close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
29.12.2021 15:20

Кунар ва Нангарҳор вилоятлари чегарасида «Толибон» ва Покистон қуролли кучлари ўртасида жанговар ҳаракатлар бошланди. Кобулнинг таъкидлашича, Покистон аскарлари Афғонистон ҳудудини ўққа тутгач, «Толибон» уларга қарата ўт очган.

15.07.2021 17:34

Камида 10 киши, жумладан, 6 нафар Хитой фуқароси ва икки нафар покистонлик аскар чоршанба куни Покистон шимолидаги узоқ ҳудудлардан бирида автобус портлаши оқибатида ўлдирилди, хабар қилади Reuters агентлигига бир нечта манба ва қурбонлар сони ўсиши мумкинлигини қўшимча қилди.

14.07.2021 10:30

Покистон бош вазири Имрон Хон яқинда уйғурлар муаммоси бўйича Хитой версиясини очиқ қўллаб-қувватлади ва аҳолининг аксарияти мусулмонлардан иборат бўлган Шинжон провинциясида Хитой сиёсатини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

05.04.2021 04:42

Покистон Бош вазири ҳозирги вазиятда Ҳиндистон билан муносабатларни нормаллаштиришни рад этди. Икки давлат ўртасидаги савдо алоқаларининг тикланиши билан Исломобод ва Деҳли ўртасидаги музликларнинг эриши кӯзда кутилган эди.

10.03.2021 21:29

Покистондаги Хитой элчихонаси расмийси Twitter’даги ўз саҳифасида қолдирган пости билан мусулмонларнинг диний туйғуларини ҳақорат қилди ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг ғазабига сабаб бўлди.

28.12.2020 11:50

Покистон Бирлашган Араб Амирликларига Исроил-Фаластин можароси ҳал бўлмагунча Исломобод Исроилни тан олмайди, деб аниқлик киритганини айтади. «Мен Покистоннинг Исроил бўйича позициясини БАА ташқи ишлар вазирига шундай тақдим этдимки, Фаластин масаласи аниқ ва доимий ечимини топмагунча биз Исроил билан ҳеч қандай алоқа ўрнатмаймиз», - деди журналистларга Покистон ташқи ишлар вазири Шох Маҳмуд Қурайший.

23.12.2020 03:27

Покистон 3 миллиард долларлик имтиёзли кредитнинг бир қисми бўлган 1 миллиард долларни Саудия Арабистонига қайтарди. Бу пулларни қайтариш учун Исломобод Пекинга тижорат ссудаси сўраб мурожаат қилишига тўғри келди, у келаси ой ар-Риёдга яна 1 миллиард доллар тўлаши керак, деб хабар қилади Reuters.

18.11.2020 22:06

Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири шундай баёнот билан чиқди. Покистон Ҳиндистонни терроризмни молиялаштиришда айблади. Покистон ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший Исломободнинг терроризмга қарши кураш бўйича тайёрлаган янги маърузаси юзасидан БМТ хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари (АҚШ, Хитой, Россия, Буюк Британия ва Франция) элчиларини хабардор қилди.

25.10.2020 23:02

Имрон Хон: ҳақиқий сиёсатчи жамоатчиликни бирлаштириш ва жисплаштириш омили бўлиб хизмат қилиши керак. Покистон Бош вазири Имрон Хон Франция президенти Эммануэл Макроннинг Исломга қарши чиқишларини танқид қилди.

04.10.2020 11:52

Покистон ҳукумати ҳинд радикаллари томонидан Мирзо Бобур масжидини вайрон қилиш иши бўйича Ҳиндистон суди томонидан чиқарилган оқлов қарорини қаттиқ қоралади. Эслатиб ўтамизки, Уттар-Прадеш штатидаги машҳур Мирзо Бобур масжиди 1992 йил 6 декабрда экстремистлар томонидан вайрон қилинган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase