайно»дан бошлади, «Саъий»- да шуруқ ҳосил бўлди, «Фарон» тоғида ёруқлик-олий бўлди».

Аҳмад ибн Абдулҳалим раҳимаҳуллоҳ айтади: «Самовий китобларда ислом динининг башорати ҳақида келган асарлардан биринчисида: Тавротда шундай зикр қилинган: «Аллоҳ «Туру Сайно»дан бошлади, «Саъий»- да шуруқ ҳосил бўлди, «Фарон» тоғида ёруқлик-олий бўлди».
1. Туру Сайно: Тавротнинг нозил бўлиши.
2. Саъий: Инжилнинг нозил бўлиши.
3. Фарон: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
Мусулмонлар ва аҳли китоблар ўртасида «Фарон» Макка эканлигида бирор ихтилоф йўқ. Бу замонга кўра тартибда келган бўлиб, ушбу китоблар Аллоҳнинг нури ва ҳидоятидир.
Биринчисида «бошлади», иккинчисида «тонг отди», учинчисида эса «очиқ кундай олий бўлди», дейилди. Тавротнинг келиши тонг ёришгандай эди, Инжил эса кун кўтарилиш пайти ва Қуръон осмондаги тик турган қуёшдай бўлди.
Шу сабаб Аллоҳнинг нури шарқу ғарбга ҳам (аввалги) икки китобдан кўра кўпроқ ёруқлик берди. Шунинг учун Аллоҳ таоло у кишини: «Ëруқ чироқ»,(Аҳзоб: 46) деди, қуёшни: «Чарақлаган чироқ»,(285 Набаъ: 13) деди (яъни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни тушликда тик турган қуёшнинг ёруқлик таратишига ўхшатди).
Одамлар аввалгисидан кўра иккинчисига кўпроқ муҳтождир; чунки улар ҳар қачон унга муҳтождирлар. Мана бу Аллоҳ таоло қасам, деган уч нарса: «Анжир», сўзидан: «ва бу тинч шаҳар», сўзигачадир.
1. Муқаддас ерда ўсадиган (анжир ва зайтун) ва у ерда Масиҳ алайҳиссалом пайғамбар бўлиб юборилган.
2. «Тури Сино» Аллоҳ таоло Мусога сўзлаган тоғ.
3. «Тинч шаҳар»: Маккадир.
Тавротда бу нарсалар зикри келгани учун уларни замонига кўра тартибли равишда хабар берган ...».( «Мухтасар ал-Жавобус саҳиҳ лиман баддала динал Масиҳ», 2-4) Аллоҳ таоло айтади: «Анжир ва зайтунга қасам».(Тин: 1) Имом Бағавий раҳимаҳуллоҳ тафсирда шундай келтиради: «Икрима айтди: иккаласи тоғдир. Қатадо: Анжир Дамашқдаги тоғ, Зайтун Байтул Мақдис турган тоғдир. Чунки иккаласи анжир ва зайтун ўстиради. Доҳҳак айтади: иккаласи Шомдаги икки масжиддир. Ибн Зайд айтади: Анжир Дамашқдаги масжид, Зайтун Байтул Мақдис масжиди. Муҳаммад ибн Каъб айтади: «Анжир» Каҳф соҳибларининг масжиди. «Зайтун» эса Ийлиёдаги масжиддир. «Туру синин» яъни Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссалом билан гаплашган тоғ... «Ва бу тинч шаҳар», яъни осойишта, яъни Маккадир, одамлар унда омонликда бўлади, жоҳилиятда ҳам, исломда ҳам».(«Тафсир Бағавий», «Тин» сураси тафсирига қаранг)
Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ айтади: «Баъзи имомлар айтган: Бу учаласи маконлардир, Аллоҳ таоло уларнинг ҳар бирида улул аъзмлардан бўлган улуғ шариат эгалари бўлган пайғамбарларни юборган.
Биринчиси: «Анжир ва зайтун» Байтул Мақдис бўлиб, унда Аллоҳ таоло Исо ибн Марям алайҳиссаломни юборган.
Иккинчиси: «Туру синин», у Тури Сайнодир, Аллоҳ таоло Мусо ибн Имрон алайҳиссалом тоғ устида турганда гаплашган.
Учинчиси: Макка, у «баладул амин - тинч шаҳар», унга кирган киши омонликда бўлади, унда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни юборган». («Тафсир Ибн Касир», «Тин» сурасига қаранг) Ибн Ошур раҳимаҳуллоҳ айтади: «Анжир ва зайтун номларини кўпчилик аввалги муфассирлар зоҳирига кўра солишган, Ибн Аббос, Мужоҳид, Ҳасан, Икрима, Нахоъий, Аъто, Жобир ибн Зайд, Муқотил, Калби.
Чунки бу икки ҳосилда одамларга тегадиган кўп фойдаларни тақазо қилган имтино бор, Аллоҳ шунинг учун ҳам уларни одамлар учун яратган.
Лекин «Туру синин» ва «Баладул амин» билан келиши муносабати билан улардан янада кўзланган бошқа муносиб ўринлари борлигини тақозо қилади. Ибн Аббосдан ҳам ривоят қилинган: «Анжир»: тўфондан кейин Жудий тоғи устида Нуҳ алайҳиссалом қурган масжид номидир. Эҳтимол у тоғнинг номланиши анжир меваси кўплигидандир, негаки ер номи унда дарахталарда кўпайган нарса номи билан номланиши мумкиндир... «Зайтун»: устига Ақсо масжиди қурилган тоғга айтилади, чунки у зайтун ўстиради, бу Ибн Аббос, Доҳҳак, Абдураҳмон ибн Зайд, Қатода, Икрима, Муҳаммад ибн Каъб Қурозийлардан ривоят қилинган. Менинг наздимда ҳам анжир ва зайтунга айтилган қасам маънавий бўлиб дарахтда ўсадиган икки ҳосиллар; яъни мана шу икки муқаддас маконда кўп ўсимликлар бўлишига қарамай дарахтлар орасида мана шу икки турини кўпайтирганидан...».(«Таҳрир ват танвир», «Тин» сураси тафсирига қаранг) Аммо, яҳудийларнинг эътиқодига кўра Зайтун тоғидаги тушунчалар ботилдир: яҳудийлар учун у тоғ муқаддас жойлардан, уларнинг эътиқодига кўра: у ерда Раҳмат дарвозаси бор, у ердан – Зайтун тоғида кўмилган яҳудийлар охир замонда «қутқарувчи худоси» ерга келганда; яҳудийлар қайта тирилиб Қуддусга раҳмат дарвозасидан худонинг диёрига кирадилар, яъни жаннатга. Шунинг учун яҳудийлар у тоғда кўмилишга жуда- жуда ҳавас билан ҳарислар.
Бундай ботил ва ақлга ҳам, нақл ҳам тўғри келмайдиган тушунчалар жуда кўп, Аллоҳ таоло бундай ишлардан покдир.

Умар Шоҳирнинг (ҳафизаҳуллоҳ)
"ФAЛAСТИН ўтмиш ва келажак" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase