Ислом (875)
«Бугунги кунда сизга динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сиз учун Исломни дин деб рози бўлдим». (Моида сураси)
Подкатегории
Имон бу Абу Ҳанифа (раҳматуллоҳи алайҳ)нинг гапига кўра, ишонишдир. «Ал-Олим вал-мутаъаллим» китобида шундай зикр қилинган. Бу Абу Мансур Мотуридий (раҳматуллоҳи алайҳ)нинг танлаган қарашидир.
Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Албатта, нифоқ Пайғамбар алайҳиссаломнинг замонларида бор эди. Аммо бугун у фақат иймондан кейинги куфрдир», деди (Имом Бухорий ривояти).
Шайтон мўмин бандадан имонни мажбурлаб ва зўрлик билан олиб қўяди, демаймиз. Балки: банда ўз хоҳиши билан имонидан кечади (диндан чиқади). Банда имонидан кечганда шайтон ундан имонини олади, деймиз.
Вақф - луғатда “тутиб туриш”, “тўхтатиш” маъноларида келади. Истилоҳда эса, мулкдорнинг бирор нарсани ўз мулкида қолдириб, ундан олинадиган фойдани орият каби садақа қилишидир. Бу Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг қавлидир. Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммаднинг наздларида мулқдорнинг вақф қилинган нарсаси Аллоҳ таолонинг мулки бўлади.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан ҳеч бирингиз мен унга отаю боласидан ва барча инсонлардан кўра суюклироқ бўлмагуним-ча мўмин бўла олмас», дедилар (Муттафақун алайҳ).
Имом Муслим раҳматуллоҳи алайҳ ушбу бобда иккита ҳадисни баён қилган.
Аҳли сунна вал жамоа - ислом тарихининг барча даврларида мусулмонларнинг катта қисми тутган йўлдир. Улар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва хулафои рошидин (чаҳорёрлар) розияллоҳу анҳумнинг суннатларини ушлаган ва саҳобалар, тобеинлар, тўрт мўътабар фиқҳий мазҳаб имомларидан иборат дин пешволари йўлига эргашган жамоадир. Аҳли сунна вал жамоа мазкур улуғларнинг йўлини узилмай келаётган силсила билан қабул қилиб олганлар.
Имом Абулҳасан ал-Ашъарийнинг асл исми Али ибн Исмоил ибн Абу Бишр Исҳоқ ибн Солим бўлиб, ҳижрий 260-йили Басрада туғилиб, Ҳижрий 324-йили Бағдодда вафот этадилар. Басра дарвозаси билан Карх орасидаги қабристонга дафн этилган. Насаби буюк саҳоба Абу Муса ал-Ашъарийга бориб тақалади. Яъни шажараси қуйидагича: Али ибн Исмоил ибн Исҳоқ ибн Салим ибн Исмоил ибн Абдуллоҳ ибн Муса ибн Билол ибн Аби Бур-да ибн Абу Муса ал-Ашъарий розияллоҳу анҳу.
Самъ (эшитиш) ва басар (кўриш) сифатлари Аллоҳ таолонинг зотий сифатларидандир. Аллоҳ таоло ҳарфларни, товушларни, сўзларни эшитади. Эшитиш Унинг азалий, абадий сифатларидандир.
Аллоҳ таоло, фаришталар ва ер юзидаги барча мавжудотлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтадилар. Қуйидаги оятда Аллоҳ таоло биз уммати Муҳаммадийларга амр қилиб, Пайғамбаримизга салавот айтишни буюрмоқда:
Ирода, машиат Аллоҳ таолонинг азалий, абадий сифатларидандир. Ирода ва машиат ўртасида фарқ йўқ. Аллоҳ таолонинг ирода сифати нарсани бирор вақтда бўлиши ё бўлмаслигини тайин қилувчи сифатдир.
Аллоҳ таолонинг зикри ҳам ёқимли ҳам осон ибодатдир. Мўмин арзимас ҳаракати билан, ҳар қандай пайтда бу ишни адо қилиши мумкин.
Зикрнинг фазли ва фойдаси беҳисобдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг баъзи ўринларида Ўзини зикр қилиш лозимлигини таъкидлаган. Масалан, “Аҳзоб” сурасида шундай дейилган: