Абу Муслим
"Уханда ноябрнинг ўрталаридаёқ биринчи одам коронавирус юқтириб олганди. Бироқ Хитой ҳукумати узоқ вақт давомида касалликнинг тарқалишини яшириб келди ва шу тариқа унинг бутун дунё бўйлаб тарқалишига имкон яратди", - деб ёзади Швейцариянинг Tages-Anzeiger нашри.
"Жанубий Кореяда коронавирусдан тузалган 51 беморда ўтказилган коронавирус тестлари ижобий бўлди, бу вирус қайта фаоллашиши мумкин деган хавотирни туғдирди", деб ёзади Daily Mail. "Жанубий Кореянинг энг кўп зарар кўрган Тэгу шаҳридаги беморлар вирусни топгандан сўнг карантиндан ўтдилар ва улар қўйиб юборилгандан бир неча кун ўтгач, тестлари яна ижобий бўлди", дейилади газетада.
"Британ сиёсатчилари коронавирус пандемияси Хитой лабораториясидан чиқиб кетгани сабабли пайдо бўлганлигидан хавфсирамоқда", - деб ёзади Daily Mail британ газетасининг якшанба кунги сони. "Буюк Британия ҳукуматидаги юқори мансаб эгаси бўлган манбаларининг таъкидлашича, "илмий тавсиялар мувозанати" ҳали ҳам ҳалокатли вирус Ухан тирик ҳайвонлар бозорида одамларга юққанлигини кўрсатмоқда, аммо ушбу Хитой шаҳридаги лабораториядан чиқиб кетиш тахмини "ҳисобдан чиқарилмаяпти"
Одамни «шок» ҳолатига тушириб қўядиган графиклар шуни кўрсатадики, АҚШда коронавирус инцекцияси энг юқори кўрсаткичга 16 апрелга келиб чиқади, унда, башоратларга кўра, 24 соат ичида бутун мамлакат бўйлаб 2644 киши касалликдан ўлади. Вашингтон университети саломатлик кўрсаткичлари институти тадқиқотчилари томонидан яратиган янги модель ҳам шуни кўрсатадики, бир кун олдин мамлакат ресурслардан фойдаланиш бўйича энг юқори кўрсаткичга етади ва бунда касалхоналарда 262092 та ўрин талаб қилинади, хабар қилади Daily Mail.
Ўтган сутка давомида Россияда 1154 киши коронавирус юқтириб олди. Бу ҳақида Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги тезкор штаби маълум қилади. РИА Новости маълум қилишича, бу маълумотлар мамлакатнинг 43 минтақасида аниқланган. Бир суткада 11 киши вафот этди. Москвада икки киши, Подмосковьеда 5 киши, Краснодарск ўлкаси, Бурятия, Приморье ва Иркутск областларида бир кишидан ҳалок бўлди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнот беришича, чет элда бўлиб турган ўзбекистонликлар билан боғлиқ вазият доимий назорат остида, улар юридик ва консуллик ёрдами олишда давом этяпти.
Фармонда айтилишича, АҚШ унга кўра Ернинг йўлдошини тадқиқ этиш бутун инсоният мулки саналган Ойда ва бошқа осмон жисмларидан давлатлар фаолияти ҳақидаги Битимни тан олмайди. АҚШ Президенти Доналд Трамп Ойни ва бошқа осмон жисмларида ресурсларни тижорат асосида ўзлаштиришни қўллаб-қувватлайдиган фармон имзолади, хабар қилади Оқ уй матбуот хизмати.
Европа дўконларидаги бўм-бўш пештахталар сурати таъминот занжирида жиддий узилиш борасида хавотир уйғотиб, ваҳимага тушган ҳолда ҳамма нарсани харид қилиш ва тўплаш кайфиятининг ўсишига олиб келди. Шуниси қизиқки, рулонлаб ҳожатхона қоғози бозор кескин пасайишни бошлаган пайтда тўплаш мумкин бўлган янги товарга айланди.
Уламолар иттифоқ қилган қоида шуки, Ислом шариати ҳукмларининг мақсади бешта асосни ҳимоя қилишга қаратилган бўлиб, улар – жон, дин, насл, мол ва ақлдир. Шаръий истилоҳда улар “Беш зарурат”, деб номланади... Барча самовий динлар ва соғлом ақл эгалари уларни асраб-авайлаш шартлиги борасида якдил фикрдалар. Жонни асраш борасида Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай дейди:
Коронавирус аллақачон дунёда янги чегараларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Вазият пандемияни енгиш билан янада мураккаблашади - шу вақт ичида кучайган давлатлар собиқ етакчиларга таъсир кўрсатишга даъво қила бошлайдилар, дейди «Валдай» клуби экспертлари. Бироқ, уларнинг фикрига кўра, вазият Россия ва АҚШ ўртасидаги муносабатларни янгидан тиклашга шароит яратади.
"Бугунги кунга келиб тиббиёт ходимлари орасида ушбу касалликнинг 120 ҳолати қайд этилган, улардан 67 таси коронавирус билан касалланган ёки аллақачон касал бўлган одамларга тиббий ёрдам кўрсатган тиббиёт ходимлари орасида", деди у брифингда.
Туркия президенти Ражаб Эрдўған 6 апрел куни мамлакатда янги турдаги коронавирус тарқалишига қарши курашда янги чоралар кўрилишини маълум қилди. "Маҳаллий маъмурлар е-давлат [давлат портали] электрон порталида ёки ПТТ почта сайтида сўров қолдирган фуқароларга бепул тиббий ниқоблар юборишни бошладилар. Ниқобларни сотишга йўл қўйилмайди", деди Туркия раҳбари.