close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ғафлат, залолат ва ғурурнинг давоси

Эй солиҳ банда! Сен шуни билки, дин йўлидан кетмаган инсон охират саодатидан маҳрум бўлади. Бу йўлдан юриш учун шаҳватга асир бўлмаслик ва нафсни енга билиш керак. Йўлни билмаган киши ғафлатда қолади. Бу йўлидан тик қоялар ва баланд тепаликлар чиққан йўловчига ўхшайди. Агар у йўлидаги тўсиқлардан ўта олмаса, йўл машаққатлқарини енгиш учун ўзида куч ва истак топмаса, шубҳасиз, у бу йўлда ҳалок бўлади.

Эй солиҳ банда! Сен шуни билки, дин йўлидан кетмаган инсон охират саодатидан маҳрум бўлади. Бу йўлдан юриш учун шаҳватга асир бўлмаслик ва нафсни енга билиш керак. Йўлни билмаган киши ғафлатда қолади. Бу йўлидан тик қоялар ва баланд тепаликлар чиққан йўловчига ўхшайди. Агар у йўлидаги тўсиқлардан ўта олмаса, йўл машаққатлқарини енгиш учун ўзида куч ва истак топмаса, шубҳасиз, у бу йўлда ҳалок бўлади.
Дин йўлининг тўсиқлари мақом севгиси, мол-дунёга ўчлик, нафс ва шаҳват ҳисобланади. Бундай орзу-истаклари бўлган киши дин йўлида бироз юриши мумкин, лекин охирига бора олмай, йўлда ҳалок бўлади. Дин таҳликаларидан ўта олмаган кимса охират саодатига эриша олмайди. Жоҳилликнинг ортидан келадиган шаккоклик уч турлидир:
Биринчиси:
Ғафлат ва билимсизлик, диндан бехабар бўлиш. Бу йўлнинг бошида ухлаб, қабиласидан ортда қолган кимсанинг ҳолатига ўхшайди. Агар уйғотиб қўйилмаса, шубҳасиз, ҳалок бўлади.
Иккинчиси:
Залолатдир. Бу йўлидан адашган кимсанинг ҳолатига айтилади. Яъни бир киши шарққа юраман деб, ғарбга юриб қўйган бўлади. Ўзини у ёқбу ёққа ташлаб юрадиган кимса ҳам адашган кимса ҳисобланади. Бу узоқ йўлдан адашган эмас, балки йўлини йўқотган кимса ҳисобланади.
Учинчиси:
Шаккокликдир. Бу шубҳа, ёмон хаёл ва ботил тушунчаларга берилиш демакдир. Бир киши ҳажга кетмоқни истайди. Йўлда ўзига олтин керак бўлишини билиб, бор нарсаҒафлат, залолат ва гурурнинг давоси кеч бўлган бўлади. Бундай кимсалар ҳақида мазкур ояти карима бор:
“Сизга амаддари юзасидан энг зиёнкорларнинг хабарини берайми? Улар бу дунё ҳаёти-даёқ саъй-ҳаракатлари ботил бўлган, ўзлари эса гўзал иш қиляпман, деб ҳисоблайдиганлардир” дегин” (Кақф сураси, 103~104-оятлар).
Олтин билан миснинг фарқига бормай туриб, уларни ажратиб бўлмайди. Одам бунинг фарқига етмадими, ҳеч бўлмаса, уни бирор заргарга олиб бориб кўрсатмоғи керак эди. Заргар бу пир, ўз ишининг устаси демакдир. Киши илм ўрганиш учун устозга муҳтож. Ўз орзу-ҳаваслари унга келажакда кор келадими-йўқми, буни бир пиру устозга айтиб, ундан тўғри йўл-кўрсатма олиши зарур. Нодон жоҳиллиги туфайли ҳеч нарсани билмайди. Жоҳиллик уч қисмдан иборат, бунинг давосини маърифат билан топиш фарздир.
Биринчиси тўғри йўлни топа олиш. Иккинчиси ўша йўлдан юриш. Агар шу иккисига амал қилинса, қолган нарсалар ортда қолади. Шунинг учун Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу бундай деган эди: “Эй Аллоҳим! Бизга ҳақни ва ҳақиқатни очиқ ва равшан кўрсат! Унга риоя қилишимиз учун бизга қудрат ва қувват ато қил!”.
сини қалбаки олтинга алмаштириб олган ва алданган кимсанинг ҳолига ўхшайди. Гўёки олтинни арзонга олиб, фойда қилдим, деб ўйлайди. Йўлга чиқиб, олтинни ишлатмоқчи бўлади, ҳеч ким унинг тангаларини олмайди. Алданганини билади, лекин энди

Имом Абу Ҳомид Ғаззолийнинг
"Қалбнинг давоси" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase