Абу Муслим
Туркия парламенти қарийб 90000 маҳбусни озод этишни назарда тутувчи қонун қабул қилди - бу уларнинг умумий сонининг учдан бир қисмига тенг. Ушбу чора Туркия қамоқхоналарида коронавирус тарқалишини тўхатиш учун мўлжалланган. Қонун лойиҳаси Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон томонидан илгари сурилган.
Олимларнинг таъкидлашича, бир марталик карантин пандемияни назорат остига ола олмайди. Вакцина ёки самарали даволаш усуллари бўлмаса, COVID-19 такрорий авж олишлари 2025 йилгача давом этиши мумкин. Кўп нарса касал бўлиб тузилганлар иммунитетга эга бўлиши ва унинг қанчалик узоқ давом этишига боғлиқ.
АҚШ ҳаво кучлари космик қўмондонлиги Россия чоршанба куни тўғридан-тўғри сунъий йўлдошга қарши ракета синовини ўтказганини даъво қилмоқда. "АҚШ ҳаво кучлари космик қўмондонлиги Россиянинг 15 апрел куни тўғридан-тўғри сунъий йўлдошга қарши ракета синовини ўтказганидан хабардор ва кузатмоқда", дейилади қўмондонлик баёнотида.
Роспотребнадзор маълумотларига кўра, коронавирус билан касалланганларнинг деярли 30 фоизида касаллик асимптоматикдир. Вирус билан курашиш учун бир ярим ой давомида бундай беморлар сони ўсмоқда, дейди агентлик. Россияда COVID-19 коронавируси билан касалланганлар умумий сонининг деярли учдан бир қисми инфекцияни аниқ аломатларсиз ўтказади. Бу ҳақда "Биринчи канал" эфирида "Роспотребнадзор" раҳбари Анна Попова маълум қилди.
АҚШ Президенти Дональд Трамп Оқ уйда бўлиб ўтган матбуот анжуманида баёнот бердики, у Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бюджетига бадаллари киритишни тўхтатади. Бу ҳақида Reuters хабар берди. Унинг сўзларига кўра, у ўз мамуриятига текширув ўтказилгунга қадар мос келувчи фармойиш берган. Давлат раҳбарининг қайд этишича, бу қарор ЖССТ «ўзининг асосий вазифасини бажара олмаган ва жавоб бериши лозим бўлган» ҳолатда қабул қилинди.
Англия черкови қиймати миллионлаб фунт стерлинг бўлган қимматбаҳо нарсаларни, яъни черков мулкларини COVID-19 муносабати билан изоляция режимида талон-тарож қилишини мумкинлигидан қўрқиб, Лондон Тауэрига олиб кетди, хабар қилади Telegraph газетаси. Аввалроқ Англия черковининг раҳбари, Кантербери архиепископи Жастин Уэлби Британиядаги ибодатхоналар коронавирус пандемияси туфайли ёпиқ ҳолда қолиши кераклигини тасдиқлаган эди.
Ҳозирги кунда кўплаб мусулмон мамлакатларида «ибодат қилишга шошилиш»га эмас, уйда қолишга даъват қилиб ўқиладиган Азон бутун мусулмон умматини бефарқ қолдирмади. Битта видеода кимсасиз, ҳувиллаб қолган шаҳарда азон қандай эшитилаётгани кўрсатилган. Муаззин охирги марта "Аллоҳу Акбар" деб айтганда, унинг овози ҳаяжондан титраб кетди.
13 апрель куни Москва епархиясининг 18 нафар руҳонийсида CОВИД-19 коронавирус тестлари ижобий натижа бергани маълум бўлди. Натижалар олингач, Россия пойтахтининг айрим православ черковлари карантинга ёпила бошлади. "Ҳамма нарса ёпиқ, ҳамма нарса муҳрланган", деб айтади "360" телеканали Крилатскийдаги «Рождество Пресвятой Богородицы» черковининг руҳонийларидан бирининг сўзларидан иқтибос келтириб.
Либераллар диний зиёратгоҳлар, муқаддас жойларнинг инсон ҳаётидан юқори эканлиги ва уларни ҳақорат қилганликлари учун ўлдиришларидан ғазабланишмоқда. Улар нима бўлишини хоҳлашган экан? Инсон ҳаёти қоғоз пулга ўхшайди ва муқаддас жойлар уларни таъминлайдиган олтиндир. Олтин йўқ бўлса - банкноталар оддий қоғозга айланади. Ўз-ўзидан инсон ҳаёти ҳовуздаги зоғорабалиқ ёки қўшоёқнинг ҳаётидан муҳимроқ нарса эмас.
«Rai Al Youm» бош муҳаррирининг ишончи комил-ки, Трамп COVID-19 билан урушни бой бериб, мувафақиятсизликка учради. АҚШ президенти ҳар куни брифинглар ўтказиб, обрўсини сақлашга уринаётган бир пайтда, муаллифнинг фикрига кўра, у беҳуда гапларни гапиряпти, америка соғлиқни сақлаш тизими ҳам, маълум бўлишича, ҳеч нарса эмас экан. Дунёнинг янги етакчиси ким бўлади?
Ҳақиқатни билгач, Ёлғонга эргашишга бизни яна нима мажбур қилади? Одатми, бир лаҳзалик қониқишми ёки атрофдагиларнинг фикрими… Бугунги кунда, замонавий истеъмол ва ахборот асрида, биз, ҳар бир алоҳида шахс ва гуруҳларни ҳар қандай ўзига хос хусусиятларга бирлаштирган ҳолда, ҳар куни бу йўлда тинмай ҳаракат қилиб, ўз олдимизга турли ҳил вазифа ва мақсадлар қўйганмиз.
Ўзини-ўзи изоляция қилиш режими оқибатида юзага келган Россия иқтисодий инқирози айрим собиқ совет республикаларидаги инқирозларни кучли даражада чуқурлаштириши мумкин. Уларнинг меҳнат муҳожирлари йилига уйига 13 миллиард доллар юборади. Bloomberg бу мамлакатларга таҳдид солаётган йўқотишларга экспертлар баҳосини берди.