close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Динни фақат танланганлар ҳис қилиши мумкин

Оптантлар дин ижтимоий-психологик модель сифатида иш бермайди деб такрорлашни ёқтирадилар. Табиийки, бундай фикр юзаки. Уни ҳатто фикр деб ҳам атаб бўлмайди: бу шунчаки атроф-муҳитнинг конгруэнтлиги (мувофиқлиги, мос келиши) андазаси, ёки, соддароқ қилиб айтганда, Достоевский сўзлари билан, рельсда саёҳат қилишдир.

Масаланинг моҳиятини очиб беришдан олдин, келинг, нима учун дин иш бермаслигини аниқлашга ҳаракат қилиб кўрамиз. Яъни доимгидек, оптантларга бу ерда ҳам ҳеч қандай камчилик топа олмаслигини кўрсатишдан олдин, келинг, ўйлаб кўрамиз, оддий бир одамнинг кундалик ҳаётида энг адолатли ва муқаддас дин жамият учун кўзга кўринадиган фойда келтириши учун дин меъёрларида нималар жиддий етишмайди ва нималарни тубдан ўзгартириш керак? Майли, ЯИМни ҳисоблашнинг имкони бўлмасин, лекин ғарб оламида уни ҳисоблаб чиқишни шунчалик ёқтиришадиган энг бой бахт даражаси коэффициентини аниқлаш мумкин.
Шундан бошлаймизки, Илоҳий трилогияда, трилогиянинг бутун занжири орқали муртадлар, яъни диндан қайтган гуноҳкорлар ва мунофиқлар тилга олинади. Кофир ва мушриклар ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Бу инсон табиатига хосдир. Ҳар бир инсоннинг табиатига эмас, балки маълум шахсларнинг табиатига. Бу қандай пайдо бўлди, бунинг сабаблари нимада – бу бошқа масала, моҳият шундаки, бу инсоният ўз ҳаётининг охиригача у ёки бу даражада дуч келадиган воқеликдир.
Яъни, айтмоқчимизки, диннинг мақсади демкоратик бюллетенлар статистикасини маъқуллаш ва бемаънилаштириш эмас, балки орамиздаги эҳтиросли плебейлар кирдикорларини фош қилиш, вояга етказиш ва нишонини йўналтиришдир. Нима учун? Худо билади. Ахир, атеистлар ҳаётнинг мазмуни ҳаётнинг ўзида деб жавоб беради, худди шунингдек, диннинг мақсади динни аввалдан танланган ва энг олижаноб одамлар қалбида мужассам этишдир.
Дарвоқе, қалблар ҳақида. Баъзи тутинган диндор биродарларнинг мунофиқлик ва осийлик муаммоси айнан диннинг инсон қалбида қарор топишидан иборат. Фақат неофит учун кўп худолилик ўз онасига нисатан зўравонликдан қўрқинчлироқ, ибодатни қолдириш падаркушликдан даҳшатлироқ, манҳажни тарк этиш эса биродарлари гўштини ейишдан кўра жиркач бўлгандагина, неофитнинг қалбида дин ҳукмронлик қилади.
Қачондир шундай бўладими? Бўлади. Бу аввалдан танланган қалбга берилади. Гарчи, хоҳласангиз, бундай художўйликнинг ҳукмронлиги учун фақат амалий моделлар мавжуд бўлсада. Яқинлик муносабатларига яна бир ўхшатиш қилайлик. Ота-оналаримизга нисбатан ғамхўрлик ёки ҳеч бўлмаганда, улардан қўрқиш, чўчиб туриш бизга жамоалар ва улар ўртасдаги муносабатлар ҳали ибтидоий даражада бўлган даврдан бери сингдирилган. Демак, бизнинг диндорлигимиз омон қолиш, кўпайиш, устунлик, ҳамжиҳатликнинг асосий эҳтиёжлари унга боғлиқ бўлгандагина инстинктив бўлади. Дин архетип, ҳиссиётлар ва умидларнинг глобал таъминотчиси, жарчи ва қалқон бўлиши керак. Сайёрамизнинг айрим бурчакларида, инсон зотининг айрим қалбларида шундай бўлмоқда ҳам.
Бунинг учун худосизлик, имонсизлик ва разолатга ботган кўп авлодлар йўқ бўлиб кетиши керак. Ифлослик ва жаҳолат поклик ва ёруғлик аро ғойиб бўлиши керак. Бошқача айтганда, куфр диффузияси.
Учинчидан, ҳар қандай ёмон муваҳид ҳар қандай юксак ахлоқли мушрикдан яхшироқдир. Фақат танҳо Худо учунгина эмас, балки энг аввало, инсоният учун. Ахир, ахлоқ ўзи нима? Ахлоқ ўз-ўзидан мавжуд эмас, кимсасиз бир оролдаги Робинзон Крузонинг ахлоқи кимга керак, фақат жаҳолат зулмати олдидаги Исо Масиҳнинг ахлоқигина аҳамиятга эга. Ахлоқнинг ўзи бир нарса эмас, ахлоқ ижтимоий лойиҳанинг ҳосиласидир. Сохта мақсадларга бўйсунадиган инсон ҳаёти нима? Бу уйдирма, эрмакдир, инфузориянинг биокимёвий жараёнларига ким ҳам қизиқарди? Тор фикрловчи одамнинг биокимёси, унинг истеъмолчи сифатида қаҳрамонликлари, технологик найранглари, ижтимоий мансабарастлиги кимга қизиқ? Илмий тараққиёт, хатоларсиз соғлиқни сақлаш ёки руҳий муаммоларсиз таълим дейсизми? Бундай эмас, демак, гапириш учун мавзу ҳам йўқ. Муваҳиднинг эҳтиросли ривожланиши эса аҳамиятга эга. Нима учун? Жангда ким ғолиб бўлади, ҳаёт учун курашишдан қўрқадиган одамларми ёки душманни борлиқнинг нариги томонига олиб ўтмоқчи бўлган одамларми? Кундалик ҳаётида ким ўзидан кўпроқ мамнун бўлади, пул тўплаб, кўпайтирадиган ва кейиналик сарфлаб, афсус қиладиган кишими ёки бу ерда эмас, боқий дунёда ажр олиш учун охирги тийинини, ҳар бир нафасини ва ҳар бир сўзини оиласига, биродарларига берадиган кишими? Бу моддий таркидунёчилик эмас. Бу таркидунёчилик бир мақсадни кўзлайди – бу ҳаётни фақат энг олий неъматлар учун яшаш. Хоҳиш-истаклар йўналиши истеъмол спазмларига эмас, олий мақсадларга йўналтирилганда, фақат шундагина бу дунёда тўқлик, сокинлик ва ҳузур-ҳаловат келади. Ҳолбуки, бу дунё эртага ҳосил олиш учун бугун дарахт эккан боғбонга восита бўлишдан бошқа ҳеч қандай маънога эга эмас. Эртага эса ҳеч қачон тугамайди, демак ҳосилдан баҳраманд бўлиш ҳеч қачон рўй бермайди.
Дин ўз ишини бажаряпти. Йўқ. Хеч ким диннинг ҳар бир идора ходими ёки чўчқабоқар учун ишлашини, дин ҳар бир инсон зотини ўзгартишини айтгани йўқ. Дин танланганлар учун, очиқ бўлганлар учун, кучли бўлганлар учун, журъат қилганлар учун, имон келтирганлар учун ишлайди. Дин Мусо алайҳиссаломнинг мақомини фиръавндан юқори қўйгани каби, Исо алайҳиссаломнинг динини унга қарши Рим қайсарини қарши чиқишга мажбур қилгани каби, буюк Форс ва Рим империялари унинг манҳажига урилиб вайон бўлган Муҳаммад алайҳиссаломнинг динини юксалтиргани каби, дин орамизда ҳар биримизни, муносиб бўлган ҳар бир кишини, аввалдан танланган ҳар бир кишини юксалтиради.
Орамизда танланганлар ҳаётида дин нафақат ишлайди, балки мўъжизалар тақдим қилади: касаллик ўрнини соғлиқ, қашшоқлик ўрнини бойлик, шармандалик ўрнини ҳурмат, заифлик ўрнини куч-қудрат эгаллайди, бу дунёдаги ўлим эса бошқа, дунёларнинг энг яхшисида абадий ҳаёт билан алмаштирилади.

МАЛЬКОЛЬМ Z
Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase