“Қуббат ас-Саҳро” масжиди Фаластиндаги Қуддуси шариф шаҳрида жойлашган ва Ал-Ақсо масжиди ёнида бунёд бўлган. Муқаддас Қуръони Каримда айтилганидек, Ал-Ақсо масжиди атрофи марҳамат қилинган. “Қуббат ас-Саҳро” қадимий ёдгорлик ҳисобланади ва Ислом архитектурасининг ёрқин намунаси ҳамдир. У шу бугунги кунда ҳам ўзининг буюклиги, салобати ва гўзаллиги билан одамларни мафтун этиб келади. У 685-691 йилларда (ҳижрий 66-72 йй) халифа Абдул Малик ибн Марвон буйруғига биноан қурилган. Қурилишга машҳур меъмор Рожа ибн Хайуа Киндий (у тобеинлардан бўлиб, Пайғамбар саллоллоҳуалайҳи васалламнинг саҳобалари билан учрашган мусулмонлардан эди) ва унинг ходими Язид ибн Салом бошчилик қилган. Ушбу ҳудудда рўй берган турли воқеаларга қарамай, масжиднинг асосий кўриниши бугунги кунга қадар сақланиб қолган.
“Қуббат ас Саҳро” масжиди ўзида саккиз бурчакли бинони мужассамлаштирган бўлиб, улкан гумбаз билан қопланган.
Бино ичида қоя бўлиб, у ўз номини “Қуббат ас Саҳро” яъни “Қоялар гумбази” шундан олган. Қоя чўққиси масжид марказида жойлашган бўлиб, баландлиги 1,5 метрни ташкил этади. Унинг шимолдан жанубгача бўлган узунлиги 18 метр, шарқдан ғарбгача бўлган эни 14 метрни ташкил этади. Айрим одамларнинг фикрича, бу қоялар осилиб турган ҳолатда, улар ерга тушишмайди. Аммо бу хатоликдир. Қоялар ўйиб ишланган ёғоч тўсиқлар билан ўраб олинган.
Қоялар ичида ғор бўлиб, унга масжид марказидан зиналар олиб боради. Зинапоя 11 та пиллапоядан иборат. Ғорда эски меҳроб бор. Бу ғорни, шунингдек, “Пайғамбарларнинг ибодатхонаси” деб ҳам номлашади. Ғорнинг кўриниши квадрат шаклида бўлиб, узунлиги 4,5 метр, баландлиги эса 3 метрни ташкил этади. Ғор шифтида диаметри 1 метр бўлган ўтиш жойи бор. Ғорда иккита ижро услубига монанд тарзда иккита меҳроб ўрнатилган, ери мозаикалар билан безатилган.
Қоялар устида тўрт устунга ўрнатилган, думалоқ шаклда гумбаз қурилган. Улар марказдан 13-18 метр масофада жойлашган. Бу устунлар мармар қопламалар билан қопланган. Устунлар орасида оқ ва қора мармар билан қопланган ва арка кўринишига келтирилган учтадан устунчалар ҳам бор. Гумбазнинг ички қисми яшил, мовий ва тилла рангларни ўзида мужассамлаштирган ва гул шаклидаги мозаикалар билан безатилган.
Қуббат ас-Саҳро масжиди ёки қоялар гумбази
“Қуббат ас-Саҳро” масжиди Фаластиндаги Қуддуси шариф шаҳрида жойлашган ва Ал-Ақсо масжиди ёнида бунёд бўлган. Муқаддас Қуръони Каримда айтилганидек, Ал-Ақсо масжиди атрофи марҳамат қилинган. “Қуббат ас-Саҳро” қадимий ёдгорлик ҳисобланади ва Ислом архитектурасининг ёрқин намунаси ҳамдир. У шу бугунги кунда ҳам ўзининг буюклиги, салобати ва гўзаллиги билан одамларни мафтун этиб келади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Ислом
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси