close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Аллоҳ бандасига кифоя қилувчи эмасми?

Аллоҳ кифоя қилишига рози бўлсангиз, У сизга ҳар томондан кифоялик қилади. Чунки У ишида ғолибдир. Ҳеч ким Унинг устидан ғалаба қила олмас. Унга суянинг. У доим тирикдир. Ундан бошқа ҳамма ўлувчидир.

Иброҳим халилуллоҳга кифоялик қилиб, у зот отилган оловни салқин, саломат жой қилмадими?
Ер сув тагида қолиб кетганда Нуҳ алайҳиссаломга тўфондан нажот бермадими?!
Мусо алайҳиссаломга денгизни ёриб йўл бериб, душманларини тор-мор қилиб, у зот учун тошдан тотли сув чиқариб бермадими?
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳамма жангларда ҳимоя қилмадими? Пайғамбаримиз алайҳиссаломни душман ҳийлаларидан сақлаб, ғазотларда ғолиб қилди. Қалбларини мунис, собит қалб этди.
Ким Аллоҳга сидқидилдан дуо қилди-ю, Аллоҳ унга "Лаббай!” демади?! Ким зорланиб сўради-ю, Аллоҳ унга бермади?! Ким Унга илтижо қилса, унга Ўзи кифоя бўлган! "У ҳар куни фаолиятдадир” (Ар-Раҳмон сураси, 29-оят). У бой қилади, фақир қилади, тирилтиради, ўлдиради, мансабга қўяди, бўшатади, мулк беради, мулкни олиб кўяди, касал қилади, шифо беради, балолайди, офият беради. Барча халойиқ Унинг тасарруфида.
Мусулмон биродар! Аллоҳнинг эшигини тақиллатинг, Уни қасд этинг, Китобини тадаббур қилинг, суюкли бандалари билан дўстлашинг. Ана шунда енгиллик, нажот топасиз, муваффақият ва савобни қўлга киритасиз. "Унинг "юзи”дан бошқа барча нарса ҳалок бўлувчидир. Ҳукм Уникидир ва Унгагина қайтарилурсизлар!” (Қасас сураси, 88-оят).

Доктор Оиз Қарний
"Қалб тизгини" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase