(Эй Макка кофирлари!) Дарҳақиқат, Биз сизларни яқин(да воке буладиган) азобдан огохлантирдик. У кунда (хар бир) киши узи қилиб ўтган нарсани (яъни барча яхщи-ёмон амалларини) курар ва кофир кимса: «Эҳ, кошки, тупрок булсам!» - дер.
Дархакикат, Биз сизларни якин(да воке буладиган) азобдан огохлантирдик, яъни сизларга тахдид ўларок айтилаётган азобнинг келиши, гарчи тасаввурингизда уни узок санасангиз хам, якиндир. Аллох таоло: «Аллоҳнинг амри (қиёмат) келди. Бас, сизлар (эй мушриклар!) Уни қистамай қўя қолингиз!»(Нахл сураси, 1-оят.) - деган.
«У кунда (хар бир) киши узи килиб утган нарсани (яъни барча яхши-ёмон амалларини) курар» оятидаги «киши»дан мурод, халойикларнинг барчасини - уларнинг муминларию кофирларидир, деб таъвил килса булади. Оятда «кул»нинг алохида хослаб зикр этилиши, дунёда куриб турганимиздек, бериш ва олиш кўллар билан бўлганлиги учундир. Шунинг учун банда кул урган гунохларида ва қилган яхшиликларида кўлнинг алокаси булмасада, унга нисбат берилмокда. Бу ердаги кул Аллохнинг рахмати деб номланадиган ёмғир сингаридир. Аллохнинг сифатлари ичида ёмғир дегани булмасада, Унинг рахмати сабабли ёккани учун шундай номланади. Гап хам асли тил булмасада, тил деб номланади. Негаки, гапириш тил билан булади. Шу сингари (оятда) такдим этиш аслида кулнинг килмиши булмасада, унга нисбат берилмокда. Чунки дунёда такдим этиш кул воситасида булади.
«Кофир кимса:«Эх, кошки, тупроқ булсам!» - дер». Бу ерда кофирдаги орзу зикр килинмокда, муминдаги эмас. Чунки мумин яхшиликлари кабул килингани, ёмонликлари кечирилганини курадида, Аллохнинг азоблашидан хавфи йуқолади. Кофир эса, узининг килган ёмонликлари сабабли азобга колганини куради, яхшиликлари кабул килинганини эса курмайди ва Аллохнинг азобидан кутилиш учун тупроққа айлангиси келиб колади. Баъзи муфассирлар барча хайвон ва қушлар тирилтирилади, кейин Аллох таоло уларга тупрок булинглар, дейди. Шу вактда кофирлар хам тупроққа айланишни орзу килиб колади, деганлар.(Бу таъвилни Абу Хурайра розияллоху анхудан Ибн Жарир ривоят килган. «Тафсири Ибни Жарир», 36-жилд, 161-бет. Яна буни Абд ибн Хумайд, Ибн Мунзир, Ибн Абу Хотим ва Байхакий хам ривоят килган. Суютий. «Ад-дур ал-мансур», 6-жилд, 507-бет. Бу яна Абдуллох ибн Амр, Катода ва Суфённинг хам сузидир.) Яна хам Аллах билувчиродир!
Мотуридийнинг
Таъвилот ал-Қуръон китобидан
Алоуддин Ҳофий таржимаси