close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Тошкентда тиланчи аёллар қўлга олинди. Улар бу ишда болаларидан фойдаланган

Интернет тармоғида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари аёлларни хизмат автомобили томон олиб кетаётганлиги акс этган видеотасвир тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати мазкур хабар юзасидан қўшимча маълумот берди.

Кеча, 14 апрель куни тахминан соат 21.30 да Қоратош ва Бунёдкор кўчалари кесишмасида Тошкент шаҳар ИИББ патруль-пост хизмати ходимлари автомобиллар қатнов қисмида фарзандлари билан тиланчилик қилиб ҳайдовчиларга ҳалақит бераётган уч нафар аёлларни кўришган. Аёллар тиланчилик қилиш маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланиши ҳақида огоҳлантирилиб, уларнинг шахсларини аниқлаш мақсадида Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ 2-сон Ички ишлар бўлимига таклиф қилинган. Бунга жавобан аёллар атрофдагиларнинг раҳмини келтириш учун бақириб, ходимларга фаол қаршилик қила бошлаган.
Аёлларнинг шахсига ойдинлик киритилганда, улар Самарқанд вилоятилик икки фарзандли 25 ёшли Маҳлиё Ю., 30 ёшли Зуҳра Ш. ва 25 ёшли Санобар У. эканликлари, шунингдек, улар муқаддам бир неча маротаба огоҳлантирилганликлари аниқланган.
“Аёлларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўрилиши учун терговга қадар текшируви ўтказилмоқда, натижаси ҳақида қўшимча хабар берилади”, дейилади Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати маълумотида.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Иллат
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase