close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Хитойлик дипломат ҳижобга ҳужум қилди

Покистондаги Хитой элчихонаси расмийси Twitter’даги ўз саҳифасида қолдирган пости билан мусулмонларнинг диний туйғуларини ҳақорат қилди ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг ғазабига сабаб бўлди.

Маданият масалалари бўйича маслаҳатчи Чжан Хецинь ўзининг Twitter’даги ўз саҳифасида шарқона рақсга тушаётган хитойик аёлнинг видеотасвирини жойлаб, унга «йўқолсин ҳижоб, менга кўзларингни кўрсат», дея изоҳ қолдирди ва «Шинжон рақси» хэштегини (#Xinjiang dance) бириктириб қўйди.
IslamNews сайти The Print’га таяниб маълум қилишича, кейинроқ элчихона ходими ўз твитини ўчириб ташлаган. Бироқ ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари унинг ноўрин шарҳи сабабли ўз ғазабларини билдиришди. «Мусулмон ва покистонлик сифатида мен бу сўзларни ҳақорат деб биламан, ҳижоб биз учун мукаддасдир», деб ёзди Муҳаммад Анас исмли фойдаланувчи.
Шарҳ қолдирган кўплаб фойдаланувчиларнинг таъкидлашича, расмий шахс томонидан бундай хатога йўл қўйиш Покистон ҳукуматининг Хитойга бўлган муносабатини бузиши мумкин. Сиёсатшунос Навид Аҳмаднинг таъкидлашича, «Покистон – Си Цзиньпиннинг мустамлакаси эмас».

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase