Чунки бу озор берувчи пасткаш хулқдирки, бундан Ислом дини қайтарган, бу ҳолга тушишдан эҳтиёт қилган. Бу ҳақда ҳадисда айтилади: “Биродаринг бошига тушган мусибатга кулма, акс ҳолда Аллоҳ унга раҳм қилиб сенга мусибат тушириши мумкин” (Термизий ривояти).
Нафси Ислом руҳидан қонган мусулмоннинг қалбида бу хулққа жой йўқдир. Балки мусулмоннинг нафси балоланган биродарининг тарафида туради, ҳолини сўрайди, ғамини енгиллатишга шошилади. Ичиқоралик фақатгина Ислом руҳидан узоқ бўлган ва интиқом, ҳийла, озорни севишга барпо бўлган мараз қалблардагина бўлади.
Муҳаммад Али Ҳошимийнинг
"Мусулмон ахлоқи" китобидан
Заҳириддин Мансур таржимаси