close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Илмни ишончли кишилардан олиш ҳақида

Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий (раҳимаҳуллоҳ) айтадилар: Илмни ишончли зотлардан олиш лозим, чунки диннинг устуни илм биландир. Киши ўзининг жонини ишонадиган кишигагина динини ҳам ишониб топшириши лойиқ бўлади.

бод ибн Касир Пайғамбаримиздан (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ривоят қилиб айтадики: “Гувоҳлиги қабул қилмайдиган кишидан ҳадис ривоят қилманглар”.
Муҳаммад ибн Сийрин айтадилар: “Бу илм диндир. Динларингизни кимдан олаётганингизга қаранглар”.
Муҳсин айтадилар: “Ким чиройли сўз айтса-ю, ёмон амал қилса, ундан илм олманглар ва унга суянманглар».
Анас ибн Молик (розийаллоҳу анҳу) Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Илм мўминнинг йўқотган нарсаси, уни қаерда топса, олади», деб айтганларини ривоят қилганлар.
“Уни қаерда топса, олади”, деб айтилди. Бунинг маъноси шуки агар унга хабар берган киши ишончли ва сўзи фойдали бўлса, олади, аммо хабар берган киши ишончсиз бўлса, олмайди. Агар бир киши бир ҳадисни ёки бир масалани эшитса ва айтувчиси ишончсиз бўлса, ундан қабул этиш дуруст эмас. Лекин унинг сўзи асл манбаларга мувофиқ келса, унга амал қилиш жоиз бўлади. Аммо бу илм саналмайди. Шунингдек, ёзилган ҳадис ёки масалани топса ва у асл манбаларига мувофиқ бўлса, унга амал қилиш жоиз, мабодо мувофиқ бўлмаса, жоиз эмас.
Абдураҳмон Ибн Абу Лайло Али ибн Абу Толибдан ривоят қилади: «Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Кимки бир ҳадисни айтган кишини ёлғон гапирди, деб ўйласа, ўзи ёлғончиларнинг биттаси бўлади”, дедилар».

Абу Лайс Самарқандийнинг
«Бўстонул Орифийн» китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase