close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Ислом

Ислом (875)

«Бугунги кунда сизга динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сиз учун Исломни дин деб рози бўлдим». (Моида сураси)

Якшанба, Окт 09 2022

Қуръон ота-боболарга, бошлиқларга ва йўл-бошчиларга кўр-кўрона тақлид қилишдан қайтариш билан бирга, фақат бир тарафлама фикрлашдан ҳам қайтаради ва бирор нарса қилмоқчи бўлса, ўша нарсанинг яхшисини танлаб олишга чақиради. Чунки, кўпгина кишилар бирор нарсани бир марта эшитса ёки ўқиса, шунга ишониб кетаверадилар.

Якшанба, Окт 09 2022

Мақсадга ўтишдан олдин "фасоҳат" сўзи маъносини тушуниб олайлик. Бу сўз луғатда «баён қилиш, очиб бериш, аниқ изҳор қилиш, кўриниш» маъноларини билдиради. Фасоҳат бехато, маъноси ғализ бўлмаган, тушунарли гап тузиш ва сўзлашдир. Фасоҳат чегараси тилнинг хатодан холи бўлишидир. Арабшунос олимлар сўз маъносининг юксак даражадаги, инсонни ожиз қолдирувчи  ҳолатини "фасоҳат" деб аташади.

Шанба, Окт 08 2022

Аллоҳнинг Китоби ва суннат ният, ихлос, ростгўйликка ундовчи сўзлар ила тўла бўлгани каби охират амали ила Аллоҳнинг эмас одамларнинг розилигини исташ бўлган риёнинг офатларидан четда бўлиш, огоҳ этиш ҳақидаги хабарлар билан ҳам тўладир. Ҳудди шундай яна бир нарсадан четда бўлишга чақирилган: у юксаклик, шуҳрат, обрўни ва ўз шахсини яхши кўриш. Яна бир нарсадан четда бўлишга чақирилган: у одамлар қалбидаги юксаклик, шуҳрат ва обрўни яхши кўриш.

Шанба, Окт 08 2022

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда қиёмат қоим бўлиши ҳақидаги хабарни турли услублар ила баён қилган. Бу улкан ҳақиқатни сиз билан биз бандаларига англатиш учун ажойиб ибора ва жумлаларни ишга солган. Уларда ўша кундан огоҳлантириш ҳам, унга ишора қилиш ҳам, ундан қўрқитиш ҳам, унинг улкан даҳшатлари васфи ҳам ва бошқа ҳолатлар ҳам бор. Келинг, ўша ояти карималардан баъзилари билан танишайлик.

Шанба, Окт 08 2022

Биз, мусулмонлар суюмли Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламни ҳаддан ортиқ яхши кўрамиз. У зотни ҳаммадан ҳам кўпроқ севишга буюрилганмиз. Бу Аллоҳ таолонинг мўминларга амри! Чунки у зот бутун оламларга раҳмат ўлароқ юборилганлар.

Жума, Окт 07 2022

Икки азондан мурод азон ва иқомадир.

Сешанба, Окт 04 2022

 
اللَّهُمَّ أَنْتَ السَّلَامُ، وَمِنْكَ السَّلَامُ، تَبَارَكْتَ يَا ذَا الْجَلَالِ وَالْإِكْرَامِ.

Душанба, Окт 03 2022

Намозхон намозни бошлашни ирода қилса, «ҳамза» ва «бо»ни чўзмасдан такбир айтиб, икки бош бармоғини қулоқларининг юмшоқ жойларига теккизади. Аёл киши икки қўлини икки елкаси баробарида кўтаради. Ҳар бир улуғлашга далолат қилувчи нарса ила, агар форсча бўлса ҳам, дуони қўшмаган ҳолда, намозни бошлаш жоиз. Форсча қироат қилиш жоиз эмас. Илло, узр бўлса, мустасно. Шунга фатво берилади.

Душанба, Окт 03 2022

«Тирикларнинг дуо ва садақаларидан ўлганларга манфаат бордир».

Шанба, Окт 01 2022

1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккага кирганларида Зубайр ибн Аввом, Абу Убайда ибн Жарроҳ ва Холид ибн Валидларни отлиқларга раҳбар қилдилар.  Ва: «Ё Абу Ҳурайра, ансорларни чақир». Мана бу йўлдан юринглар. Ким устингиздан ҳамла қилса, албатта, уни «ухлатинг»лар», – дедилар.

Шанба, Окт 01 2022

«Холис Аллоҳ учун тўрт ракатли пешин намозининг суннатини ўқишга ният қилдим» мазмунида ният қилинади.

Жума, Сен 30 2022

Намозхон киши намоздан аввал таҳоратсизлик ва нажаслардан юқорида айтиб ўтганимиздек таҳорат олиши вожиб бўлади.

Жума, Сен 30 2022

Саждаи саҳвнинг вожиб бўлиш сабаблари: намоздаги аслий вожибларни тарк этиш; уларни ўзгартириш; фарзларни билмасдан аслий ўрнидан алмаштириб қўйиш. Бу сабабларнинг барчаси намозга нуқсон етказади. Шунинг учун етган нуқсонни сажда билан ўнглаш вожиб бўлади. Қуйида шу масалалар хусусида сўз боради.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase