close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Аҳли қибла ким?

  • Жума, Янв 04 2019
  • Муаллиф  ИсламОнлайн.Уз

Ва модомики, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган нарсани эътироф қилар эканлар, У киши соллаллоҳу алайҳи васалламнинг барча айтганларини ва хабарларини тасдиқлар эканлар, аҳли қибламизни мўминлар, мусулмонлар, деб номлаймиз.

Шарҳ: «Аҳли қибламиз»дан мурод, Исломни даъво қиладиган ва Каъбага юзланадиганлардир. Агарчи, маъсият эгаларидан бўлса ҳам. Лекин, шарт шулки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган нарсалардан диннинг заруриятларидан бирортасини ёлғонга чиқармаган бўлиши керак. Яъни, аҳли қиблага Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган диннинг асосий ва зарурий нарсаларининг ҳаммасини тасдиқлаб, эътироф қилгандагина, ҳеч бир нарсани инкор қилмагандагина мусулмон дейилади.
Бунинг маъноси, ҳар бир қиблага юзланган мўмин эмас деганидир. Албатта, қиблага юзланса ҳам пайғамбарликни, пайғамбарликнинг тамом бўлганини, ёки Қуръонни ёлғон деса, ёки Қуръон бузилган деса, ёки шариатнинг зоҳирини амалдан қолдириш ҳақида гапирса, мусулмон бўла олмайди.
Ҳа, мусулмон гуноҳ иш қилиш билан, модомики, ўша ишни ҳалол санамаса, Исломдан чиқмайди.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бизнинг намозимизни ўқиса, қибламизга юзланса ва сўйган нарсамизни еса, у мусулмондир. Бизга бўлган имтиёз, унга ҳам бўлади. Бизга юклатилган масъулият, унга ҳам юклатилади», деганлар. (Бухорий).

"ТАЛХИЙСИ ШАРҲИ АЛ-АҚИЙДАТУТ ТАҲОВИЯ"
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, роҳимаҳуллоҳ таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase