close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Оли Имрон сураси 200-оят

Эй имон келтирганлар, сабр қилинглар, сабрда устун бўлинглар ва доимо курашга шай бўлиб туринглар.

Эй имон келтирганлар, сабр қилинглар, сабрда устун бўлинглар ва доимо курашга шай бўлиб туринглар. Аллоҳдан қўрқинглар, шундагина нажот топасизлар.
Довуд ибн Солиҳ айтади: 'Абу Салама ибн Абдурраҳмон менга: "Эй биродаримнинг ўғли, бу оят нима сабабга кўра нозил бўлганини биласанми?" деди. Мен "Йўқ", дедим.У киши: "Эй биродаримнингўғли, Расулуллоҳ замонларида белни боғлаб, шай бўлиб туриладиган бирор нарса йўқ эди. Лекин бир намоздан кейин келгуси намоз вақтини кутишгина бор эди", деди" (Ҳоким ривояти).
Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг жуда кўп оятлари орқали бан-даларини сабрга чорлаган, аксари оятларда сабр намоз билан ён-маён зикр этилган. Бу бежизга эмас. Сабр инсонни комилликка элтувчи, нафс васвасаларидан қутқарувчи, имонни сайқалловчи энг яхши хислатлардандир. Пайғамбар алайҳиссалом: "Бош тана учун қанчалик керакли бўлса, сабр ҳам имон учун шунчалик кераклидир", деганлар (Дайламий ривояти). Яна бир ҳадисда: "Сабр - ёруғ-ликдир", дейилган. Ҳакимлардан бири: "Ким боқийликни истаса, мусибатларга сабрли қалб ҳозирласин”, деган.
Бу сура охирида Аллоҳ таоло суранинг бутун мағзи ва ғоясини ифода этувчи, мусулмонларга ниҳоятда зарур ва фойдали насиҳатни келтиряпти: агар мусулмонлар дунё ва охират ишларида дуолари ҳамда мақсадлари ижобат бўлишини исташса, ҳар қандай машаққат-кулфатларга дуч келишса ҳам Аллоҳнинг тоатида қатъий туриб давом этишсин, гуноҳлардан сақланишсин, душман қаршисида мардона туришсин, Исломни қаттиқ муҳофаза қилишсин, хусусан, душман кириб келиши хавфи бўлган жойларда таналарини темир девор каби қалқон қилиб туришсин. Аллоҳ таоло мўминларни кулфат-мусибатларда сабр қилишга чақиради ва бунинг эвазига берадиган савоб-мукофотлардан умидлантиради. Зеро, мусулмонлик сабр орқалидир.
Ҳадисда келишича, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам хавфга тушиб қолсалар, мазкур сура охиридаги ўн оятни осмонга қараб ўқир эдилар. Пайғамбаримиз суннатларига мувофиқ у зотнинг умматлари ҳам шундай ҳолатларда шу ўн оятни ўқишлари катта савобдир.
Навос ибн Самъон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, у киши: «Пайғамбар соллаллоху алайҳи васалламнинг: «Қиёмат куни Қуръон ва унга амал қилган аҳллари келтирилганида Бақара ва Оли Имрон суралари бош бўлиб келади» деганларини эшитганман», деди (Муслим ривояти).


Шайх Усмонхон Алимовнинг
"Тафсири Ирфон"китобидан

 

 

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тафсирлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase