Ўзбекистон ва Германия ўртасида миграция соҳасида битим имзоланди
Германия федерал канслери Олаф Шолс Ўзбекистонга ташриф буюрди. Президент Шавкат Мирзиёев ва Германия федерал канслери Олаф Шолс иштирокида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Қўшма декларация қабул қилинди.
Афғонистондан учиб ўтган бир қатор авиатехникалар Ўзбекистон тасарруфида қоладиган бўлди
Вашингтон-Тошкент келишувига кўра, “Толибон” Кобулни эгаллаган пайтда Афғонистондан Ўзбекистон ҳудудига учиб ўтган бир қатор ҳарбий самолётлар, вертолётлар ва бошқа техникалар Ўзбекистонда қоладиган бўлди. Бу ҳақда The Khaama Press хабар берди.
Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида 15 та ҳужжат имзоланди
Музокаралар якунида Қасим-Жомарт Тоқаев ва Шавкат Мирзиёев қуйидаги ҳужжатларни имзоладилар:
Эндиликда ҳам номзодга, ҳам партияга овоз бериладими?
Мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган халқчил сиёсатнинг туб моҳиятида ҳамхалқни рози қилиш, халқ фаровонлигини таъминлаш,инсон манфаатлари ҳар нарсадан устун каби концептуал мақсадлар ётганлигини алоҳида қайд этиб ўтиш лозим. Шу жумладан, сайлов жараёнларини эркинлаштириш, такомиллаштириш вазифалари ҳам шулар жумласидандир.
Ўзбекистонда хорижий сиёсий партиялар фаолияти тақиқланди
Ўзбекистонда хорижий сиёсий партиялар ва уларнинг бўлинмаларини тузиш ҳамда уларнинг фаолиятини амалга ошириш тақиқланади.
Ўзбекистон Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдами юборди
Ўзбекистон Қирғизистоннинг селдан зарар кўрган ҳудудига инсонпарварлик ёрдами юборди.
Ўзбекистон 3 ойда 375,3 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилинган
ЎР Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 219,8 млн АҚШ долларига тенг бўлган 375,3 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.
Ўзбекистонликларга Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан бўлиш муддати узайтирилади
Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқароларига ушбу давлатлар ҳудудида вақтинчалик рўйхатдан ўтмасдан 30 кунгача бўлишга рухсат этилади.
Ўзбекистонда МДҲга аъзо давлатлар чегара идоралари раҳбарлари йиғилди
Бугун Хива шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар чегара идоралари раҳбарларининг 8-минтақавий йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради UzA.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
Сўнгги йилларда мамлакатимизда миллий ўзлигимизни тиклаш, инсон қадрини улуғлаш, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида ғоят муҳим ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, муқаддас динимизнинг инсонпарварлик руҳи билан йўғрилган эзгу анъаналарини муносиб давом эттиришга улкан эътибор қаратилмоқда. Ватанимизнинг қадимий тарихини чуқур ўрганиш, буюк аллома ва азиз авлиёларимизнинг ибратли ҳаёт йўли, ноёб илмий меросини тадқиқ этиш ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари билан уйғун ҳолда олиб борилмоқда.