close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Шошилманг! муҳлат беринг!

Масалаларда даражама-даража - олдин энг муҳими, сўнг ундан кейинги даражадагисини амалга ошириб бориш ўрганувчиларни сао-датга етакловчи ишлардан биридир. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Муоз ибн Жабални (розияллоҳу анҳу) Яманга жўнатаётган чоқларида қилган васиятлари ҳам бу амалиётнинг нақадар тўғри эканини тасдиқлайди. Уша васиятда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Уларни энг илк чаҳирадиган нарсанг Аллоҳдан ўзга илоҳ йўҳлиги ва Мен Унинг Расули эканимга гувоҳлик бериш бўлсин... ” деган эдилар. Демак, ишлар биринчи, иккинчи, учинчи ... даражаларга тақсимланади. Модам масала шундай экан, нимага энди ишларни бир-бирига қориштириб, чирмаб ташлаймиз ёки уларни барини бирданига ўртага ташлаймиз?!

“Кофир кимсалар: “Нега бу Қуръон унга (пайғамбарга) яхлит бир тўплам ҳолида туширилмади?”, деди. (Эй Муҳаммад!) Биз у (Қуръон) билан сизнинг қалбингизни устувор қилиш учун мана шундай (оз-оздан туширдик) ва уни тартибли билан (равон) ўқиб бердик”(Фуркон сураси 32-оят.).
Мусулмон киши ўз дини билимлари билан шодлик туйса, буйруқ ва қайтариқларни бир-биридан ўрганиш натижасида енгиллик ҳис этса, унинг бахтидан нишонадир. Зеро, Ислом кишиларни руҳий изтироб, ақлий саргардонлик ва ижтимоий муаммолардан қутқариш учун жорий бўлган диндир.
Ишларда чуқур кетишни шариат инкор этган. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Аллоҳ ҳеч бир жонга тоқатидан ташқари нарсани таклиф этмайди...” (Бақара сураси 286-оят.) Чунки таклиф (ўзини қийнаш) машшаққатдир. Дин одамларни машаққатга қўйиш учун эмас, балки машаққатни улардан кет-казиш учун келган.
Саҳобалар (розияллоҳу анҳум) Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) васият қилишларини сўрашар эди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шу ерда ҳозир бўлганлар ҳам, саҳройилар ҳам бир эшитганда ёдлаб ола оладиган даражада қисқа ҳадислар ила насиҳат қилардилар. Демак, бу бебаҳо насиҳатлар енгил, ҳолатга риоя этиб ва воқеликни ҳисобга олиб қилинган.
Биз ўзимизда бор васият, насиҳат, таълим, одоб ва одатларни бир кун-да, бир мартада тингловчиларга тўкиб солишимиз билан катта хатога йўл қўймокдамиз. “Қуръонни одамларга вақти-вақти билан ўқиб беришингиз учун уни бўлакларга бўлдик ва бўлиб-бўлиб туширдик”(Исро сураси 106-оят.).

Доктор Оиз Қарнийнинг
"Ўкинма" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase