Мусулмон шахс ҳаёли, пардали бўлади
Чинакам мусулмоннинг хулқларидан яна бири, у айбларни яширувчи бўлади. Жамиятда бузуқлик тарқашини истамайди. Бунда у Қуръони Карим ва Суннати Мутаҳҳарага амал қиладики, буларда ана ўша одамларнинг обрўларини бир пул қилиш, уларнинг камчиликларини гапиришдан лаззат оладиган бузғунчиларга дунё ва Охиратда қаттиқ азоб ваъда қилинган:
“Албатта, иймон келтирган кишилар ўртаси-да бузуқликлар ёйилишини истайдиган кимсалар учун дунёда ҳам, Охиратда ҳам аламли азоб бордир. Аллоҳ билур, сизлар билмассиз” (Нур сураси, 19-оят).
Мусулмон шахс чет тилларини ўрганади
Чунки чет тили бугунги кунда мусулмон маданиятига керак бўлган фанлардандир, яъни илмдандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ўн беш аср муқаддам мусулмонлар турли уммат ва жинслар билан алоқа қилишга ва умматларни ҳаққа даъват килишга қодир бўлишлари учун чет тилини ўрганишга чақирганлар. Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадис сўзимиз тасдиғидир.
Мусулмон шахс меҳмон дўст бўлади
Меҳмон истиқболидан шодланади, уни икром қилишга шошилади, бу борада у нафсидаги Аллоҳга ва Охират Кунига иймон келтиришдан отилиб чиққан Исломнинг асл ахлоқига қулоқ тутади: “Ким Аллоҳга ва Охират кунига иймон келтирса, меҳмонини ҳурмат қилсин”.
Мусулмон шахс ёлғон сўздан узоқ бўлади
Чунки ёлғон сўз ҳаромдир: “...ва ёлғон сўздан йироқ бўлингиз!..” (Ҳаж сураси, 30-оят).
Мусулмон шахс жанозага қатнашади
Мусулмон буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларига бўйсунгани учун қилади: “Мусулмоннинг мусулмон устида беш ҳаққи бор: Саломга алик қайтаради, касални кўради, жанозага қатнашади, чақириққа жавоб беради, (яъни, бирор маросимга айтилса - боради), акса урганга ярҳамукаллоҳ дейди” (Бухорий ва Муслим ривояти).
Мусулмон шахс мустақим бўлади
Чинакам мусулмон инсон тўғри ва очиқ бўлади.
Мусулмон шахс белгиланган суннат, нафл намозларни ўқийди
Охиратида зафарга эришишга ҳарис бўлган тақводор мусулмон белгиланган суннат намозларни ҳам ўқийди. Куну тун кучи етганича нафл намозларни адо қилади. Зеро, нафл намозларни кўп ўқимоқ, инсонни Парвардигорига яқинлаштиради. Уни Аллоҳнинг муҳаббати, Унинг ризоси мақомига етказадики, у олий мақомдир. Агар инсон у мақомга етса, Аллоҳ уни севади, азаз қилади, қўллаб-қувватлайди. Унинг эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўлига айланади. Бунга қуйидаги ҳадиси қудсий далилдир: “Бандам Менга нафл ибодатлар билан яқинлашар экан, Мен уни севаман. Уни севсам, унинг эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли, юрадиган оёғига айланаман. Сўраса - бераман, паноҳ тиласа - паноҳимга оламан” (Бухорий ривояти).
Мусулмон гапини безамайди
Мусулмон одам инсонларни ўзига қаратиш мақсадида, ўзини кўрсатиб, гапини безамайди. Чунки бундай қилишлик катта ишларни севадиган, кичик ишларни ёмон кўрадиган мусулмон одамнинг хулқидан эмасдир. Балки бу ташқи кўриниш, одамларни ўзига тортишга ҳаракат қилиш бекорчининг хулқидир. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, у зотдан кейин Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анхумолар бундайларга қаттиқ турганлар.
Мусулмон шахс ҳақоратдан, беҳаё сўзлардан узоқ бўлади
Ғазаб пайтида ўзини ушлаб турган мусулмон инсон тилини сўкишга, ҳақорат ва ғийбатга юргизмаслиги табиий. Ислом кўрсатмаларини маҳкам ушлаган инсонда бу хулқ янада мустаҳкам бўлиши аниқдир.
Мусулмон шахс ғийбат ва чақимчиликдан узоқ бўлади
Чунки у Аллоҳнинг Китоби, Расулининг суннатидан иборат олий кўрсатмага бўйинсунади - у буюрган нарсани қилади, қайтаргандан қайтади. У Аллоҳ таолонинг ушбу оятини тиловат қилади: