close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Моида сураси 24-оят

(Кавм) айтди: «Ё Мусо, модомики, улар шу (шаҳарда) экан, биз ҳеч қачон унга кира олмагаймиз. Бас, боргин, сен узинг ва Парвардигоринг улар билан жанг қилаверинглар. Биз эса мана шу ерда ўтириб (кутурмиз»).

(Кавм) айтди: «Ё Мусо, модомики, улар шу (шаҳарда) экан, биз ҳеч қачон унга кира олмагаймиз. Бас, боргин, сен узинг ва Парвардигоринг улар билан жанг қилаверинглар. Биз эса мана шу ерда ўтириб (кутурмиз»).
Ха, улар - “Биз Мусонинг умматимиз”, деб даъво қиладиган яхудлар Оллоҳнинг элчиси булмиш Мусо алайҳиссаломга мана шундай ута беадаб, ўта юзсиз муомала қилдилар - “Бор, сен узинг ва Парвардигоринг улар билан жанг қилаверинглар. Биз эса мана шу ерда кутиб утирамиз”, дедилар.
Бу билан узларининг иймонсиз қавм эканликларини, Мусонинг Парвардигори, барча оламлар Парвардигори Оллоҳ таборака ва таолони улар Парвардигор деб тан олмасликларини корсатиб куйдилар. Оллох ва расулининг Амрига итоат этмасликларини ҳеч уялмай - тортинмай намойиш қилдилар.
“Тафсири Куртубий”да айтилишича, яхудларнинг Мусо алайдиссаломга қилган бу муомалалари - “Бор, сенга бу жангда Парвардигоринг ёрдам берсин, биз ёрдам бермаймиз”, деганлари булади. Энг хунуги, бу сузларни Мусо алайҳиссалом бани Исроил ичидан танлаб олган ун икки бошлиқдан унтаси, яъни, Мусонинг энг яқин ёрдамчилари саналган кимсалар айтди. Улар узларига насиҳат қилган икки кишининг сузларини олиш урнига уларни ўлдирмодчи булдилар. Афсуски, Мусо пайгамбарнинг саҳобалари саналган яхудларнинг аҳволи мана шундай эди.
Шу ўринда биз мусулмонлар Хақ таолога ҳамду санолар айтиб, Хазрати Мудаммад Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг то Қиёмат барча муминларга улги ва ибрат намунаси булган буюк саҳобалари Пайгамбар алайҳиссаломга қандай одоб ва фидокорлик билан муомала қиланларига бир назар солсак, мусулмонларнинг бошқа умматлардан қанчалар фаркли эканликлари аник-равшан куринади.
Расулуллох соллоллоху алайхи ва саллам Бадр жанги хакида - Ер юзида янги барпо булган Исломий Жамиятни ва мусулмонларни кўриб, йук килиб юбориш учун бостириб келаётган мушрикларга карши жанг қилиш хакида сахобалари билан маслахат килар эканлар, хдли уларни жангга чиқишга буюрмасларидан, улар: “Ё Расулуллох,, агар Сиз биз билан кечиб утиш учун денгизга кирсангиз, албатта биз Сиз билан бирга уни кечиб улурмиз, агар Сиз бизни “Баркул-ғамод”га - Ернинг нариги четига етакласангиз, бирон одам Сиздан ортда колмай боради. Биз Мусонинг кавми Мусой айтганидек: “Бор, Сен узинг ва Парвардигоринг улар билан жанг қилаверинглар. Биз эса мана шу ерда кутиб утирамиз”, демаймиз, балки: “Боринг, Сиз Парвардигорингиз билан бирга душманга қарши жанг қилинглар, биз ҳам албатта Сиз билан бирга бориб, Сизнинг олдингиз ва ортингизда, унгингиз ва сулингизда жанг қилурмиз, деймиз”, дедилар.
Ха Хак таоло Узининг суюкли бандасига, сунгги Пайгамбарига ҳамсухбат булиш бахтини насиб этган сахобайи киром, Оллох ҳаммаларидан рози булгай, мана шундай улуғ инсонлар эдилар. Биз - бу хаёти дунёга улардан кейин келган ва келадиган мусулмонлар учун у буюк зотлар ибрат мактабидирлар, биз уларнинг хаёт йулларидан андоза олишимиз, изларидан боришимиз, доимо хакларига дуолар килишимиз керак. У улуғ инсонлар хакида бирон ножуя суз айтишга хеч кимнинг хақки хам, хадди хам йукдир.
Тобеинлардан Суфён ибн Уяйна розияллоху анхунинг айтишича: “Сахобалар умматнинг кузидирлар. Кузга кул теккизиб булмайди”. Накадар туғри ва гузал ташбех, бу! Дархақикат, агар бутун уммати Исломийя бир вужуд - бир баданга ухшатилса, унинг кузи - Оллохнинг Рахматини, дунё ва Охиратдаги энг улуғ Инсон булмиш Хазрати Мухаммад соллоллоху алайхи ва салламни иймон ва ихлос билан бевосита кўйиш бахти насиб этган сахобайи киромлардир. Биз - барча мусулмонлар севикли Пайғамбаримиз Хазрати Мухаммад соллоллоху алайхи ва салламни сахобаларнинг кузи билан кўрамиз - улар уз кузлари билан курганларини сузлайдилар, у зотнинг муборак суратларини, покиза сийратларини, гузал ахлокларини, тенгсиз такволарини, энг мухими, у зот етказган Дини Исломни - Куръонни, Суннатни сахрбаларнинг сузларидан ва қилган амалларидан урганамиз, Оллох, барчаларидан рози булгай!
Жаноби Расулуллох, соллоллоху алайхи ва саллам билан сухбатдош, сафдош булиш, у зоти бобаракот етказган Ислом Динини Ер юзига таркатиш бахти насиб этган сахобалар розияллоху анхум ана шундай баркамол инсонлар эдилар.
Аммо бу тарихдан икки минг йиллар илгари угган Мусо пайгамбарнинг кавми - бани Исроил эса узларига юборилган пайгамбарга нисбатан тамоман бошкча муомала қилдилар.

Шайх Алоуддин Мансурнинг
Қуръони Азим тафсири китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тафсирлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase