close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Ислом

Ислом (875)

«Бугунги кунда сизга динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сиз учун Исломни дин деб рози бўлдим». (Моида сураси)

Шанба, Фев 16 2019

“Қуббат ас-Саҳро” масжиди Фаластиндаги Қуддуси шариф шаҳрида жойлашган ва Ал-Ақсо масжиди ёнида бунёд бўлган. Муқаддас Қуръони Каримда айтилганидек, Ал-Ақсо масжиди атрофи марҳамат қилинган. “Қуббат ас-Саҳро” қадимий ёдгорлик ҳисобланади ва Ислом архитектурасининг ёрқин намунаси ҳамдир. У шу бугунги кунда ҳам ўзининг буюклиги, салобати ва гўзаллиги билан одамларни мафтун этиб келади.

Якшанба, Фев 10 2019

Ғарбда асрлар давомида деҳқонлар, турли хил синфлар, руҳонийлару фирқалар олиб борган эркинлик ва озодлик кураши муаммоси ислом оламида ҳеч қачон кескин тус олмаган. Ислом дунёсида, мустабид сиёсий тузумлар даврида ҳам ҳукмдорлар озодликнинг асосий тамоийлларини тан олишган. Бунинг сабаби Шарқнинг бошқарув тизимида эмас, балки асосий сабаб Ислом бўлган. Шу боис мусулмонларнинг давлатлари ва салтанатлари узоқ давр давом этган.

Пайшанба, Фев 07 2019

Ислом уммати бири-бирига устоз, бири-бирига шогирд бўлиб келган. Илм ўргатиш ва ўрганиш мусулмонларни бошқалардан ажратиб турувчи асосий фазилатларидан бўлган. Ҳар бир мусулмон ўзи билган нарсани бошқа бировга ўргатишни муқаддас бурчи, деб билган.

Сешанба, Фев 05 2019

Имоми Амин аш-Шанқитий ўзининг тафсирида: “Мусулмонлар буни тушуниши қийин ва улар айтишади: Мушриклар қандай қилиб устимиздан ғалаба қазонади, ҳолбуки биз ҳақда, улар эса залолатда бўлса? Буни қандай тушуниш мумкин? Ўшанда Аллоҳ таоло уларга қуйидаги оятларни нозил қилди:

Сешанба, Янв 29 2019

1 февраль куни гўёки охирзамонга сабабчи бўлмиш астероид ҳақида нималар маълум? Бу ерда гап 2002-NT7 астероиди ҳақида кетмоқда. Астрономлар уни ҳақиқатда 2002 йилнинг 9 июлида аниқлашган. Астероид икки километрлик улкан тош парчасидан иборат. Бу ҳақида bbc.co.uk хабар беради. 2019 йил 1 февраль куни охирзамон бўлиши ҳақиқатми?

Жума, Янв 11 2019

Сиз зўрға уйғониб, иш/мактаб/университетга ўттиз дақиқагина вақт қолганини биласиз. Бомдод намози эса ҳали ҳам адо қилинмаган! Бу нима дегани? Атига беш ўн дақиқа олдин ўзингизни энди ётгандек туяётгандингиз. Ҳозир эса уй ичида у ёқдан бу ёққа қараб югурасиз, шошилинч тарзда ювинасиз, тишларингизни тозалайсиз...

Пайшанба, Янв 10 2019

Фақиҳлар шаръий аҳкомларни истинбот қилиш борасида зарарни даф қилиш тушунчаси асосида жуда ҳам муҳим бўлган умумий қоидаларни чиқарганлар. Ҳақиқатни олганда, мазкур қоидалар «Лаа зарора ва лаа зирор» қоидасидан ажраб чиққан қоидалардир. «Лаа зарора ва лаа зирор» – «Зарар қилиш ҳам, зарарга зарар билан жавоб бериш ҳам йўқ» деганидир.

Жума, Янв 04 2019

Ва модомики, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган нарсани эътироф қилар эканлар, У киши соллаллоҳу алайҳи васалламнинг барча айтганларини ва хабарларини тасдиқлар эканлар, аҳли қибламизни мўминлар, мусулмонлар, деб номлаймиз.

Пайшанба, Дек 13 2018

ТЕНГЛИК

Одамлар ўртасида уларнинг жинси, танасининг ранги ва тилидан қатъи назар тенглик унинг муҳимлиги ва аёнлигига қарамай, одамларни уларнинг ижтимоий мавқеидан келиб чиқиб ижтимоий қатламлар ва синфларга бўлиш тамойили ҳукмронлик қилган қадимги Миср, Эрон ва Рим тамаддунида мавжуд бўлмаган Ислом шариатининг аввалдан белгиланган тамойили ҳисобланади.

Жума, Дек 07 2018

«Ва намозни қоим қилинглар ва Закотни беринглар ва Расулга итоат қилинглар, шоядки раҳм қилсангиз», (Нур: 56).

Ассалому алайкум сайт меҳмонлари!
 Закот ҳисоблагичдан фойдаланишдан олдин ушбу маслаҳатларимизни ўқиб чиқинглар...

Чоршанба, Дек 05 2018

ҲУҚУҚ ҒОЯЛАРИ БОРАСИДА ИСЛОМ ВА ҒАРБ ФИКРИ ЎРТАСИДА ТАФОВУТЛАР

Йигирма биринчи асрда атамашунослик турли атамаларга киритилган мазмун ва тушунчаларни тадқиқ этишга таъсир кўрсатадиган катта ахборот-сиёсий кучга эга бўлмоқда. Мусулмонларда "Одам Ато фарзандлари ҳуқуқи", шунингдек, "жамоат ҳуқуқи" иборалари мавжуд.

Чоршанба, Дек 05 2018

Фурқон сурасининг сўнгги оятида Аллоҳ таоло айтади: "Сен: «Агар дуо-илтижоларингиз бўлмаса, Роббим сизларга ҳеч қиймат бермас. Бас, батаҳқиқ, сиз ёлғонга чиқардингиз. Энди сизларга (азоб) лозим бўлур», деб айт" (Фурқон сураси, 77).
Ҳаётимизда муҳим аҳамият касб этадиган баъзи нарсалар Аллоҳ таоло наздида ҳеч қандай аҳамият ёки қийматга эга бўлмаслиги мумкин. Аллоҳ таолонинг ўз ҳадди, ўз ўлчови бор.

Якшанба, Дек 02 2018

Инсон ҳуқуқлари ҳақида Европача тасаввур

Ҳозирги даврда инсон ҳуқуқлари масаласи турли халқлар, давлатлар ва халқаро ташкилотлар миқёсида муҳим аҳамият касб этади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase