Музокаралар якунида Қасим-Жомарт Тоқаев ва Шавкат Мирзиёев қуйидаги ҳужжатларни имзоладилар:
1. Қозоғистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг қўшма баёноти;
2. Қозоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий давлатлараро кенгашининг Қозоғистон-Ўзбекистон икки томонлама ҳамкорлигини янада ривожлантириш тўғрисидаги қарори;
3. Қозоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Давлатлараро кенгашининг Ташқи ишлар вазирлари кенгаши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисидаги қарори.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Президентининг Қозоғистонга давлат ташрифи доирасида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:
1. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Қозоғистон-Ўзбекистон давлат чегараси режими тўғрисидаги битим;
2. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2006 йил 4 сентябрдаги Қозоғистон-Ўзбекистон давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари тўғрисидаги битим баённомасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги баённома;
3. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2006 йил 20 мартдаги халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги баённома;
4. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида маданий-гуманитар ҳамкорлик бўйича 2024-2025 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси;
5. Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим;
6. Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўртасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисидаги баённома;
7. Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазирлигининг Табиий монополияларни тартибга солиш қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ўртасида табиий монополияларни тартибга солиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги баённома;
8. Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим;
9. Қозоғистон Республикаси Рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ўртасида рақобатни ҳимоя қилиш сиёсати соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги баённома;
10. Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қозоғистон Стратегик тадқиқотлар институти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ўртасида Қозоғистон-Ўзбекистон эксперт кенгашини ташкил этиш тўғрисида ўзаро англашув меморандуми;
11. “Отандастар” жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Халқаро муносабатлар ва хорижий давлатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ўртасида ўзаро англашув тўғрисидаги битим;
12. Астана шаҳар ҳокимлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ўртасида 2025-2026 йилларга мўлжалланган савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича аниқ чора-тадбирлар режаси (“Йўл харитаси”).