Вашингтон-Тошкент келишувига кўра, “Толибон” Кобулни эгаллаган пайтда Афғонистондан Ўзбекистон ҳудудига учиб ўтган бир қатор ҳарбий самолётлар, вертолётлар ва бошқа техникалар Ўзбекистонда қоладиган бўлди. Бу ҳақда The Khaama Press хабар берди.
Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукуматидаги Мудофаа вазирлиги АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги бу келишувни номақбул деб атади.
“Толибон” АҚШ билан тузилган бу келишувни қўллаб-қувватламаслигини ва Ўзбекистондан собиқ ҳукумат самолётларини Афғонистонга қайтаришни талаб қилишини билдирди. Толибон ҳокимиятни қўлга киритгунга қадар Афғонистонда 164 та жанговар самолёт бўлган бўлса, ҳозир уларнинг сони 81 тага етди. Чунки Афғонистон Ҳарбий-ҳаво кучлари учувчилари самолёт ва вертолётларнинг бир қисмини Ўзбекистон ва Тожикистонга олиб кетишга муваффақ бўлган.
Айни пайтда АҚШнинг Тошкентдаги элчиси Жонатан Хеник Афғонистоннинг собиқ ҳарбий самолётлари тақдири бўйича Ўзбекистон билан келишувга эришди ва улар Вашингтонга тегишли эканини эълон қилди. Вашингтон-Тошкент келишувига кўра, собиқ Афғонистон ҳукумати самолётлари Ўзбекистонда қолган.
Хеник самолётлар ҳеч қачон афғонларга тегишли бўлмаганини, афғон ҳарбийлари улардан фойдаланганини, бироқ эгалик ҳар доим АҚШда қолганини таъкидлади.
Бунга жавобан “Толибон” муваққат ҳукуматидаги Мудофаа вазирлиги қўшничилик муносабатлари муҳимлигини таъкидлаб, ушбу келишувни қабул қилмаслигини маълум қилди ва Ўзбекистондан Афғонистон Ҳарбий-ҳаво кучлари самолётларини Толибонга топширишда ҳамкорлик қилишни сўради.
Афғонистондан учиб ўтган бир қатор авиатехникалар Ўзбекистон тасарруфида қоладиган бўлди
Вашингтон-Тошкент келишувига кўра, “Толибон” Кобулни эгаллаган пайтда Афғонистондан Ўзбекистон ҳудудига учиб ўтган бир қатор ҳарбий самолётлар, вертолётлар ва бошқа техникалар Ўзбекистонда қоладиган бўлди. Бу ҳақда The Khaama Press хабар берди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар