close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Тавҳиднинг «қора қасри»

Кўплаб маданиятлар мифологиясида маълум бир рамзларни ёки маълум бир муқаддас  "коинот марказида" ("дунёлар поғонаси") жойлашган ҳақиқий объектларни қидириш ғояси мавжуд бўлиб, уларга эга бўлиш, маъноларни англаш мақсадига етганлик ҳисобланади.

Тақдирнинг амрини бажо келтирган қаҳрамоннинг ҳаёти шон-шараф ва шон-шуҳрат билан безатилади. Бу тарихдаги энг муҳим босқичга айланади, натижада тартибсиз даллилар тўпламидан - охирида ўқ каби чизилган чизиққа айланади. Вектор мақсадларни белгилаш ва ҳақиқат парадигмаларини белгилайдиган манбанинг мавжудлигини англатади. Уларни билиш калити ҳаёти фожиага тўла инсон қўлида: инсон ҳақиқатга эришиш учун қурбонликка ҳамма нарсасини, шу жумладан шахсини, яқинлар ҳаётини ҳам олиб қурбон қилади... Шундай йўлни танлаш ғарибни том маънода ўзгартиради. Бу йўл учун ўз ҳаётини тиккан ғарибнинг экзистенциаллигини ҳам бошқа оддий одамлардан устундир.
Стивен Кингнинг "Қора минора" асари бош қаҳрамони Роланд Дискейн, шубҳасиз, қаҳрамон образидир. Дунёда охирги ўқчи ҳаёти учун баҳона бўлиб хизмат қиладиган оламларнинг ўқини топиш ғояси ушбу достонда муҳим ўрин тутади. Роланд образи чинакам эркакнинг архетип хусусиятларини ўзида мужассам этади, унда Ўрта асрлардаги Парцифалнинг Муқаддас Граални қидириши ва романтизм билан бирга мавжуд; вестернлар шафқатсиз қаҳрамонларининг хусусиятлари ҳам бор (Кинг дунёнинг сўнгги рицарининг образини бош ролларни ижро қилган Клинт Иствуднинг афсонавий филмлардан илҳомланиб ёзган).
Буюк минора барча оламларни хаосдан ва вайронагарчиликлардан сақлаб туради, бироқ ҳамма учун одатий бўлган тартибот бузилади: «Алвон қирол» ва унинг хизматкорлари бинони ушлаб турган нурларни йўқ қилиш устида ишлайди. Маркази феодал Гилеадда бўлган эски дунё «силжиган», ўқчининг жонажон шаҳри вйрон бўлган, яқинлари ва қариндошлари нариги дунёга равона бўлган. “Эски” воқеликнинг ягона умиди — ҳарбийлар орденидан чиққан, отаси томонидан қирол Атрурнинг авлоди — Роланд Дискейн эди. “Ёруғлик ва эзгулик” кўп асрлик тамаддуни йўқ бўлиб кетиш ёқасида…
Сюжет символларга тўла. Буюк минора деганда «америка олами»ни кўриш мумкин. Кинг романида биринчи ибора қуйидагича янграйди:
«Қора одам чўл орқали қочмоқда, ўқчи эса унинг ортидан таъқиб қиларди».
Бу ерда аристократик рицар билан ифода этилган жасур ва шавкатли миллатнинг моҳияти ўз муҳитида бўлган аморф шахссиз ёвузликни таъқиб қилади. Американинг ташқи дунё билан зиддиятига (конфликт) мисол бўладиган формулалар. Аммо, яқинроқ ўрганиб чиққач, савол туғилиши мумкин: империя ғоясига қарши бўлган тарихий субъект ўзи нима? Шунингдек, цивилизация амбициялари адолатли эканига шубҳа қилиш мумкин.
Гилеаднинг (Вашингтон?) феодал пойтахт сифатида (феодлар қарамлиги ҳар хил бўлиши мумкин) марказийлиги ғояси янги эмас. Америка Қўшма Штатлари такрорлашга ҳаракат қилаётган империя лойиҳаси ҳақида гап кетганда, биринчи навбатда, пойтахти Абадий Шаҳарда бўлган давлат хаёлга келади. Британия империясини эслаш мумкин. Сиёсий марказнинг четдаги қарамлар билан ҳокимиятга бўйсунадиган алоқаларини таъкидлаш учун "метрополия" тушунчаси киритилади - моҳир британияликлар бу сўзни қадимги полислар тарихидан олишди. Шубҳасиз, мустамлака ҳокимиятига уйғун эпитетни беришни хоҳлашган, чунки "метрополия" сўзма-сўз "шаҳарлар онаси" деб таржима қилинади. Эҳтимол, ушбу маънога мурожаат қилиш, бизга пайдо бўлган саволларга жавоб топишга имкон берадиган маъноларга эришишимизга имкон беради...
Эҳтимол, фахрий унвон мустабид ҳокимиятнинг улкан жиноятларини оқлаш учун мўлжалланган, шу билан бирга, вассал бўйсуниш элементлари, қулоқсиз болалар учун жазони танлашда онанинг тасаввурини англатади. Аммо оддий плагиат эҳтимоли энг юқори вариант бўлиб кўринади. Ҳатто қадимги юнонлардан ҳам эмас. "Уммул қуро" - "Шаҳарлар онаси" - Қуръони каримда Макканинг исмларидан биридир. Қайсар ўзининг салтанатини дунёнинг шубҳасиз маркази сифатида ўрнатишга интилади. Бироқ, унга муқобил вариант мавжуд: бу қишлоқ, унинг асосчиси монотеизмнинг биринчи пайғамбари бўлган Одам (алайҳиссалом) Худонинг амри билан ердаги биринчи уйни – Каъбани, монотеизмнинг ўзига хос “қора қаср”ини қурган, бутун дунё мусулмонлари Ҳаж даврида мўминларнинг қадимий зиёратгоҳига йўл олишади; у томонга юзланиб, ҳар куни беш вақт намоз ўқишади. Аллоҳнинг кенг қамровли қудратини тан олишдан бош тортган бу дунёнинг шаҳзодаси сингари, унинг ер юзидаги халифалари ҳам ҳудудий бўлмаган сиёсий субъектнинг маркази – ислом жамоасига (Макка мақомини Қудратли Аллоҳ томонидан берилган) қарши чиқишга ҳаракат қилмоқда.
Қуръони каримнинг "Буруж" сураси урушқоқ империя руҳидаги мажусийлик ва мўминларнинг кичик гуруҳи ўртасидаги муносабатни тасвирлайди. Унда одамлар битта сабаб билан кўрган қийинчликлари ҳақида зикр қилинади: улар Раббига иймон келтирган ва шунинг учун уларни оловга ташлашган. Сура оятларидан бири асрлар давомида бир неча бор содир бўлган фожиали воқеаларни қоида сифатида айтади:
« Албатта, У Ўзи бошлайдир ва қайтарадир» (85:13).
Шундан кейин золимларнинг аянчли тақдири тасвирланган бўлиб, уларнинг орасида ўзини маъбуд деб эълон қилган, золим Фиръавн ҳам зикр этилган. Ҳозирги кунда "Фиръавн" ўрнини турли хил номлар билан маълум бўлган "давлат", "империя", "метрополия" шахссиз бюрократик мажбурлаш машинаси эгаллади... Кингда бундай ёндашув тасвири Роланд ундан ибодат қилишни хоҳлайдими деб сўрашганида қаҳрамон бундай жавоб беради:
"Мен ҳеч қандай Худога ибодат қилмайман - Минорага ишонаман, унга эса ибодат қилишнинг ҳожати йўқ."
Эслатиб ўтамиз, Миср фиръавни "Мусонинг Худосини" кўриш учун қаср бино қилишга буюрган. Бунда Худо билан ўзини тенг қилиб кўрсатиш, мусобақалашиш, иррационал тенгламани ечишга уриниш даъвоси бор.
Ҳар сафар шайтон ҳизби мўминларга ултиматум (шарт) қўяди: иймондан воз кечинг, акс ҳолда сизни ўлим кутади! Бироқ Худо юқоридаги сурада давом эттиради:
«Балки, кофирлар ёлғонга чиқаришадир? Ҳолбуки, Аллоҳ уларнинг ортидан иҳота қилиб турувчидир» (85:19–20).
Ҳақиқатан ҳам, ҳозир дунёнинг барча бурчакларида Аллоҳ таоло томонидан ўрнатилган "шаҳарлар онаси" нинг муносиб ўғиллари - зулмни йўқ қилишга қаратилган инқилобий авангард мавжуд. Эҳтимол, Кингнинг "дунё силжиди" ибораси билан айтилган башорати жуда тўғридир. Узоқ йилги уйқудан сўнг Муҳаммад алайҳиссалом уммати хўрлик пардасини йиртиб ташлашга киришди; мажусийларнинг ўқчиларига қарши турадиган ва Исломнинг “Қора қасри” тамон йўл олган қаҳрамонлар чиқмоқда. Улар биладилар: Ҳажга борадиган йўл ва унинг қийинчиликлари билан абадий саодат масканига олиб борадиган йўлни англатади ва Маккадаги Каъба, жаннатдагининг асл нусхасидир.

Шомил КАЗАЛИЕВ
Абу Муслим таржимаси

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Бу бўлимдаги бошқа мақолалар: « Мўминнинг икки сифати Ёлғон гувоҳлик »
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase