close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Бошқаларнинг ҳаракатига тўсқинлик қилманг

Жамият орасидаги муомалалардан бир нарсани билдим, одам ўзини ва дўстларини лойиқ даражада улуғлаши унинг саодатидандир. Масалан, бир кишини у яхши кўрган оти ёки куняси билан чақиришига ўхшаш. Қанақадир тайинсиз от билан чақирса, кимга ҳам ёқади? Ёки бирор киши отингизни эътиборга олмаса ёки отингизни хато талаффуз қилса ё бўлмаса кунянгизни бузиб айтса, аччиғингиз чиқмайдими?!

Эътиборга олмаслик, ўзини кўрмаганга солиш ўша одам табиатининг қўполлигига, ҳис-туйғуларнинг дағаллигига, меҳрининг совуқлигига далолат қилади.
Аёл уйини тартиблаб, чиройли кўринишга келтириб қўйиб, сўнгра хонанинг ҳавосини алмаштириб қўйди дейлик. Эри кўчадан кириб келсада, буларнинг ҳеч бирига эътибор бермасдан, хотинига на раҳмат айтса, на мақтаса... Бунақа муомала одамнинг иштиёқини сўндиради, унинг ғамхўрлигини йўққа чиқаради.
Сиз бошқаларга эътиборли бўлинг, уларнинг ғамхўрлигига ўта ғамхўрлик ила жавоб қайтаринг! Сизга яхшилик қилган кишига раҳматингизни айтиб қўйинг. Чиройли манзарани, ширин ҳидни, гўзал феълни, яхши сифатни ёки фойдали китобни кўрсангиз, унга илиқ муносабатингизни билдириб, мақтаб қўйинг. Шунда вафодор ва ишончли кишилар қаторига ёзиласиз.

Доктор Оиз Қарнийнинг
"Ўкинма" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase