close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Тақвонинг таъсири ва 27 хушхабари

Муаллиф роҳимаҳуллоҳ “Яхшиликни тақводан қидир...” деган сўзи билан тақвонинг яхшилик бўлган буюк таъсирига ишора қилган. Аллома Ферузободий “Басоир зави аттамйиз фи латоиф ал-Китоб ал-азиз” асарида тақвонинг Қуръони каримда келтирилган таъсирлари ва хушхабарларини баён қилган. Улар 27 та башоратга етган, сизга уларни баён қиламиз. У зот роҳимаҳуллоҳ айтган:

Муаллиф роҳимаҳуллоҳ “Яхшиликни тақводан қидир...” деган сўзи билан тақвонинг яхшилик бўлган буюк таъсирига ишора қилган. Аллома Ферузободий “Басоир зави аттамйиз фи латоиф ал-Китоб ал-азиз” асарида тақвонинг Қуръони каримда келтирилган таъсирлари ва хушхабарларини баён қилган. Улар 27 та башоратга етган, сизга уларни баён қиламиз. У зот роҳимаҳуллоҳ айтган:
“Қуръонда Аллоҳ таоло тақводорларга берган хушхабарлар 27 тадир:
Биринчиси: кароматлар хушхабари:
“Улар имон келтирган ва тақволи бўлганлардир. Уларга башорат (хушхабар) бордир” (Юнус сураси, 62-63-оятлар).
Иккинчиси: ёрдам ва нусрат хушхабари:
“Зотан, Аллоҳ таҳволи бўлганлар ва эзгу иш қилувчилар билан (ҳамиша) биргадир” (Наҳл сураси, 128-оят).
Учинчиси: илм ва ҳикмат хушхабари:
“Агар Аллоҳдан ҳўрқсангиз, сизлар учун (ҳак, билан ноҳаҳликни) ажрим этувчи (ёрдам)ни берур” (Анфол сураси, 29-оят).
Тўртинчиси: гуноҳларни кечириш хушхабари, тақводорни ажри улуғлиги билан эъзозланиши:
“Кимки Аллоҳга таҳво ҳилса, унинг ёмонлик (гуноҳ)ларини ўчирур ва унинг мукофотини буюк ҳилур” (Талоқ сураси, 5-оят).
Бешинчиси: ушбу хушхабар нашрдан тушиб қолган. Уни қўлёзмадан қараб кўринг.
Олтинчиси: мағрифат хушхабари:
“Ва Аллоҳдан ҳўрҳингиз! Албатта, Аллоҳ кечиримли ва раҳмлидир” (Анфол сураси, 69-оят).
Еттинчиси: ишдаги осонлик ва енгиллик:
“Кимки Аллоҳга таҳво қилса, (Аллоҳ) унинг ишини осон қилур” (Талоқ сураси, 4-оят).
Саккизинчиси: ғам ва қийинчиликдан чиқиш:
“Кимки Аллоҳга таҳво қилса, У унга (ташвишлардан) чиҳиш йўлини (пайдо) қилур” (Талоқ сураси, 2-оят).
Тўққизинчиси: омонлик ва фароғат билан кенг ризқ:
“Яна, уни ўзи ўйламаган жойдан ризҳлантирур” (Талоқ сураси, 3-оят).
Ўнинчиси: азоб ва уқубатдан нажот:
“Сўнгра таҳводор бўлганларни (ундан) ҳутҳарурмиз” (Марям сураси, 72-оят).
Ўн биринчиси: кўзлаган нарса билан зафар:
“Аллоҳ, таҳво қилган зотларни ютуқлари сабабли (охират азобидан) ҳутҳарур” (Зумар сураси, 61-оят).
“Албатта, тацводорлар учун (жаннатда катта) нажот (ва неъматлар) бордир” (Набаъ сураси, 31-оят).
Ўн иккинчиси: тавфиқ ва исмат:
“Балки Аллоҳга, охират кунига, фаришталарга, китобларга, пайғамбарларга имон келтирган, ўзи яхши кўрган молидан ҳариндошларига, етимларга, мискинларга, йўловчига, тиланчиларга ва қулларни озод қилиш йўлида берадиган, намозни тўкис адо этиб, закотни тўлаб юрадиган киши ва келишилган аҳдларига вафо ҳилувчилар, шунингдек, оғир-енгил кунларда ва жанг пайтида сабр ҳилувчилар яхшилик (аҳли) дир. Айнан ўшалар (имонларида) содиқдирлар ва айнан ўшалар таҳводордирлар” (Бақара сураси, 177-оят).
Ўн учинчиси: уларга ростгўйлик ҳақидаги гувоҳлик:
“Айнан ўшалар (имонларида) содиҳдирлар ва айнан ўшалар тақводордирлар” (Бақара сураси, 177-оят).
Ўн тўртинчиси: энг ҳурматли бўлиш ҳақидаги хушхабар:
“Албатта, Аллоҳ наздида (энг азизу) мукаррамроғингиз таҳводорроғингиздир” (Ҳужурот сураси, 13-оят).
Ўн бешинчиси: яхши кўрувчи Зотнинг хушхабари:
“Албатта, Аллоҳ тацводорларни севгай” (Тавба сураси, 7-оят).
Ўн олтинчиси нажот:
“ва Аллоҳдан қўрқингиз, шояд (шунда охиратда) нажот топсангиз” (Бақара сураси, 189-оят).
Ўн еттинчиси: висол ва қурбат (Аллоҳга яқинлик)га эришиш:
“Лекин у Зотга сизлардан таҳво етар” (Ҳаж сураси, 37-оят).
Ўн саккизинчиси: қийинчиликка мукофот берилиши:
“Дарҳақиқат, кимки Аллоҳдан қўрқиб, сабр қилса, албатта, Аллоҳ эзгу иш қилувчиларнинг мукофотини зое қилмагай” (ЮсуФ сураси, 90-оят).
Ўн тўққизинчиси: садақанинг қабул қилиниши:
“Аллоҳ аслида тақволи кишилардан қабул қилур” (Моида сураси, 27-оят).
Йигирманчиси: поклик ва софлик:
“бас, албатта, (бу) дилларнинг тақвосидандир” (Ҳаж сураси, 32-оят).
Йигирма биринчиси: бандалик камоли:
“Аллоҳдан чинакам кўркув билан кўрҳингиз” (Моида сураси, 102-оят).
Йигирма иккинчиси: жаннат ва булоқлар:
“Таҳводорлар эса, албатта, (жаннатдаги) боғлар ва булоқлардадирлар” (Ҳижр сураси, 45-оят).
Йигирма учинчиси: балодан омонлик:
“Албатта, тақволи зотлар (у кунда) осойишта жойда бўлурлар” (Духон сураси, 51-оят).
Йигирма тўртинчиси: махлуқотлардан устунлик шарафи:
“Ҳолбуки, қиёмат куни тақволи бўлганлар улардан баланддирлар” (Бақара сураси, 212-оят).
Йигирма бешинчиси: хавф ва азобдан маҳзунликнинг кетиши:
“(Билиб куйингизки) кимки тақволи бўлиб, (ўзини) тузатса, у (каби)ларга (охиратда) хавф йўк, ва улар ташвиш ҳам чекмагайлар” (Аъроф сураси, 35-оят).
Йигирма олтинчиси: муносиб жуфти ҳалоллар:
“Албаттпа, тацводорлар учун (жаннатда катта) нажот (ва неъматлар) бордир. Яъни боғлар ваузумлар, (ёшваҳуснда) тенгкур, бўлик,сийнали (ҳур к,из)лар” (Набаъ сураси, 31-33-оятлар).
Йигирма еттинчиси: Аллоҳга яқин бўлиш, учрашиш ва У Зотни кўриш:
“Албатта, тақводорлар (жаннатдаги) боғларда ва дарёлар узрадирлар. (Улар) кудратли подшоҳнинг (Аллоҳнинг) ҳузуридаги садоқат маҳомида бўлурлар” (Қамар сураси, 54-55-оятлар)”.
Тақво ўлжаларидан кўпи борми? Тақводорлардан кўра кўп нарсага эга бўладиганлар борми? Улардан бўлишга ҳарис бўлинг.
Матн:
Тафаккур ўринларида ростгўйлик қидирувлари билан яқийн (аник, ишонч)ни жалб кил. Аллоҳ азза ва жалла марҳамат ҳилади:
“Шу тарзда Иброҳимга осмонлар ва Ернинг мулкини (ажойиботларини) кўрсатурмиз. Чинакам ишонувчилардан бўлиши учун (шундай қилдик)” (Анъом сураси, 75-оят).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Яҳийнни ўрганинглар, чунки мен уни ўрганаман”* дедилар.
Билгинки, ҳар бир аҳлга учта нарса ҳамроҳ бўлмагунча у алданган аҳлдир: тоатни маъсиятдан устун куйиш, илмни жаҳолатдан устун ҳўйиш ва динни дунёдан устун ҳўйиш. Ҳар бир илмга учта нарса ҳамроҳ бўлмагунча у ҳужжатда ортиҳчадир: азиятни рағбатни узиб йўҳотиш, куркув билан амалнинг мавжудлиги, инсоф, ўзаро дўстлик ва меҳрибонликка куч сарфлаш.
Билгинки, ҳеч ким ақл каби зийнат билан зийнатланмаган.
Шарҳ:
Бу ҳадисни Абу Нуайм “Ҳиля” китобида Савр ибн Язиддан мурсал тарзда қуйидаги лафз билан ривоят қилган: “Яҳийнни танигунга ҳадар Қуръ-онни ўрганганингиз каби ўрганинглар. Чунки мен уни ўрганаман”. Лекин бу заифдир.
Ибн Абу Дунё “Яқийн” китобида Холид ибн Маъдондан ривоят қилган. У тўғриликка яқинроқдир. Имом Ғаззолий айтади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Яҳийнни ўрганинглар” деган сўзлари маъноси яқийн соҳиблари билан бирга ўтиринглар, улардан яқийн илмини эшитинглар, уларнинг яқийнлари кучли бўлгани каби сизнинг яқийнингиз кучли бўлиши учун уларга эргашишга тиришинглар, деганидир”.
Яъни, шаҳватга мағлуб ақл бўлади. Ёки алдовчи ақл бўлиб, соҳибига ёмонликни яхшилик ваяхшиликни ёмонлик сифатида зийнатлаб кўрсатади.
Ибн Абу Дунё роҳимаҳуллоҳнинг “Ал-ақл ва фазлуҳу” китобида келтирилишича, улуғ тобеин Урва ибн Зубайр роҳимаҳуллоҳ айтганлар: “Дунёда бандаларга ато қилинган энг афзал нарса - ақл. Охиратда уларга ато қилинадиган энг афзал нарса - Аллоҳ азза ва жалла розилигидир”.
Матн:
Ҳеч ким илмдан кўра чиройли кийим киймаган. Чунки Аллоҳ таоло фаҳат ақл билан танилади ва илм билан Унга тоат-ибодат қилинади.

Ҳорис Муҳосибийнинг
"Рисолатул мустаршидийн" китобидан

 

 

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Бу бўлимдаги бошқа мақолалар: « Истиқомат Ўнг томон фазилати ҳақида »
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase