Тошкент марказидаги КГБ ва ДХХ биноси бузилади. Унинг ўрнига премиум меҳмонхона қурилади. Бу ҳақда Ўзбекистон отельелар ассоциацияси маълумотлари асосида мухбиримиз хабар бермоқда.
Radisson Collection Hotel Tashkentнинг очилиши 2026 йилда амалга оширилади. Минтақадаги энг йирикларидан бирига айланадиган тахминан 130 000 квадрат метрлик мажмуа жамоат майдончалари, савдо майдончалари, кинотеатр, офислар, квартиралар ва кўп даражали ер ости автотураргоҳлар жойлашган тўртта бинодан иборат бўлади.
Мажмуанинг асосий ва энг баланд биносида Radisson Collection Hotel Tashkent жойлашади. Бу 27000 квадрат метрдан ортиқ майдонга эга классик услубда қурилган 22 қаватли бино бўлади. Меҳмонхона хоналари фонди 164 та замонавий хоналар,шу жумладан халқаро стандартларга мувофиқ жиҳозланган президент люкс ва аппартаментларни ўз ичига олади. Меҳмонларга қулайлик яратиш учун ер ости автотураргоҳи тақдим этилади.
Меҳмонхонада ресторан, лобби бар, VIP хона мавжуд бўлади. Ҳовузли спа учун бутун қават ажратилади. 19-қаватда айвонли Скай-бар жойлашган бўлиб, у меҳмонларни ажойиб атмосфера ва Тошкентнинг ажойиб манзаралари билан қувонтиради.
Radisson Collection Hotel Tashkentда алоҳида кириш жойи бўлган катта тадбирлар майдони мавжуд бўлиб, ундан учрашувлар ва қабуллар учун юқори технологияли конференц- заллар ўрин олади.
Тошкент марказидаги КГБ ва ДХХ биноси бузилади. Унинг ўрнига премиум меҳмонхона қурилади
Тошкент марказидаги КГБ ва ДХХ биноси бузилади. Унинг ўрнига премиум меҳмонхона қурилади. Бу ҳақда Ўзбекистон отельелар ассоциацияси маълумотлари асосида мухбиримиз хабар бермоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|