close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Ислом

Ислом (875)

«Бугунги кунда сизга динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сиз учун Исломни дин деб рози бўлдим». (Моида сураси)

Пайшанба, Сен 21 2023

Аллоҳ таолонинг йади, важҳи, нафси бор. Аллоҳ таоло Куръонда зикр қилган важҳи, йади ва нафси Унинг сифатларидир. Биз уларнинг қандайлигини билмаймиз. Йад Унинг қудрати ё неъмати дейил-майди. Ундай дейиш Унинг сифатини йўққа чиқа-риш бўлади. Қадария ва мўътазила аҳли Аллоҳтао-лонинг йади Унинг қудрати, дейишади. Йад Унинг сифатидир. Биз унинг қандайлигини билмаймиз. Унинг ғазаби ва ризоси (розилиги) сифатларидир. Биз уларнинг қандайлигини билмаймиз.Шарҳ: Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

Чоршанба, Сен 20 2023

 

 

 

Ахли сунна вал жамоа айтади: “Алининг (розияллоҳу анҳу) хаётлик вақтида Муовия (розияллоҳу анҳу) билан у кишига байьат қилган саҳобалар амирлик даъвосида ва байъат қи-лишида хато қилувчи ҳамда Алига (розияллоҳу анҳу) қарши курашиш билан боғий бўлганлар”. Уларни хато қилганлар деб айтдик. Чунки улар ижтиҳод вақтида эмас, балки ижтиҳод Маҳаллида ижтиҳод қилдилар. Уларни фақатгина ижтиҳод маҳаллида ижтиҳод қилдилар, деб айтдик. Чунки Муовия (ро-зияллоҳу анҳу) Алидан (розияллоҳу анҳу) кейин халифаликка ахл (лойиқ) бўлган. Агар Алининг (розияллоҳу анҳу) халифа-лиги олдин бўлмаганида мана шу вақтда у кишининг халифа-лиги тўғри бўлар эди. Чунки у киши ҳам Қурайшдан. Пайғам-бар (алайҳиссалом): “Имомлар Қурайшдан бўлади”, деганлар.

Сешанба, Сен 19 2023

285. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Таяммум - бир зарба юз учун, яна бир зарба икки кулнинг то тирсаклари учун”, дедилар.

Сешанба, Сен 19 2023

Аҳли сунна вал жамоа айтади: “Ҳақ Ҳусайн (розиялоху анҳу) тарафда бўлган ва у мазлум ҳолатда ўлдирилган”. тақашшифалар айтади: “Ҳусайн (розияллоҳу анҳу) боғий бўлган. Чунки у ўз имомига қарши чиқди”. Биз Алидан (розяллоҳу анҳу) кейин ва Ҳасан (розияллоҳу анҳу) билан тузилгандан кейин халифалик Муовиянинг (розияллоҳу анху) ҳақи эканига ижмо қилганмиз. Ҳасан (розияллоҳу анҳу) Мувовияга (розияллоҳу анҳу) байъат қилганда унга қўшилиб саҳобалар ва мусулмонлар байъат қилдилар.

Сешанба, Сен 19 2023

Агар бирор кишининг ҳадис борасида қасддан ёлғончилик қилгани исбот топган бўлса, гарчи бу иши умрида бир марта содир бўлиб, унга тавба қилган бўлса ҳам, унинг ҳадиси ҳеч қачон қабул қилинмайди. Лекин ёлғондан гувоҳлик берган киши ўзининг бу ишига тавба қилган бўлса, унинг ҳадиси қабул қилинади.

Якшанба, Сен 17 2023

Қатъий далиллар билан собит бўлган кичик ва катта гуноҳларни ҳалол дейиш куфрдир.

Якшанба, Сен 17 2023

Қуръони Карим бизларга Одам алайҳиссалом яратилиб, жаннатда маскан тутганидан сўнг икки гуноҳнинг бирининг хабарини беради.

Якшанба, Сен 17 2023

Бу фикр нисбат берилган уламоларни икки гуруҳга ажратамиз.

Якшанба, Сен 17 2023

Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассаломнинг сийратдарини китобат ҳолига келтириш у зотнинг суннатларини, яъни ҳадисларини ёзишга нисбатан олганда вақт жиҳатдан кейинги ўринда туради.

Пайшанба, Сен 14 2023

Талаб қилинган енгилликлардан бири хоҳ у шахсий бўлсин, хоҳ ижтимоий  инсонлар ҳаётида фавқулодда ҳолатда рўй берувчи заруратларни эътироф этишдир. Шариат бу заруратлар учун ўзига хос ҳукмлар тайинлаган. Муомалалар, шартномалар, кийим кечаклар, егулик, ичимликлардан иборат ихтиёр ҳолатида қайтарилган нарсаларга мана бундай зарурат туғилган пайтда баъзи пайтларда  у хусусий бўладими ёки умумийми  умматга енгиллик бўлиши ва ундан ҳаражни даф қилиш учун шариат бунга рухсат беради.

Чоршанба, Сен 13 2023

Шубҳа йўқ, инсон ҳаётни севади, умри узун бўлишини, иложи бўлса бу дунёда абадий қолишни истайди. Иблис алайҳиллаъна башар отаси Одам алайҳиссаломга унинг мевасини ейишдан қайтарилган дарахтни ейишни таклиф қилди.

Пайшанба, Авг 17 2023

Азон луғатда “билдирув” деган маънони англатади. Азон Аллоҳнинг тоатига, ибодатига, ҳидоятига, Унинг Даргоҳи олиясига бир чорловдир. Азон Аллоҳ севгисининг танларга нидоси, қалбларга тажаллисидир. Азон дил ва вужуддан шайтонни қувиш имкониятидир. “Азон” – Аллоҳнинг сиғиниш ва ибодат қилишга сазовор ягона Зот эканини, Муҳаммад алайҳиссаломни бутун инсониятга юборилган охирги ҳақ пайғамбарликларини, динимизнинг бутун дунёда мислсиз адолат қилиш дини эканини билдиришдир.

Сешанба, Май 16 2023

Тариқат ва шариат орасидаги фарқни ислом ва эҳсон орасидаги фарқни ўрганиш орқали англаб етдик. Аммо кишилар орасидаги саволларга эътибор берадиган бўлсак, кўпчилик шариат билан тариқат орасидаги боғланишни, улардан қай бири аввал келадию, қай бири кейин келади билишмайди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase