close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ҳаётингизнинг охирги дамларини кечираётган бўлсангиз ҳам ўкинманг!

Абу Райҳон Беруний 78 йил умр кўриб, ҳижрий 440 йил вафот этган.

Абу Райҳон Беруний 78 йил умр кўриб, ҳижрий 440 йил вафот этган. У ҳаётининг асосий қисмини илмга ва китоблар тасниф қилишга бағишлади. Илм саройининг эшикларини очиб, унинг ичидаги бор хазиналарини қамраб оларди. Ҳатто умрининг охирги дамларигача ҳам қўлидан қалам, кўзидан илмий назар, онгидан тафаккур тўхтамади. Фақат оилавий зарурат туфайлигина илмдан узилар эди. Аҳлининг нафақаси ва таомланишига етарли маблағ қўлига келса, шу билан кифояланар эди. Вақтининг қолган қисмларини илм таҳсилига сарфлар эди. Илмдаги ечими мушкул масалаларни ҳал қилиш учун узоқ ўлкаларга олимлар билан тажриба алмашиш мақсадида сафарларга чиқарди.
Фақиҳ Абул Ҳасан Али ибн Исо айтади: “Абу Райҳоннинг ҳузурига кирдим. Унинг ўлим соати яқин, нафаси сиқилар, юрак уришлари тезлашган эди. Шу ҳолатда ҳам у мендан: “Тунов куни мерос масаласида она томондан бўлган бувиларнинг ҳисоби ҳақида нима деган эдинг?” деб сўради. Мен унга раҳмим келиб: “Шу ҳолингизда ҳамми?” деб сўрадим. У эса: “Эй биродар, мана шу масалани билиб бу дунёни тарк этишим, уни билмай кетишимдан яхши эмасми?” деди. Мен унга сўраганининг хабарини бердим. У айтганларимни ёдлаб олди ва менга баъзи омонат сўзларини айтди. Ҳузуридан чиқиб кетар эканман, ичкаридан юракларни ўртаб юборувчи фарёдни эшитдим. У зот вафот этган эди”.
Ҳазрати Умар Форуқ (розияллоҳу анҳу) жароҳатидан қон оқиб, жон талвасасида турган бир пайтда саҳобалардан: “Намозим комил бўлдими ёки йўқми?” деб сўрадилар.
Саъд ибн Робиъ (розияллоҳу анҳу) Уҳуд жангида қонга бўялиб, сўнгги нафасларини олаётган чоқларида ҳам Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳолатлари қандайлиги ҳақида сўрадилар.
Бу ҳолатлар кўнгил собитлиги ва юрак ободлигидандир.

Доктор Оиз Қарнийнинг
"Ўкинма"китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase