Тафсирлар (112)
8. Баъзи инсонлар борки, улар: "Бизлар Аллоҳ таолога ва қиёмат кунига ишондик", дейишади, ҳолбуки улар мўмин эмаслар.
14. Ҳақ даъвати Уникидир. Ундан ўзгага дуо қилаётганларга эса, ҳеч бир нарсада ижобат этмаслар. Магар, икки кафтини сувга узатиб, сув оғзига етишини кутган одамга ўхшарлар. Ҳолбуки, унга етмас. Кофирларнинг дуоси залолатдан ўзга ҳеч нарса эмасдир.
5. Яқинда кўрасиз, улар ҳам кўришади:
6. қай бирингиз мажнун эканини.
19. Албатта иймон келтирган кишилар ҳақида бузуқ сўз ёйилишини яхши кўрадиган кимсалар учун дунёда ҳам, Охиратда ҳам аламли азоб бордир. Оллоҳ билур, сизлар билмассиз.
29. Йўқ!!! Зулм қилганлар илмсиз равишда ҳавойи нафсларига эргашдилар, холос. Аллоҳ залолатга солган кимсани ким ҳидоятга сола оларди?! Ва уларга нусрат бергувчилар бўлмас.
12. Эй имон келтирганлар! Кўп гумондан четланинглар, чунки баъзи гумон гуноҳдир. Жосуслик қилманглар ва бирингиз бирингизни ғийбат қилмасин. Бирортангиз ўлган биродарининг гўштини ейишни хоҳлайдими? Буни ёмон кўрасизлар-ку, ахир! Аллоҳдан қўрқинглар, Аллоҳ албатта тавбаларни қабул қилувчидир, раҳмлидир.
165. Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, улар ўзгаларни Оллоҳга тенг билиб, уларни (мўминлар) Оллоҳни севгандек севадилар. Иймонли кишиларнинг Оллоҳга бўлган муҳаббатлари (мушрикларнинг ўз бутларига бўлган муҳаббатларидан) қаттиқроқдир. Бундай золимлар азобга рўбарў бўладиган замонларида (Қиёмат Кунида) бутун куч-қудрат Оллоҳники эканини ва Оллоҳнинг азоби қаттиқ азоб эканини кўришларини билсалар эди.
61. Агар уларга: «Аллоҳ нозил қилган нарсага ва Пайғамбар ҳузурига келинглар», дейилса, мунофиқлар сендан тамоман юз ўгирганларини кўрурсан.