Ислом (872)
«Бугунги кунда сизга динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сиз учун Исломни дин деб рози бўлдим». (Моида сураси)
Подкатегории
Фосиқ деб шариатнинг амрларига очиқ-ойдин, қасддан бўйсунмаган, шариатнинг чегарасидан чиққан кишига айтилади. «Фисқ» сўзи луғатда қобиқни тешиб чиқиш маъносини англатади.
Тариқат ва шариат орасидаги фарқни ислом ва эҳсон орасидаги фарқни ўрганиш орқали англаб етдик. Аммо кишилар орасидаги саволларга эътибор берадиган бўлсак, кўпчилик шариат билан тариқат орасидаги боғланишни, улардан қай бири аввал келадию, қай бири кейин келади билишмайди.
Амру-маъруф ва наҳий мункар динимизда фарз қилинган амаллардан ҳисобланади. Бундай улкан ибодатнинг ҳам ўзига хос одоблари мавжуд. Ҳар бир ваъз-насиҳат қилувчилар бунинг одобларидан хабардор бўлсалар, қилаётган насиҳатлари манфаатли ва таъсирли бўлади. Қуйида воиз сифатланиши лозим бўлган сифатлар ва билиши ўта муҳим бўлган одобларни баён қиламиз.
Рамазон улуғ ой бўлиб, унинг кунлари баракотлидир. Рамазон ўн бир ойнинг султони ҳисобланади. Бунинг сабаби шуки, Рамазон ойи бошидан то охиригача тоат-ибодатларга бой бўлганлигидир. Бошқа ҳеч қайси ойда бундай ҳол кузатилмайди. Бу раҳмат ва мағфират, дўзахдан озод этилиш бўлган Рамазон ойида Аллоҳ таолодан барчамизнинг гуноҳларимизни кечиришини сўраймиз.
Ҳаётингиздаги энг қийин ва машаққатли онларда, Аллоҳга дуо қилиш эҳтиёжи янада кучайганда, дуо қилиш учун қандай шароит ихтиёр қилганингизни эслай оласизми?
Ва адолат ва омонат аҳлини яхши кўрамиз. Зулм ва хиёнат аҳлини ёмон кўрамиз
Тўғрисини айтадиган бўлсак, робита ҳақидаги мақолани бу китобга киритиш ёки киритмаслик ҳақида узоқ бош қотирдик. Тасаввуфга оид ихтилофлар ичида бугунги кунда энг кўп тортишилаётган масалалардан бири бўлган робита масаласи бизнинг диёрларимизда деярли зикр қилинмас эди. Баъзи бир соликлардан сўралганда, уларнинг робита ҳақида аниқ тасаввурга эга эмаслиги ҳам бунинг далили эди.
Ўзини одамларга кўз-кўз қилиш, улардан мақтов эшитиш пайида бўлиш риёдир. Риё ҳар қандай амални ҳабата қилади: риёкор машаққат чекиб ишлаган ажр-савобларидан айрилади. Бу ҳам етмаганидек, хўжакўрсинга амал қиладиган кимса қиёмат куни оғир аҳволда қолади. Хусусан, Қуръон ўқиётган инсон ниятини холис қилмаса, оқибати яхши бўлмайди.
Умар ибн Хаттоб розиаллоҳу анҳудан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Умматимга энг қўрқадиган қўрқинчим: ҳар бир тили олим бўлган мунофиқдир». (Аҳмад).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир-бирингизни ёмон кўрманг! Бир-бирингизга ҳасад қилманг! Эй Аллоҳнинг бандалари, биродар бўлинг!» - дедилар».
Муаллиф иймон бобидаги энг муҳим бир масала ҳақида алоҳида фасл очди. Бу масала, иймоннинг зиёда ва кам бўлиши ҳақидаги масала бўлиб, уламоларимиз ўртасида кўпгина тортишувларга сабаб бўлган масаладир. Лекин аҳли сунна ва жамоа уламоларининг тортишувлари моҳиятда эмас, сувратдадир. Баъзилари тўғридан-тўғри иймон зиёда ва кам бўлади десалар, баъзилари иймоннинг асли бир, аммо унга тааллуқли ишлар, амаллар зиёда ёки кам бўлади, дейдилар.
Ўтган кишиларга сиғиниш барча халқлар ўртасида кенг тарқалган ақийдадир. Одамлар ўтиб кетганларга ўзларича худолик сифатларини беришади. Кимки бу эътиқод моҳиятини чуқур ўйлаб кўрса, унинг нотўғри ва қониқарсиз эканлигига ишонч ҳосил қилади.
Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий (раҳимаҳуллоҳ) айтадилар: Илмни ишончли зотлардан олиш лозим, чунки диннинг устуни илм биландир. Киши ўзининг жонини ишонадиган кишигагина динини ҳам ишониб топшириши лойиқ бўлади.