close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Исломда инсон ҳуқуқлари (3)

ТЕНГЛИК

Одамлар ўртасида уларнинг жинси, танасининг ранги ва тилидан қатъи назар тенглик унинг муҳимлиги ва аёнлигига қарамай, одамларни уларнинг ижтимоий мавқеидан келиб чиқиб ижтимоий қатламлар ва синфларга бўлиш тамойили ҳукмронлик қилган қадимги Миср, Эрон ва Рим тамаддунида мавжуд бўлмаган Ислом шариатининг аввалдан белгиланган тамойили ҳисобланади.

Қадимги жамиятларда одамлар ўртасидаги тафовутлар уларнинг жинси, танасининг ранги, бойлиги ва камбағаллиги, кучли ва кучсиз эканлиги, эркин одам ёки қул эканлиги билан белгиланган. Ҳукмдорлар ва руҳонийлар имтиёзли синф вакиллари ҳисобланган. Бундан ташқари, айрим жамиятларда, масалан, Ҳиндистонда, ҳалигача миллионлаб кишилардан иборат энг қуйи каста мавжуд; бунда ҳеч бир каста вакиллари, қанчалик кўп моддий бойликларга эга бўлишидан қатъи назар, юқори кастага ўта олмайди.Янги даврда тенг ҳуқуқлилик ҳақида шиорни 1789 йил амалга оширилган Француз инқилоби кўтариб чиқди. Бироқ амалий тажриба инсонни шунга ўргатадики, агар мазмунни белгилаб берадиган, амалга ошириш йўлларини очиб берадиган ва ҳуқуқларни бузганлик учун жазо белгилайдиган жиҳатлар бўлмаса, қуруқ тамойил ва шиорларнинг ўзи етарли эмас. Ислом қонунчилигида одамлар ўртасида тенглик борасида айнан шуни учратамиз. Шариатга кўра тенгликнинг мазмуни белгиланган, амалга ошириш усуллари аниқ ва уни бузганлик учун жазо белгиланган – бу дунёда ҳам, нариги дунёда ҳам жазо тайинланган.
Одамлар ўртасида тенглик барча одамлар бу борада тенг бўлган инсон турига мансублик белгиси бўйича тенг ҳуқуқлиликни кўзда тутади. Бир-бирига ўҳшаш бўлмаган одамлар ўртасида тенгликка олиб келадиган иккинчи даражали ҳуқуқлар бўйича "арифметик" тенгликка келадиган бўлсак, у мазмунан Аллоҳ инсонга инъом этган ва доимий мустаҳкам тамойилларга, аниқ негизларга асосланадиган инсон моҳияти бўйича тенгликдан фарқ қилади. Аллоҳ таоло айтадики: «Эй одамлар! Сизларни бир жондан яратган ва ундан унинг жуфтини яратиб, икковларидан кўплаб эркагу аёллар таратган Роббингиздан қўрқинглар!» (Нисо, 1).
Шундай қилиб, одамлар бир жондан яратилган. Ҳадиси шарифларда бу тенглик асоси қуйидаги тарзда изоҳланади: “Ҳаммангиз Одамдансиз. Одам тупроқдандир”. Тенглик борасида Исломнинг асосий тамойили мана шундай бўлиб, у Қуръон оятларида белгилаб қўйилган ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам суннатида изоҳланган.
Одамлар яшаш жойи, вақти ва шароитлари бўйича фарқ қилиши сабабли дунёда хилма-хил ирқлар, тана ранглари, тиллар мавжуд, бойлик ва камбағаллик, билимдонлик ва нодонлик, одамларнинг ижтимоий ва иқтисодий ҳолатадиган фарқлар мавжуд эканлиги сабабли жамиятлар айрим одамларнинг бошқа одамлардан устунлигини белгилаш учун мезонлар киритиб, бунда айтиб ўтилган хилма-хиллик ва тафовутларни ҳисобга олади.
Устунлик мезонларини белгилаш зарур, чунки мутлақ тенглик фақат инсониятга тегишлилик маъносида ўринга эга бўлади. Ушбу мезонни белгилашда муаммо юзага келади, чунки у тенглик тамойилининг ўзини бузмаслиги ва устунликни адолатсизлик ва одамларни бир-биридан ажратиш учун эмас, балки ўсиш ва ривожланиш воситасига айлантириши лозим.
Шариатда куч ва заифлик, ижтимоий ва иқтисодий мақом, инсоннинг қайси синфга мансублиги, жинси ва танасининг ранги каби устунликнинг барча сохта мезонлари рад этилган.
Бу мезонларнинг барчаси қадимги жамиятларда ҳисобга олинган ва айрим қадимги файласуфлар ҳаттоки тенглик тамойилининг ўзини ҳам инкор қилган. Масалан, Афлотуннинг таъкидлашича, айрим одамлар ҳукмронлик қилиш ва бошқариш учун, бошқалар эса тобе бўлиш ва бошқаларга ишлаш учун яратилган.
Ислом одамларнинг ирқи, танасининг ранги, эркин одам ёки қул эканлигидан қатъи назар, устунлик мезонини, чунончи, тақводорлик ва Худодан қўрқиш мезонини ўрнатди. Аллоҳ таоло айтадики: «Эй одамлар! Биз сизларни бир эркак ва аёлдан яратдик ва сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз энг тақводорингиздир» (Хужурот, 13). Бу ерда ҳар бир одам унгача кўтарилиши мумкин бўлган ва одамларни бир-биридан устун қиладиган синфларга бўлмайдиган мезон кўрсатилган. Бу инсонни олға қараб ҳаракат қилиш ва юксалишга ундайдиган мезондир.
Тақводорлик – инсоннинг буюк ва шавкатли Аллоҳ олдида қадр-қиммати мезонидир. Бошқа томондан, тақводорлик бу ҳаётда инсоннинг тақво мезони, ҳақиқий ва амалий мезони ҳисобланади, чунки дунёвий ҳаётда тақоводорлик инсонни ўзи учун ва у яшаётган жамият учун на инсонга ва на жамиятга ҳеч қандай фойда келтирмайдиган бошқа биронта мезондан кўра яхшироқ қилади.
Ислом инсон ҳаёти ва жамиятни юксалтирадиган бу мезон билан уларнинг кўпчилиги ҳақида Қуръони каримда айтиб ўтилган барча сохта мезонларни чипакка чиқарди. Сохта мезонларга амал қиладиганларнинг устунлик ҳуқуқини инкор қилиб, Аллоҳ таоло айтадики: «Улар: «Сенга пасткашлар эргашиб турган ҳолда, биз сенга иймон келтирармидик?!» дедилар» (Шуаро, 111). Бу уларнинг имон келтирмаганлигидан далолатдир, чунки уларнинг остидагилар Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи вассалламга иймон келтирдилар. Ва улар айтдилар: «Эсипастлар иймон келтирганидек иймон келтирамизми?» (Бақара, 13)
Улар Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи вассалламни тинглаш истагида эканлиги, лекин унинг атрофида тўпланган бу қашшоқлар ёнига ўтирмаслигини баҳона қилган зодагон қурайшийлар ва ўзларини халқининг ҳукмдорлари деб ҳисоблайдиганлар Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи вассалламдан унинг атрофида бўлган ва унга имон келтирган Аммор ибн Йасир ва Билол каби камбағаллар, бахтсиз ва заиф кишиларни ҳайдаб юборишини сўраганда Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзлари нозил бўлди: «Эртаю кеч Роббиларига Унинг юзини ирода қилиб дуо этаётганларни ҳайдама! Уларнинг ҳисобидан сенинг зиммангда ҳеч нарса йўқ. Сенинг ҳисобингдан уларнинг зиммасида ҳеч нарса йўқ. Уларни ҳайдаб, золимлардан бўлиб қолма» (Анъом, 52).
Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи вассаллам зодагон аёлни ўғирлик учун жазодан озод қилишни илтимос қилганларида, у зот бу ишни қилишдан воз кечиб, Аллоҳнинг амрларига келганда тарафдорликка йўл қўйилмасликка эътибор қаратиб, тенгликнинг маъносини тушунтириб бердилар, чунки бу одамлар ўртасида тенглик тамойилини бузган ва зодагонларни жазолашдан озод қилиш ва заиф кишиларга нисбатан жазони қўллашга олиб келган бўларди. Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи вассаллам изоҳ бердиларки, агар бундай тартиб ўринга эга бўлмаса, бу жамиятни ҳалокатга олиб келиши муқаррар. “ Албатта, сиздан олдин ўтганларнинг ҳалок бўлишлари, ичларида шарифлари ўғрилик қилса, қўйиб юбориб, заифлари ўғрилик қилса, унга ҳаддни қоим қилишликлари сабабидандир”.
Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи вассаллам уни яхши кўрган ва ундан билимлар олган энг яқин саҳобалардан бирига у бошқа саҳобанинг танаси ранги туфайли масхара қилгани учун танбеҳ беради. Абу Зарр розияллоҳу анҳу кунлардан бир кун Билол розиллоҳу анҳуни танасининг ранги қора эканлиги сабабли уялтирган бир пайтда Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи вассаллам юзлари ўзгариб кетди, саҳобага қарата дейди: “Сенда жоҳилият одатлари бор экан”.
Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) ўзининг видолашув хутбида айтадлиарки: “Эй oдaмлaр! Барчангизнинг Роббингиз бирдир. Арабнинг ажамдан, ажамнинг арабдан, қоранинг қизилдан, қизилнинг қорадан тақводан бошқа нарсада ортиқлиги йўқ. Aллoҳнинг нaздидa энг мукaррaмингиз энг тақводорингиздир”.
Шариат ўз меъёрларида тенглик асосини шундай кўрсатиб берганки, бу тамойил инсон тараққиёти воситаси ҳисобланади ва унинг умумий фаровонликка олиб келади.
Исломда аёл ҳам худди эркаклар каби Аллоҳ амр қилган ишларни қилиши ва У тақиқлаган ишларни қилмаслиги лозим ва унга ҳам худди шундай ажр берилади, бу борада Аллоҳ таоло айтадики: «Эркагу аёл, ким мўмин ҳолида яхши амал қилса, Биз унга яхши ҳаёт кечиртирамиз ва, албатта, уларни қилиб юрган амалларининг энг гўзалига бериладиган ажр ила мукофотлармиз» (Наҳл, 97).
Ҳар бир эркакнинг ва ҳар бир аёлнинг бир-бирини тўлдириб турадиган ҳуқуқ ва мажбуриятлари бор ва уларни бирлаштириб турадиган нарса оила фойдасига хизмат қилади. Агар эркак талоқ қилиш ҳуқуқига эга бўлса, аёл киши ҳам унга зарар этказадиган никоҳдан воз кечишга ҳақлидир (албатта, маълум шартлар асосида), шунингдек агар у тегишлича ғамхўрлик қилмаган эри томонидан зарарга дучор бўлса, ажрашишни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Агар аёл бунга эҳтиёж сезадиган бўлса ёки айрим касбларда ва аёллар меҳнати фойдаланиладиган фаолият турларида мос келувчи қонунчилик меъёрларида бўлганидек, ишлаб чиқариш унинг меҳнатига муҳтож бўлса, у ишга кириш ҳуқуқига эга бўлади. Бундан ташқари, аёл киши тўлиқ ҳуқуқий лаёқатга эга бўлиб, ўз мулкини истаганича тасарруф этиши мумкин. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек: “Албатта, аёллар эркакларнинг туғишган опа­сингилларидирлар”.
Инсон зотига мансублик асосида тенгликка ва оилада бир-бирини тўлдирадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларга қарамасдан, Ислом аёлга нисбатан ғамхўрлик қилишга ва унга нисбатан яхши муносабатда бўлишга чақиради. Қуръони каримда марҳамат қилинганки: «ва улар ила яхшиликда яшанг» (Нисо, 19). Бу ерда эркак киши ҳаттоки аёлида танбеҳ беришга лойиқ бирон нарса бўлган тақдирда ҳам ёқтирмаслик ҳиссига берилмасликка даъват бор: «...Агар уларни ёқтирмасангиз, шоядки, Аллоҳ сиз ёқтирмаган нарсада кўпгина яхшиликларни қилса» (Нисо, 19).
Бир-бирини тўлдирадиган бу тенглик эркак учун ҳам, аёл учун ҳам, оила ва бутун жамият учун ҳам фойда келтиради.
Ислом, гарчи тўрт хотинга эга бўлишга рухсат берган бўлсада, бунинг учун улар ўртасида тенглик ва адолатлиликка риоя қилиш ва моддий таъминлаш мажбуриятини шарт қилиб қўйган. Кўп хотинлилик аёлга ғамхўрлик қилишга имконият очиб беради, чунки у ҳаётда боқувчисиз ва унинг учун жавобгар бўлган шахссиз қўлишига йўл қўйиш мумкин эмас. Бундан ташқари, эркак киши аёлга нисбатан ва унинг олдида ҳеч қандай мажбуриятга эга бўлмаган ҳолда уни роҳатланиш ва вақтичоғлик воситасига айлантириш, жинсий эксплуатация қилиш эҳтимоли ҳам истисно қилади. Бу қонуний никоҳсиз эркак билан яшашга розилик билдирадиган аёлнинг ҳолати ва у ҳар қандай ҳолатда ҳам, ўзини кўп хотинли эмас деб кўрсатадиган эркак уни ўзига ўйнаш қилиб оладиган жойда ютқазади.
Ҳукмдор ва фуқаро ўртасида ҳамкорлик ва интеграция Ислом тамойилларидан бири ҳисобланади. Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам - у одамларнинг энг яхшиси эди ва унинг эришган мавқеига бошқа ҳеч ким эриша олмайди - саҳобаларни кўп сонли мисолларда тенгли тамойилига ўргатган ва қуйида бундай мисоллардан бири келтирилган. Кунлардан бир кун, саҳобалар жанг олдидан саф тортган пайтда у қўлидаги кичик бир таёқ билан бир кишини туртади ва у сафдан чиқади. Бу киши унга арз қилганда Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васаллам қорнини яланғочлаб, у ҳам худди шундай жавоб қайтаришини сўрайди, бунинг ўрнига у Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васаллам танасини ўпиш учун бош эгади. Унинг мақсади жангда ҳалок бўлишдан олдин Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васаллам танасига тегиниш бўлган.
Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васаллам саҳобалари бу сабоқни ўзлаштириб оладилар. Хусусан, Абу Бакр (розиаллоҳу анху) айтадики: «Сизнинг яхшингиз бўлмасам ҳам, сизга бошлиқ қилиндим. Агар ёмонлик қилсам, мени тўғриланглар. Модомики Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилар эканман, менга итоат қилинг. Агар Аллоҳга ва Унинг Расулига осий бўлсам сиз учун менга итоат қилиш лозим эмас». Бу шундай тенгликка, мусулмонларнинг манфаатлари ҳақида қайғурадиган ҳукумат вакилига бўйсуниш ҳуқуқини бузмайди.
Агар фуқаролар ҳуқуқ ва мажбуриятларда тенг бўлсалар, ҳукмдор фуқароларнинг унга ёқадиган ва ёқмайдиган нарсаларда бўйсунишлари ҳуқуқига эга. Бу ҳуқуқнинг асоси бўлган шариат тенглик ҳуқуқини беради ва бу ҳақида Аллоҳ таоло айтади: «Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат қилинг, Пайғамбарга ва ўзингиздан бўлган ишбошиларга итоат қилинг» (Нисо, 59).
Ислом одамларни инсон зоти вакиллари сифатида тенглаштиради, инсон қадр-қимматига келадиган бўлсак, бу борада Аллоҳ Таоло айтадики: «Биз Бани Одамни азизу мукаррам қилиб қўйдик» (Исро, 70).
Исломий давлатда яшайдиган ва мусулмонларнинг ҳимоясида бўлган мусулмон бўлмаганларнинг мол-мулки мусулмон учун дахлсиздир, фақат унинг розилиги билан дахл қилиниши мумкин, унинг шарафи ҳам Ислом жамиятида дахлсиз. Томас Арнольд «Исломга даъват» китобида ёзадики: "насронийлик кўп асрлар давомида билмай келган исломий бошқарув шароитларида сезиларли сабр-тоқатдан фойдаланган". Мусулмонларнинг ҳимоясида бўлган киши Исломий жамиятда яшаши, ўз ҳаёти, мулки ва шарафидан хавотирланмаслиги, аксинча, меҳрибонлик ва раҳм-шафқатдан фойдаланиши мумкин бўлган. Масалан, Умар ибн ал-Хаттаб (розиаллоҳу анху) ўзи пул ишлаб топа олмайдиган, жамоат ҳимоясида бўлган қарияга ғазнадан пул беради.
Бу одамлар тенглиги одоб-ахлоқи ва ахлоқий меъёрларга мисоллар бўлиб, Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзларига таянади: «Аллоҳ сизларни диний уруш қилмаган ва диёрларингиздан чиқармаганларга яхшилик ва адолатли муомала қилишдан сизларни қайтармас. Албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни яхши кўрадир» (Мумтахина, 8).
Ислом унинг асослари ва тушунчасини Исломнинг қатъиян рад этадиган инсониятни тана ранги ёки жинси бўйича ажратиш, аёл ва унинг Исломий жамиятдаги ҳуқуқлари муаммолари, ҳукмдор ва фуқаролар ўртасидаги тенглик муаммолари, мусулмонлар ҳимояси остида бўлганлар билан муомала қилишда тенглик ва адолат каби муҳим муаммоларига киритган тенгликнинг энг муҳим жиҳатлари мана шундай. Бу тенглик тамойиллари Исломдан олдинги жамиятларга маълум эмас эди.

ЖАМИЯТДА ЎЗАРО ЁРДАМ

Жамиятда ўзаро ёрдам Исломда унинг негизи диний таълимот ва Исломий одоб-ахлоқ тизими бўлган тамомила бошқача ғоявий негизларга асосланади.     Бу инсон ҳуқуқларининг тасдиқланиши ҳозирги кунда устунлик қиладиган ижтимоий таъминот тизимларида ўринга эга бўлгани каби, уни жорий қилганлар тажрибасининг натижаси бўлмади.
Маълумки, ижтимоий таъминот ғояси Иккинчи жаҳон урушинниг охирларида вужудга келган ва уни тасдиқлашда шу фикр ҳисобга олинганки, агар шахс у заиф бўлган ва кулфатларни бошидан кечираётган пайтда у яшаётган жамият ёрдам қўлини чўзганлигини ҳис қилмасдан, муҳтожлик, дард-алам ва оғир аҳволда ёлғиз ўзи қолдириладиган бўлса, ижтимоий дунё шароитларида халқлар ҳаётини таъминлаб бўлмайди.
Исломий ўзаро ёрдамга келадиган бўлсак, у одамлар ўртасида ҳамкорлик ёки муҳтожлик ва заифлик пайтларида имкон қадар ёрдам кўрсатиш ғоясидан ҳам устунлик қиладиган илғор ғояларни ифодалайди. Исломда ўзаро ёрдамнинг асоси, ғарб жамиятларида ўринга эга бўлганидек, маълум бир вақтда ёки маълум бир жойда юзага келадиган ижтимоий муҳтожлик саналмайди. Бу ерда жамиятда ўзаро ёрдам шариатда белгиланган тамойилга, чунончи, жамиятда диндорларнинг бир-бирига ғамхўрлик қилиш тамойилига бориб тақалади. Аллоҳ таоло айтадики: «Мўмин эркаклар ва мўмина аёллар бир-бирларига дўстдирлар» (Тавба, 71).
Бир-бирига ғамхўрлик қилиш инсон ҳаётининг турли моддий ва ахлоқий жиҳатларида жавобгарликни кўзда тутади. Араб тилидаги "валайя"сўзи бир нечта маънони англатади: ғамхўрлик қилиш, бошқариш, бир-бирини қўллаб-қувватлаш ва ўзаро ёрдам. Инсонлар Ислом нуқтаи назаридан ҳар ким ўз ҳолича яшамайди, балки жамиятнинг бошқа аъзолари билан бир-бирига ғамхўрлик қилади, бунда жамият ишларида ва ҳаёти масалаларда бир-бирини қўллаб-қувватлаш ва идора этиш кўзда тутилади.
Исломда ўзаро ёрдамнинг мазмуни жамиятда давлатманд кишилар жамиятнинг қолган аъзоларига нисбатан бурчи, мажбуриятидан иборат. Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги сўзлари буни яққол кўрсатиб турадиган ҳадисларда намоён бўлади: «Кимнинг ортиқча маркаби бўлса, уни маркаби йўқ кишига берсин. Кимнинг ортиқча зоди таоми бўлса, уни зоди йўқ кишига берсин», дедилар ва У зот бошқа турдаги молларни ҳам шундоқ тарзда зикр қилиб чиқдиларки, биз бирортамизнинг ҳам ўзидан ортган нарсада ҳаққи йўқ экан, деган фикрга бордик».
Исломий ўзаро ёрдам қандайдир манфаат эвазига ўзаро ҳамкорликдан юқоридир, у айнан беғараз ёрдамни, фақат Аллоҳдан ажр олиш учун илтимос ва бурчни бажаришни англатади. Инсон муҳтожлик ҳис қилганда бундай ёрдам кўрсатиш мусулмонлар жамоати учун ҳаттоки кишининг заифлиги ва муҳтожлиги сабабли унинг қадр-қимматини поймол қилишга қодир бўлмаган жамиятда яшаётган киши сифатида мусулмон бўлмаганларга нисбатан ҳам мажбурий бўлган.
Халифа Умар ибн ал-Хаттаб (розиаллоҳу анху) Ислом жамиятида яшаган ва мусулмонлар ҳимоясида бўлган муҳтож одамлар ва камбағалларга ёрдам берган. Бошқа мусулмонлар ҳам худди шу тарзда йўл тутишган. Мусулмон бўлмаган кишилар, агар уларнинг камбағал ва муҳтожлиги белгиланган бўлса, ўз имкониятлари доирасидан ташқари солиқ тўламаган. Бундан ташқари, унга кун кўриш учун моддий ёрдам берилган
Ижтимоий таъминот ҳақида гапирила бошлаган пайтдан 14 аср аввал Умар ибн ал-Хаттаб (розиаллоҳу анху) айнан шундай йўл тутган. Мўминлар – биродарлардир, Аллоҳ Таоло айтадики: «Албатта, мўминлар биродардирлар» (Ҳужурот, 10). Улар бир-бирларига ғамхўрлик қиладилар
Аллоҳ таоло Қуръони каримда муҳтожларга ёрдам кўрсатиш ва хайр-эҳсон қилишда қизғанчиқлик қилмасдан маблағ сарфлашга, шунингдек, муҳтожлар ҳуқуқларини мажбурий ҳуқуқ сифатида қондиришга ундайди: «... Уларнинг молу мулкларида маълум ҳақ бордир. Сўровчи ва бечоралар учундир» (Маъориж, 24 - 25) .
Муқаддас Қуръоннинг шу ва бошқа оятлари жамиятда ўзаро ёрдамни инсон ҳуқуқларининг бири сифатида тайинлаб берган. Улар билан бир қаторда ҳар бир қисми бошқасига маҳкам ёпишиб турадиган ва мусулмонлар уни ўз биродарларига худди шу кишининг оғриғи ва шикоятига жавоб қайтарадиган органи сифатида муносабатда бўладиган бир бино кўринишида бир-бирига нисбатан меҳр-муҳаббатни ифодалайдиган қатор ҳадислар ҳам бор. Бундан ташқари, Ҳоким Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги сўзлари билан жамиятнинг муҳтожлик сезаётган ҳар бир аъзоси учун қатъий жавобгарлигини белгилаб беради...
Жамият уни амалга оширишни ўз зиммасига оладиган ва ҳукумат вакили етимлар ва заиф кишилар оғир аҳволга тушиб қолмаслиги учун уларга нисбатан бажарадиган ўзаро ёрдам мана шундай. Ҳуқуқларнинг оддий шиоарларга айланиб қолмайдиган тарзда белгилаш зарур бўлганлиги учун Ислом қонунчилигида ўзаро ёрдам турлари тушунтириб берилган ва жамиятнинг масъулиятни ўз зиммасига олиши зарур бўлган аъзолари ажратиб кўрсатилган.
Закот Исломнинг беш устунларидан бири ва унинг жамиятдаги ижтимоий мажбурияти – Исломда ижтимоий ўзаро ёрдамнинг биринчи мисоли ҳисобланади. Бу шариатнинг белгиланган шартларга мувофиқ мулкдаги улуш ҳуқуқи билан белгиланган қоида ҳар бир мусулмон учун амал қилади. Закот мулкнинг бир қисми ёки бошқа қандайдир бир миқдор сифатида белгилаб қўйилмайдиган садақадар фарқ қилган ҳолда торроқ хусусий маънога эга.
Садақа билан боғлиқ ҳолатларда унинг миқдори ва кимга бериш лозимлигини садақа берувчининг ўзи ҳал қилади. Аллоҳ барча турдаги мулкларга нисбатан амр қилган ва шариатда белгилаб қўйилган Закотга келадиган бўлсак, у олтин ва кумушдан, чорва молларидан, савдо предметларидан, ўсимликлар ва мевалардан, ер қаъирдан қаттиқ ва суюқ кўринишда олинадиган ҳар бир неъматдан шариатда белгиланган миқдорда тўланади. Закот миқдори, белгиланган меъёрлардан келиб чиқиб, закот бериладиган мулк ўндан бир қисмининг яораги ёки ярмини, яъни 2,5% ёки 5%ини ташкил қилиши мумкин.
Турли мамлакатларда закот пул муомаласини яхшилашга хизмат қилган. Уларнинг қадимги жамиятлардаги муомала характери адолатлилик ва ўаро ёрдамнинг тамомила аксини ифодалаган. Камбағаллар бойларнинг ва ҳукмдорларнинг давлатини кўпайтирши учун меҳнат қилган. Ислом мулкни муҳтожлар ва камбағалларга нисбатан Аллоҳнинг амрини бажаришга мажбур қилиб, адолат қарор топишига хизмат қилади.
Закот нисобини белгилаш мусулмон уламоларининг китобларида баён қилинган. Уларнинг энг муҳимларидан бири шундаки, закот тўплаш ва уни сарфлаш учун жавобгарлик ҳукумат вакилларининг зиммасига юкланади. Исломда закот кимга тўланиши аниқ ва равшан белгилаб қўйилган бўлиб, қуйидаги оятни келтириб ўтиш кифоя: «Албатта, садақалар фақирларга, мискинларга, садақа ишида ишловчиларга, кўнгилларини улфат қилинадиганларга, қул озод қилишга, қарздорларга, Аллоҳнинг йўлига ва йўл ўғлиларига берилиши Аллоҳ томонидан фарз қилингандир. Аллоҳ билгувчи ва ҳикматли зотдир» (Тавба, 60).
Мулкдан закот тўлаш билан бир қаторда шариатда Рамазон ойидан кейин келадиган байрам куни ўзаро ёдамнинг ёрқин шаклини намойиш этадиган фитр садақаси ҳам кўзда тутилган. У кун ва тун давомид ейиш учун нони борларга буюрилади. Унинг миқдори кичик бўлиб, уни тўлагн киши ижтимоий ўзаро ёрдамга муносиб ҳисса қўшганлигини ҳис этиши ва уни ўзи лойиқ топган одамга бериши мумкин.
Исломда ижтимоий ўзаро ёрдамга бошқа мисоллар сифатида Аллоҳ буюрган бой одамнинг камбағал қариндошларга, эрнинг хотинга, отанинг болаларга, бой ўғилнинг камбағал ота-онага, меросхўр аканинг камбағал ёки муҳтож укасига ёрдам кўрсатиши келтириб ўтиш мумкин. Айрим мусулмон олимлар камбағал қариндошларга ёрдам кўрсатиш мажбуриятини кенгроқ талқин қилиб, ушбу тоифага она томонидан барча қариндошларни киритган.
Ижтимоий ўзаро ёрдам қаторига жазо тайинлаш учун етарли шартлар бўлмаган ёки айбдор жазодан озод қилинган ҳолларда қасддан ёки бехосдан одам ўлдириб қўйганлик учун тўланадиган пул меъёрлари ҳам киради. Бу ҳолатда ўлдирилган кишининг, вояга етмаганлардан ҳам иборат бўлиши мумкин бўлган меросхўрлари фойдасига қотилнинг мулкидан тўлов белгиланади ва шу сабабли тўланадиган пул уларнинг кейинги ҳаётга турмуш қийинчиликларида ёрдам бериши кўзда тутилади. Бехосдан одам ўлдириб қўйган қотилнинг яқин қариндошлари ўлдирилган кишининг меросхўрига биргаликда пул тўлашлари мумкин.
Бу ерда жамиятнинг ўлдирилган киши меросхўрларига кафолатини ифодалайди ва шу тариқа мусулмон жамиятида инсон қони бекорга тўкилмаган деб ҳисобланади.
Ижтимоий ўзаро ёрдам Исломда фақат моддий жиҳатлар билан чекланиб қолмайди, балки тақводорлик масалаларида ҳамкорлик ҳисобланади даражагача кўтарилади. Ислом одам ўзи эга бўлган фойдали билимларни билимга муҳтож бўлган кишилардан яширмаслиги, зарур бўлган одамларга панд-насиҳат бериши лозимлигини ўргатади, чунки Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларидан бирида айтилганидек, дин бу самимийликнинг ифодасидир.
Ислом жамиятида инсон бошига фалокат тушганда Исломнинг давлатманд кишиларнинг муҳтожларга ёрдам қўлини чўзишга ёки пул билан, баъзи фойдали ишлар билан ёрдам бериш, ҳеч бўлмаса ҳамдардлик, раҳм-шафқат кўрсатишга чақирадиган кўрсатмалари кучга киради.

Абдуллоҳ ибн Абдулмуҳсин ат-Туркийнинг
"Исломда инсон ҳуқуқлари" китобидан
Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Бу бўлимдаги бошқа мақолалар: « Закот ҳисоблагич Аҳли қибла ким? »
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase