close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Нега Аллоҳ таоло иймонсизларни мусулмонлардан устун қилди?

Имоми Амин аш-Шанқитий ўзининг тафсирида: “Мусулмонлар буни тушуниши қийин ва улар айтишади: Мушриклар қандай қилиб устимиздан ғалаба қазонади, ҳолбуки биз ҳақда, улар эса залолатда бўлса? Буни қандай тушуниш мумкин? Ўшанда Аллоҳ таоло уларга қуйидаги оятларни нозил қилди:

أَوَلَمَّا أَصَابَتْكُم مُّصِيبَةٌ قَدْ أَصَبْتُم مِّثْلَيْهَا قُلْتُمْ أَنَّى هَذَا قُلْ هُوَ مِنْ عِندِ أَنْفُسِكُمْ
“Агар сизларга бир мусибат етса – ҳолбуки, сизлар унга икки баробар мусибат етказган эдингиз - «Бу бало қайдан келди?» дейсизларми?! (Эй, Муҳаммад алайҳиссалом) уларга: «Бу (мусибат - мағлубият) ўз қилмишларингиздан», деб айтинг!” (Оли Имрон сураси, 165 оят)
Бу Аллоҳ таолонинг жавобидир. Аллоҳ таоло марҳамат қиляптики: “Бу (мусибат - мағлубият) ўз қилмишларингиздан” – бу сўзларда умумий хулоса бор. Аллоҳ таоло бу жазо қайси гуноҳ учун эканини ҳам тушунтирган.
Ояти каримада унинг нозил бўлиш сабаблари, яъни Уҳуд жанги ҳақида гап бормоқда. Мазкур ояти каримада Аллоҳ таоло кофирларнинг нега мусулмонлар устидан ғалаб қазонганини зикр қилади, ҳолбуки кофирлар залолатда, мусулмонлар эса ҳақда эди. Аллоҳ таоло айтади: “Бу ўз қилмишларингиздан”, бошқа бир ояти каримада эса:
وَلَقَدْ صَدَقَكُمُ اللّهُ وَعْدَهُ إِذْ تَحُسُّونَهُم بِإِذْنِهِ حَتَّى إِذَا فَشِلْتُمْ
«Аллоҳ сизларга берган ваъдасининг устидан чиқди - сизлар унинг изни билан кофирларни қира бошладингиз. То сусткашлик қилиб, (пайғамбар алайҳиссаломнинг) амру фармонлари борасида талашиб-тортишган пайтингизгача...» (Оли Имрон Сураси, 152-оят).
Уҳуд жангида мусулмонлар ғалаба қазонган эдилар ва Аллоҳ таоло ўз ваъдасининг устидан чиққан эди. “...Аллоҳ сизлар яхши кўрган нарсани (яъни ғалабани) кўзингизга кўрсатиб қўйганидан кейин, пайғамбарнинг амридан бош тортган пайтингизгача (бу устунликларингиз давом этди). Орангизда дунё истаган кишилар ҳам, охират истаган кишилар ҳам бор эди. Сўнгра сизларни имтиҳон қилиш учун уларнинг устидан (ғалаба қилиш ўрнига мағлубият томонга) буриб юборди...”
Бу сизларнинг “Нега?” деган саволингизга Аллоҳ таолонинг жавоби? Яъни кофирларнинг мусулмонлардан устун келишининг асл сабаби мусулмонларнинг ўзида, уларнинг ўз динларида талашиб-тортишишлари, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом амрларига бўйинсинмаслик ҳам шулар жумласидандир.
Баъзилар бу дунёни охиратдан, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи вассалом амрларидан устун билишди. Ким касалликнинг асосий сабабларини билса, унинг давосини ҳам билади!

Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase